Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли: Тўнтаришни амалга оширмоқчи бўлганлар энг оғир шаклда бадал тўлашади.
CNN Turk хабарига кўра, айни пайтда Туркия президенти Эрдўғон самолëти Истанбулга қўниш арафасида. Эрдўғон Истанбулга боряпти.
Туркия Бош вазири: "Иншаоллоҳ, ҳаммаси яхши бўлади"
Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим: "Афсуски, демократиямизга¸ миллатимизга қарши ҳаракат уюштирилди. Булар тинч аҳоли вакилларига¸ партия биноларига¸ давлат биноларига¸ парламент биносига ҳужумлар уюштиришди. Барча сиëсий партиялар давлат ва халқ билан бирга эканликларини билдирди. Халқ ўз давлатини қўриқлаш учун кўчага чиқди. Иншаоллоҳ, ҳаммаси яхши бўлади."
НАТО: "Туркиянинг демократик тамойилларига ҳурмат кўрсатилиши шарт"
НАТО Бош котиби Янс Стоненберг Туркиядаги демократик тамойилларни ҳурмат қилишга чақирди.
“Ҳушёрликка, тинчликка ҳамда Туркиядаги демократик тамойилларга ва конституцияга мутлақ ҳурмат кўрсатишга чақираман,” деди НАТО Бош котиби.