Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Ўзбекистон расмийлари МТС ширкатини истеъмолчи ҳуқуқларини бузганликда айбламоқда. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги сайтида эълон қилган баёнотга кўра, “Ўздунробита” аҳоли норозилигини келтириб чиқараётган мобил алоқани узиш регламентини бузган. МТС ширкатининг Москвадаги идораси вакиллари бу иддаолар мутлақо асоссиз эканини таъкидламоқда.
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг 201-мото-ўқчи дивизияси жойлашган ҳарбий база масаласида тарафлар ҳозирча бирор келишувга эришмаганини маълум қилди. Бу билан расмий Душанбе Россия Пиёда қўшинлари Бош қўмондони Владимир Чиркиннинг “рус базаси эски шартлар асосида яна 49 йилга Тожикистонда қолади”, деган баёнотини инкор этди.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги расмийси МТС-Ўзбекистон билан боғлиқ вазиятни изоҳлаб, шундай жавоб берди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси молиявий жиноятларда айблаб, “Уздунробита” ширкатининг яна икки нафар топ-менежерини халқаро қидирувга берди.
Бошқирдистонда автокредит билан шуғулланиб, товламачилик қилганликда айбланаётган ва асосан ўзбекистонликлардан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди.
Давлат Думаси депутатлари қабул қилган учта қонун лойиҳаси жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлди.
Федерал хавфсизлик хизмати Саратовда ўтказган махсус амалиёт давомида асли ўзбекистонлик 60 яшар Абдураҳмон Турдиев¸ полиция иддаосича¸ қуролли қаршилик кўрсатган ва отиб ташланган.
Россия Федерация Кенгашининг тўрт аъзоси АҚШ сенаторларини юқори даражали Москва расмийларига санкция қўллашга қаратилган “Магнитский қонуни”ни қабул қилмасликка ундамоқда.
Санкт-Петербургнинг Невский туманида Озарбайжон ва Тожикистондан келган меҳнат муҳожирларининг футбол ўйини муштлашувга айланди. Оқибатда¸ икки тожикистонлик ўлдирилди, олти нафари тан жароҳати олди.
Москвада 32 ёшли ўзбекистонлик меҳнат муҳожирини ўлдиришда гумонланаётган Инсон ҳуқуқлари институти ходими Татьяна Кудрявцевага айблов эълон қилинди. Бироқ, уни ҳимоя қилаётган инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ўзбекистонлик мардикор Кудрявцевани зўрлашга уринганида ўзини ҳимоя қилиб, уни пичоқлаб қўйганини айтмоқда.
Россия ҳукумати Ҳизб ут-Таҳрир ташкилотига аъзоликда айбланиб, 8 йиллик қамоқ жазосини ўтаб чиққан Юсуф Қосимохуновни Ўзбекистонга бериб юборишга тайёргарлик кўрмоқда. Amnesty International халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти тарқатган хабарномада Ўзбекистонга бериб юборилган тақдирда бу шахс қийноққа солиниши ва яна узоқ муддатга қамалиши мумкинлигидан хавотир билдирилади.
7 июл куни Россиянинг Краснодар ўлкасида юз берган табиий офат оқибатида нобуд бўлганлар орасида xориж фуқаролари аниқланмади. Россия Федерал миграция хизмати Россия ҳукуматига сув тошқинидан зарар кўрганини айтиб мурожаат қилган 10 нафар меҳнат муҳожирига эса ҳеч қандай ёрдам берилмаслигини хабар қилмоқда.
Иркутскда “Владивосток-Новокузнецк” поездида кетаëтган 26 яшар Ўзбекистон фуқаросининг халқаро қидирувда экани аниқлангач, ҳибсга олинган.
Постсовет ҳудудидаги криминал авторитетлардан бири саналган Ғафур Раҳимов Ўзбекистон Олимпия қўмитаси вице-президентлигидан олиб ташланганидан сўнг¸ ўзбек спортчилари мазкур қўмита ҳомийлигида ўтказилаëтган халқаро спорт мусобақасига жўнатилмади.
Россиянинг Нижний Новгород вилоятида қилинган суиқасд натижасида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ўлдирилди, оғир яраланган яна бир ўзбекистонлик аёл шифохонага ётқизилди.
Москвадаги “СОВА” маркази эълон қилган мониторинг натижаларига кўра¸ 2012 йилнинг биринчи ярмида 80 дан ортиқ одам ксенофобия ва миллий адоват асосида содир этилган ҳужум қурбони бўлди.
Россия Федерал миграция хизмати қайдга туриш қоидаларни бузган хориж фуқаролари, жумладан, меҳнат муҳожирлари учун жазони кескинлаштирмоқчи. Қонунга киритилаётган ўзгартишлар ташаббуси президент Владимир Путиндан чиққани айтилмоқда.
Нижний Новгороддаги сув омборда чўкиб ўлган уч нафар Ўзбекистон фуқаросининг шахси аниқланди. Полицияга кўра¸ Самарқанддан келган бу йигитлар маҳаллий қурилишлардан бирида ишлаган.
Ўзбекистоннинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан чиқишини шарҳлаëтган аксар таҳлилчилар Тошкентнинг бу демаршини бевосита Афғонистонда ўзгариб бораётган вазият билан боғлашмоқда.
Москвада 2011 йил январида қатор қотиллик ва бошқа оғир жиноятларни содир этганликда гумонланиб қўлга олинган беш нафар самарқандлик таксичи иши судга оширилди.
Давомини ўқинг