Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
30 январ куни Москва вилоятининг Серпухов шаҳрида Россия ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан Ўзбекистонда “экстремизмда” айбланаётган Низомбек Болтабоев ҳибс этилди. Ҳуқуқ ҳимоячилари “жиҳодчиликда” айбланаётган Болтабоевнинг ҳатто намоз ўқимаслигига эътибор қаратмоқда.
Татаристоннинг Набережние Челни шаҳрида 8 яшар қизчани ўлдирганликда айбланаëтган Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди. Айбланувчи 2 февралдан бери минглаб Ички ишлар қўшинлари ходими, қутқарувчи ва кўнгиллилар ёрдамида қидирилган қизчанинг мурдасини қаерга кўмгани ҳақида кўрсатма берган.
5 феврал куни Страсбургдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди қочқин Рустам Зоҳидовни ноқонуний тарзда Ўзбекистонга экстрадиция қилгани учун Россия ҳукуматини 40 минг евролик жаримага тортди.
12 яшар мактаб ўқувчисига тан жароҳати етказганликда айбланиб маҳкамага тортилган Ўзбекистон фуқароси Баҳром Хуррамов 4 феврал куни Москва шаҳар Зюзино туман суди залида озод қилинди.
Томск маъмурияти шаҳардаги тарихий биноларидан бирини йўқ қилишда маҳаллий ўзбеклар жамиятини айблаб, бу бинони қайтариб олмоқчи.
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда Украинанинг “Черноморец” клуби ўйинчиси Максим Шацких Украина фуқаролигини олганини тасдиқлади.
Москва шаҳар суди янги йил арафасида 12 ёшли болага жароҳат етказган Ўзбекистон фуқароси Баҳром Хуррамовни ҳибсда қолдириш ҳақида қарор қилди. Уни ҳимоя қилаётган фаоллар мактаб ўқувчисининг жағи синиши билан боғлиқ воқеанинг янги тафсилотлари аниқланганини гапирмоқда.
Москванинг Вихино-Жулебино туманларига етиб борган Кожуховская метро линияси бекатларидан бирига "Фарғона" номини бериш миллатчилар ва маҳаллий аҳоли норозилигини келтириб чиқаришидан чўчимоқда.
Москва жануби-ғарбидаги "Gazoil City" кўп қаватли бино ертўласида содир бўлган ёнғинда куйиб ўлган 9 нафар ишчиларнинг аксари Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин. Полиция ёнғин жойида Ўзбекистон фуқаролари паспортлари топди.
25 январ куни ЛДПР Давлат Думаси муҳокамасига тақдим этган “Тамаки чекишга қарши” Қонунга ўзгартишлар мамлакатда ҳар қандай тамаки маҳсулотлари чекилишига кескин чекловлар киритишни кўзда тутади.
Россия полицияси хориж фуқароларини узоққа чўзиладиган суд жараëнисиз мамлакатдан чиқариб юбориш ҳаққига эга бўлди. Ички ишлар вазири Владимир Колоколцев “ёмон меҳмонлардан” қутулишга имкон берувчи ҳужжатга имзо чекди.
Самарада ўз боласини 35 минг рублга пуллаган 17 ёшли аёл суд маҳкамасига тортилди. Полициячиларга бу пулни у сохта Россия паспортини сотиб олишга сарфлашини айтган.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати 2012 йил февралида Швециянинг Стромшунд шаҳрида таниқли ўзбек имоми Обидхон қори Назаровни отганликда гумонланган шахсни қўлга олгани ва Швецияга экстрадиция қилишга тайёргарлик кўраётганини расман тасдиқламади.
25 декабр куни Санкт-Петербургнинг Приморский туманидаги бозорлардан бирида чиққан ёнғинда куйиб ўлган уч мардикор Ўзбекистон фуқароси экани аниқланди. Полиция нобуд бўлган мардикорлар орасида вояга етмаган бола бўлганини хабар қилди.
Россиянинг Томск шаҳрида 15 йилдан буён яшаб келаётган асли тошкентлик Станислав Микрюков Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкин. Журналист Томск маъмурияти ва полиция бошлиқларини ўз мақолаларида танқид қилгани учун мамлакатдан бадарға қилинаётганини гапирмоқда.
2013 йилнинг 12 январидан Москвадаги “Мемориал” инсон ҳуқуқлари ҳимояси марказининг Марказий Осиё бўйича дастури раҳбари Виталий Пономарёв уни ўлдириш билан таҳдид қилувчи электрон хатлари ола бошлади. “IP адресларидан хатларнинг Тошкентдан юборилаётгани аниқланди”, дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.
Маҳаллий полиция Красноярскда икки нафар Ўзбекистон фуқаросини қийнаб ўлдирганликда айбланаётган шахсларни қўлга олди. Мардикорларнинг ўлдирилишига йўқолиб қолган оддий пармалаш ускунаси – перфоратор сабаб бўлгани айтилмоқда.
Айрим Россия нашрлари 12 яшар боланинг жағини синдириб ҳибсга олинган фаррош Баҳром Хуррамов учун Ўзбекистон элчихонаси гаров беришга тайёр экани ҳақида хабар тарқатди. Бироқ Озодлик билан суҳбатда элчихона расмийси буни рад қилди.
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 25 яшар ўйинчиси Виталий Денисов Днепропетровскнинг “Днепр” жамоасидан Москванинг “Локомотив” жамоасига ўтди. Клуб раҳбариятига кўра¸ иқтидорли футболчи билан шартнома 3 йилга имзоланган.
2013 йилнинг 1 январидан Россия Федерал миграция хизмати расмий ҳужжатлардаги суратларга ҳижобда ва дўппида тушишга рухсат берди. Бундан аввал Россия паспортида ҳижоб ёки бошқа бош кийими билан фотосуратга тушишга рухсат йўқ эди.
Давомини ўқинг