Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Москванинг Северний округи "Хориж фуқароларини сақлаш маркази"да ойлаб ётган ўзбекистонлик аёллар шароит ёмонлигидан арз қилмоқда. Озодликка маълум бўлишича, депортация қилинишини кутаётганлар орасида ҳомиладор ва ёши улуғ аёллар бор.
Москва йўналишидаги электрпоездларда рус бўлмаган шахсларга тақирбош ва миллатчилар уюштираётган ҳужумлар сони кўпайиб бормоқда. Россия оммавий ахборот воситалари миллатчи тақирбошлар ҳужумларини эътибордан четда қолдираётган бир пайтда, ҳуқуқ-тартибот идора вакиллари бу ҳодисалар тўғрисида “ортиқча маълумотга эга эмаслиги”ни гапирмоқда.
22 март куни Москвада 8 маротаба Наврўз байрами нишонланди. “Лужники” Давлат концерт залида ўтган “Наврўз-2014” умумшаҳар тадбирида Марказий Осиё, Кавказ, Бошқирдистон ва Татаристон диаспоралари жамоатчилик ташкилотлари ва элчихоналари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Москвада рус миллатчилари ўтказган норозилик акциясидан кейин Давлат Думаси Россия фуқаролигини олишни осонлаштирувчи қонун лойиҳаси муҳокамасини кейинга қолдирди. Россия фуқаролигига айнан марказий осиёликларни қабул қилишга қарши миллатчилар норозилик чиқишлари Россиянинг бошқа минтақаларида ҳам ўтказилди. “Руслар” ҳаракати фуқаролик осонлаштирилган тартибда фақат украиналикларга берилиши кераклигини гапирмоқда.
Россиялик таниқли фотокорреспондент, мустақил журналист Константин Саломатин Ўзбекистонга киритилмади. Фотожурналист Марказий Осиё мамлакатларидаги анъаналар, айниқса тўй маросимларини расмга туширишга кетаётганида Тошкент аэропортидан ортга қайтарилди.
Қрим ортидан Россия таркибига Приднестровье ўлкаси қўшилиш истагини билдирди. Молдавиянинг яна бир мухтор минтақаси – Гагаузия ўзининг мустақил армиясини тузиши тўғрисида эълон қилди. Кузатувчилар Қримнинг Россияга қўшилиши мустақилликка интилаётган бошқа мухторият ва минтақалар қўзғалишига олиб келганини гапирмоқда.
Москвада Қрим Республикаси ва Севастополь шаҳрининг Россия таркибига қўшилиши қарори имзоланиши кўпчилик қрим татарларини шокка туширди. Қрим-татар телевидениси бошловчиси, асли тошкентлик Ленур Юнусов татарлар ва Россия фуқаролигига ўтиш ниятида бўлмаган қримликлар боши берк кўчага кириб қолганини айтди.
18 март куни Россия президенти Владимир Путин Қрим масаласида нутқ сўзлади ва Қрим республикаси ҳамда Севастополь шаҳрини федерация таркибига қўшиш қарорини маълум қилди. Бу баёнотдан бир неча дақиқа ўтиб, президент Путин қарорини тарих саҳифаларига муҳрлаган келишувни имзолаш маросими бўлди.
Россиянинг Екатеринбург шаҳар суди икки нафар Ўзбекистон фуқаросини фоҳишалик қилганликда гумонлаган юртдошини ўлдиргани учун 15 ва 13 йилга қамоққа ҳукм қилди. Маҳаллий полиция уларга бу аёлни ўлдиришга “буюртма” берган яна икки нафар ўзбекистонлик аёлни қидирувга берди.
Роскомнадзор Россияда ҳукумат позициясидан айри ахборот тарқатувчи бир нечта портал ва сайтларни ёпиш тўғрисида қарор чиқарди. Ҳукумат босими остида қолган "Грани.ru", "Каспаров.ru" ва "Ежедневный журнал" айрим провайдерлар томонидан тўсиб қўйилди. Ҳукумат мухолифат сайтларини “оммавий тартибсизликлар ва ноқонуний фаолиятга даъват этишда” айбламоқда.
