Пойтахт Анқарада Чанқая Кўшки (Президент саройи) ва Бош вазирлик расмий идорасига элтувчи барча йўллар беркитилди.
60 дан кўпроқ одам ўлди, 336 киши ҳибсга олинди
Reuters ахборот агентлигининг турк мулозимига таяниб хабар беришича, ҳарбий тўнтаришга уриниш пайтида камида 60 киши ҳалок бўлган. Туркия Адлия вазири ҳозирга қадар 336 киши ҳибсга олинганини билдирди.
Туркияда тонг отди, танклар ҳамон кўчаларда
Туркияда тонг отиши ортидан Истанбул кўчаларида танклар ҳамон тургани маълум бўлди. Баъзи танклар афтидан ташлаб кетилган, атрофда полициячилар юрибди. Оддий одамлар эса танклар атрофида суратга тушмоқда.
Reuters хабар беришича, ушбу ахборот агентлигига ҳарбийларнинг тўнтаришга уринган гуруҳидаг электрон мактуб келган. Унда гуруҳ "ҳалиям қатъият билан жанг қилаяпмиз" дея билдирган.