Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Владимир Путин “Россия учун Халқ фронти”ни бошқаришга киришди. Икки кун давом этган “фронт” йиғилишида иштирок этган 2000 га яқин делегат Путинни номи ўзгарган ташкилотга яна лидер қилиб сайлади.
11 июн куни Москвадаги “Мемориал” ҳуқуқ ҳимояси марказида “Қирғизистонда можародан кейинги ҳаётни йўлга қўйиш муаммолари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда “Мемориал” ва Норвегия Ҳелсинки қўмитаси ходимлари томонидан тайёрланган Қирғизистон жанубидаги 2010 йилги воқеаларга бағишланган ҳисобот тақдим этилди.
Ўтган якшанба куни Санкт Петербургда болалар майдончасида ўйнаётган болаларни пневмантик қуролдан отганликда гумонланиб, 30 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳибс этилди.
Москвада 9 май куни портлаш уюштирмоқчи бўлганликда айбланаётган бир гуруҳ шахс устиган тергов ишлари бошланди. Қўлга олинганларни аллақачон “террорчи”га чиқарган ФСБ Россия ва Ўзбекистон фуқаролари “Туркистон Ислом партияси” томонидан Москвада портлаш уюштиришга жўнатилганини ақтмоқда.
6 июн куни Россия президенти Владимир Путин ва унинг рафиқаси Людмила ажрашишаётгани ҳақида жамоатчиликка маълум қилишди. Бу баëнот жума куни Россия оммавий ахборот воситаларининг бош мавзусига айланди.
Россия Қизил Хоч ташкилотининг Петербург бўйича бўлими қулликка солинган муҳожирлар учун мамлакатда ягона қўнолға ташкил этди. Россия ва Қозоғистонда қулликка тушаëтганлар сони кўпайиб бораётганига қарамай, марказ ходимларига кўра¸ ўтган бир ой давомида марказга ëрдам сўраб бирор муҳожир мурожаат қилмаган.
5 июн куни эрталаб Москва метросида чиққан ёнғин оқибатида 60 ga яқин одам заҳарланди, ишга кетаëтган минглаб йўловчи эвакуация қилинди. Ўт ўчирувчилар¸ метро туннелида кучли ток узатадиган кабеллардан бири ëнганини айтмоқда.
4 июн куни Москва мэри Сергей Собянин истеъфога чиқишини маълум қилди. Шаҳар жамоатчилик палатаси йиғилишида у истефога кетиш сабабларини шаҳар мэри лавозимига кузда бўладиган тўғридан-тўғри сайловларда иштирок этиш нияти билан изоҳлади. Кузатувчилар Собяниннинг бу қадамини сиёсий ўйин ўлароқ баҳоламоқда.
Ўзбекистонлик таниқли рассом¸ файласуф, ёзувчи ва журналист Вячеслав Охунов асари Венеция Биенналесида муаллиф иштирокисиз намойиш этилмоқда. Европага “чиқиш визасини” ололмаган санъаткор Озодлик билан суҳбатда замонавий санъат, сиёсат, жамият, таълим-тарбия ва маънавият тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
2013 йил 3 июн куни Россия Конституциявий судида Ўзбекистон фуқароси Баҳодир Гадоевнинг иши юзасидан чиқарилган қарор қонунийлиги текширилди. Маҳаллий фуқаро томонидан отиб кетилган ва тасодиф туфайли тирик қолган Баҳодир суднинг қароридан норози экани, адолат истаги уни Россия Конституциявий судигача етаклаб келганини Озодликка гапириб берди.
29 май куни Москвада ўтказилган махсус рейд давомида қўлга олинган юзлаб марказий осиëлик муҳожир¸ этап қилинаëтган хавфли маҳбус каби¸ бир-бирининг елкасига қўли қўйдирилган ҳолда шаҳар кўчалари бўйлаб намойишкорона олиб ўтилди.
Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентлари КХШТнинг Бишкекдаги норасмий саммитида хавфсизлик масалаларидан ташқари ягона темир йўл қуриш лойиҳасини ҳам муҳокама қилди. Темир йўл қуриш ташаббуси Қирғизистон раҳбариятидан чиққани айтилмоқда.
Қарийб 2 йилдирки, қирғизистонлик Маратбек Эшонқулов Россияни тарк эта олмаяпти. Озиб кетган ва паспортидаги фотосига ўхшамай қолган бу мардикорни маҳаллий божхона ва полиция ходимлари Россияга қалбаки паспорт билан кирганликда айбламоқда. Қоғозбозлик ва лоқайдлик қурбонига айланган Маратбек келажакда адвокат бўлишга қарор қилганини Озодликка гапириб берди.
Қозоғистонлик ARTGROUP5 ижодкор ёшлар гуруҳи Санкт-Петербургда “Сўз ҳокимлиги” деб номланган инсталляциясини тақдим этди. Унда ижодкорлар тиз чўкиб турган оломон олдида диктатор каби трибунадан нутқ сўзлашни таклиф этди. Перформанс ташкилотчилари раҳбари Rush X бу ғоя орқали дунё жамоатчилигининг Марказий Осиё давлатларида ҳукмрон бўлган авторитар режимларга эътиборини қаратишни мақсад қилганини айтади.
Эстониянинг Нарва шаҳридаги ўзбеклар жамияти ўзининг 10 йиллигини нишонламоқда. Бугунги ҳикоямиз Эстонияда яшаётган асли бекободлик темирчи-уста Александр ҳақида.Асли Бекободдан бўлган 56 ёшли Александр Аниссимов 70 йиллар ўрталарида ҳарбий хизматга чақирилиб, Ленинградга келиб қолгани, бу ерда эса бир эстон гўзалини севиб қолганини гапириб берди.
Миграция оқимини назоратга олиш учун Россия МДҲ давлатлари билан фуқароларни мамлакатга таклифнома асосида киритиш тартибини жорий этиши мумкин.
Россия Федерал монополияга қарши хизмат (ФАС) Ўзбекистонда жойлашган Uzmobile ва Rubicon Wireless алоқа операторларини монополияга қарши қонунчиликни бузган ҳолда бирлашиб, Россиянинг МТС ширкатини маҳаллий бозордан қувиб чиқарганликда айблади. Хизмат расмийлари Россия Ўзбекистон алоқа операторлари айби исботланса, халқаро монополияга қарши келишувлар асосида бу ширкатларни жавобгарликка тортишни режалаштирилаётганини гапирмоқда.
Санкт-Петербургдаги Москва туман суди биносида 20 май куни бўлган маҳкама чоғида 5 қаватдан сакраган ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ҳодиса жойида нобуд бўлди. Терговчилар у Россиядан Ўзбекистонга депортация қилиниши тўғрисида суд қарорини эшитгач, ўз жонига қасд қилганини айтмоқда.
Москва шаҳар Маданият департаменти “Москва музейлари мигрантлар учун” дастури поёнига етганини маълум қилди. Шаҳар меҳмонлари фақат Москва ҳокимлиги пул тўласагина, музейларга боришини билдиргани айтилмоқда.
Эстониянинг Нарва шаҳридаги ўзбеклар жамияти ўзининг 10 йиллигини нишонламоқда. Нарва шаҳридаги “Сўғдиёна” Ўзбеклар жамияти асосчиси ва раҳбари Ирина Фармонова-Кравцова ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.
Давомини ўқинг