Линклар

Шошилинч хабар
10 сентябр 2025, Тошкент вақти: 08:56

Туркия: ҳарбий тўнтаришга уринишда ҳаммаси бўлиб 194 киши ўлди (жонли)

Расмий маълумот: ҳарбий тўнтариш тарафдорларидан 104 киши ўлдирилди. Бундан ташқари 90 киши, шу жумладан 41 полиция ходими нобуд бўлди. Бу ҳақда Туркия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи вазифасини бажарувчи Умит Дўндар баёнот берди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 16 июль куни Анқарадаги қароргоҳига етиб келди. Туркия президенти ҳарбий тўнтаришга уринишни "ватанга хиёнат ҳаракати" дея баҳолади. Туркияда юз бераётган сўнгги воқеаларни Озодлик билан бирга кузатинг.

Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим барча парламент вакилларини бугун тушлик пайтида фавқулодда мажлисга чақирди.

Туркия Президенти идораси: "Таҳлика ҳануз ортда қолгани йўқ. Миллат кўчаларда экан ва ўз ватанига эгалик қиларкан тўнтаришга уринган хоинлар бу азиз миллатни тиз чўктира олмайди".

Туркия Бош вазири Бинали Йилдиримга кўра, ҳарбий тўнтаришга уринишга қўшилгани учун ҳибсга олинган 130дан ортиқ ҳарбий орасида турли рутбалилар бор.

"Истанбулнинг Отатурк аэропортидаги амалиётимиз одатий ҳолатга қайтиб, Турк Ҳаво Йўллари ўлароқ барча парвозларимизни соат 6:00дан бошланиши режалаштирилмоқда."

Яҳё Устун, Турк Ҳаво Йўллари вакили

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG