Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Москва шаҳри ва Подмосковъенинг айрим туманларида “экстремизм ва террорчилик”да айбланиб 50 дан зиёд мусулмон ҳибс этилгани хабар қилинмоқда. Кузатувчилар Россияда мусулмон жамоасига қарши босимлар кучайиб бораётганини таъкидламоқда.
Москванинг Одинцово туманида чиққан ёнғин оқибатида 3 нафар меҳнат муҳожири нобуд бўлди. Улардан икки нафарининг Ўзбекистон фуқароси экани аниқланди.
Москвадаги дўкони ертўласида марказий осиёлик қуллар сақлангани юзасидан жиноий иш очилди. Бироқ тергов ҳанузгача “айбланувчилар” аниқланмаганини айтмоқда.
Россия Бош прокуратураси “Справедливая Россия” партияси депутати Геннадий Гудковнинг депутатлик мандатидан маҳрум этилишини ноқонуний деб топди. Гудковнинг ўзи парламентга суд қарори чиққанидан кейингина қайтишини гапирмоқда.
Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова Москвадаги нархи 10 миллион долларга баҳоланаётган уч қаватли квартирасидан маҳрум бўлиши мумкин. Кузатувчилар буни МТС билан боғлиқ можаронинг давоми ўлароқ баҳоламоқда.
Москва расмийлари Ўзбекистонни ҳали ҳам Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотида қолдириш ниятидан қайтмаганини кўрсатмоқда. Бу масаланинг жорий йил декабрига белгиланган КХШТ саммитида ўз ечимини топиши кутилмоқда.
Москва шаҳар суди ўз юртдошларини “фоҳишалик”да айблаб ўлдиришда иштирок этган ўзбекистонлик Ҳусанбой Маҳкамовга 15 йиллик қамоқ жазоси тайинлади. Судда Маҳкамов ўзининг қотилликка мутлақо алоқаси йўқлигини билдирди.
26 октябр куни Москвада ёға бошлаган қор ва ёмғирга қарамасдан намозга йиғилган мусулмонлар 4 та масжид ва махсус ажратилган 3 та майдонда намоз ўқиди.
26 октябр куни Россия пойтахтида Қурбон ҳайити кенг нишонланадиган бўлди. Москва ҳокимияти мусулмонларга байрамни нишонлаш учун масжидлардан ташқари яна уч жой ажратди.
Ўзбекистонлик бас-баритон Женисбек Пиязов Москвада бўлиб ўтган Муслим Магомаев номидаги II Халқаро вокалчилар танловида гран-при совринини қўлга киритди. Ўзбек ижрочиси финалда 10 мамлакатдан келган 17 нафар қўшиқчи орасида ғолиб, деб топилди.
“Новости” ахборот агентлиги мамлакатга келган хорижликликларга мўлжалланган “Россия ҳамма учун” Интернет порталини ишга туширди. Ҳозирча тожик, озарбайжон ва чечен тилларидаги бу лойиҳанинг яқинда ўзбек тилида ҳам ишга туширилиши кутилмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа Суди бухоролик Абдусами Раҳмоновнинг Россия ҳукумати ҳатти-ҳаракатлари устидан қилган шикояти бўйича 1000 евро маънавий зарар тўловини даъвогар фойдасига ҳал қилди.
Душанба куни Россия мухолифати Мувофиқлаштирувчи Кенгашига уюштирилган танлов натижалари эълон қилинди. Мухолифат сайлов комиссияси сайтига қилинган хакерлик ҳужумига қарамасдан, юрист Алексей Навалний энг кўп овоз олди.
Санкт-Петербург ҳокимлиги шаҳар аҳолиси толерантлигини оширишга қаратилган брошюраларда мигрантларнинг бўёқ чўткаси, шпател, супурги ва валик қиёфасида тасвирланишига алоқаси йўқлигини билдирди.
Давлат Думаси қўмитаси бўлиб ўтган эшитувларда Москва раҳбариятига Россия сармоядорлари ва бизнесига босим кўрсатаëтган Ўзбекистон ҳукуматига тегишли тарзда кескин жавоб қайтариш тавсия қилинди.
Россия мухолифат лидерларидан бири, “Сўл фронт” мувофиқлаштирувчиси Сергей Удалцов мамлакатда оммавий тартибсизликларда ва “Ватан хоинлигида” айбланиб жиноий жавобгарликка тортилди. Унга ва яна икки нафар мухолифатчига қарши босим НТВ каналида кўрсатилган “Қаршилик анатомияси-2” филмидан кейин кучайтирилди.
2012 йилнинг октябрида Петербургда Марказий осиёлик мигрантларнинг фарзандларини мактабга жойлаштиришда кўмаклашувчи лойиҳа ишга туширилди.
Россияда фирибгар, товламачи ва туҳматчилар дастидан жабр кўрган муҳожирлар сони ошиб бормоқда. Фирибгарликни ўзига касб қилиб олганлар қаторида марказий-осиёлик муҳожирлар кўпчиликни ташкил этмоқда.
Подмосковьеда Ўзбеклар ва ўзбекистонликлар Бутунроссия конгресси қошидаги Ёшлар ассоциацияси форуми ўтказилди. Форумда Россиянинг турли минтақаларидан келган 200дан зиёд ўзбекистонлик ёшлар иштирок этди.
Ростов-Дондаги қурилишлардан бирида икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг ўлгани юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Давомини ўқинг