Туркманистон президентининг велосипед мингани туркман телеканалларида жонли тарзда кўрсатилди.
Эгнига яшил майка ва оқ иштон¸ бошига яшил каска кийиб¸ кўзига яшил кўзойнак таққан Туркманистон президенти енгил ҳаракат билан машинадан тушиб яшил велосипедга ўтирди.Бу тадбирни Туркманистон давлат телеканаллари жонли тарзда элга намойиш қилди.
Туркманларнинг “Орқадоғ” яъни суянадиган тоғ дея улуғланадиган раҳбари Қурбонқули Бердимуҳаммедов тоғли йўллар учун махсус чиқарилган башанг велосипедни бўм –бўш йўлдан ғизиллатиб ҳайдаб кетди.
Велосипед ҳайдаган президент ортидан бошқа ўнлаб мовий ранг спорт кийими кийган мулозимлар ҳам велосипед педалларини ҳансираб босиб илгарилашди.
Орқадоғнинг янги ташаббуси
Туркман президентининг машинадан тушиб намойишкорона велосипедга ўтиришини Туркманистон давлат телеканаллари жонли тарзда элга намойиш қилди.
Туркманистон президенти имзолаган қарорда биринчи сентябрдан бошлаб¸ бир ой давомида бутун мамлакатда велосипедда сайр қилиш ойлиги ўтказилиши айтилади.
Туркман телеканаллари сентябрда бошланадиган “Оммавий велопойга” дан олдин велосипед минишни яҳшилаб ўрганиш зарурлигини тинимсиз тарғиб қилмоқда.
Ихтиëрий мажбурий
3 август куни Туркманистон президентининг велосипед сайридан кейин бутун мамлакат бўйлаб велосипед сайллари бошланиб кетди.
Туркманистоннинг ҳар бир вилоят ва туман раҳбарлари президент саëҳатига тақлид қилиш бўйича мусобақаларни бошлаб юборишди.
Ашҳобод ва унинг атрофларидаги кўчаларда оммавиий велосипед сайри бошланди. Бу сайрга велосипед миниб чиқиш ҳар бир талаба ва давлат мулозимига қилиниши суннат эмас, балки фарз экани телеканал суҳандонлари тарафидан ҳар соатда таркрорланиб турилди.
Мамлакатда ўтаëтган “Бахту-саодат” ҳафталигининг асосий унсури велосипед ҳайдаш бўйича мусобақалар бўлиб қолмоқда.
Илгари фақат машина минган ва қорин солган мулозимлар инқиллаб бўлса ҳам велосипед педалини босишмоқда.