Россия Давлат думасида кўпчиликни ташкил қиладиган “Единая Россия” фракцияси Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) дан Украинадаги вазиятга баҳо беришни талаб қилмоқда. Фракция депутатлари Украина билан боғлиқ ҳодисаларга бўлган Ғарб мамлакатларининг Россияга ўтказилаётган тазйиқига жавобан КХШТнинг “сиёсий босим имкониятларидан” кенг фойдаланиш кераклигини ёқлаб чиқди.
Санкт Петербургда 22 яшар ўзбекистонлик аёл янги туғилган ўғлини сотиш пайтида бу савдода воситачилик қилган 29 яшар тожикистонлик шериги билан бирга қўлга олинди. Тўрт кунлик болани сотмоқчи бўлган муҳожир аёллар пулни регистрациядан ўтиш учун ишлатмоқчи бўлганини иддао қилган.
Украинанинг Қрим Мухтор Республикасида Россияга қўшилиш борасида референдум ўтказилиши арафасида рус қўшинлари эгаллаб олган минтақа парламентининг россияпараст депутатлари Мустақиллик декларациясини қабул қилди.
Москвадаги Сахаров жамоатчилик марказида меҳнат муҳожирларининг Россиядаги ҳаётига оид фотокўргазма очилди. “Улар” деб номланган кўргазмада меҳнат муҳожирларининг кундалик ҳаёти тасвирланади. Экспозицияда ўзбекистонлик фотоҳужжатчилар асарлари ҳам иштирок этмоқда.
Ўтган йилнинг октябр ойида Москва метросида тақирбошлар ҳужумига учраган ўшлик 1,5 яшар Диёр Абдуллаев бир кўзидан ажраши мумкин. Болакай шифохонада ётганида унинг онаси регистрациясини янгилагани Украинага чиққанида Россияга қайта киритилмади. Ҳозирда Диёрнинг отаси Москвада беш нафар фарзанди билан бир ўзи болакайнинг операциясига маблағ йиғмоқда.
Қрим парламенти аъзолари якдиллик билан мухториятнинг Россия таркибига қўшилишига овоз берди. Россияга қўшилиш юзасидан 16 мартга белгиланган бу референдум ярим оролнинг туб аҳолиси бўлган Қрим татарлари Миллий Мажлиси томонидан кескин қораланди.
Москва полицияси заводдан 5 тонна ширинлик ўғирлаганликда гумон қилинган ўзбек муҳожирини қўлга олди. Полициянинг "конфетлар қани", деган саволига 27 ёшли ўзбекистонлик мигрант ширинликларни "еб қўйдим", деб жавоб берди.
Москванинг Поклонная майдонидаги масжид имоми Шамил Аляутдиновлар оиласига тегишли уйларни таъмирлаган ўзбек муҳожири ўз ҳаққини талаб қилиб, судга мурожаат қилди. Имомнинг онаси Аделя Аляутдинова 34 ёшли ўзбекистонлик Нозимжон Ниёзовни ишни сифатсиз бажарганликда айблаб ҳаққини бермаган.
Калининградда Ўзбекистон томонидан халқаро қидирувга берилган яна бир ўзбек муҳожири йўқолиб қолди. 33 ёшли Латиф Жалолбоев ҳимоячилари бу йигит Ўзбекистон махфий хизматлар томонидан ўғирлаб кетилган бўлиши мумкинлигини иддао қилаяпти. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Баҳром Ҳамроев Латифнинг яна икки акаси айни айбловлар билан Россия изоляторларида ётганини маълум қилди.
Санкт-Петербургдаги ўзбеклар жамоаси ўзбекистонлик онаси ва бувиси томонидан 80 минг рублга пулланган 10 кунлик чақалоққа янги оила қидирмоқда. Айни пайтда диаспора фаоллари "чақалоқнинг онаси билан бувиси полиция ходимлари найрангининг қурбони бўлгани"ни иддао қилиб, уларни ўз ҳимоясига олганини маълум қилди.
Давомини ўқинг