Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Москванинг Качалово бозоридаги омборда чиққан ёнғин оқибатида нобуд бўлган 17 муҳожирдан 11 тасининг фамилияси эълон қилинди. Москва шаҳар суд-тиббий экспертлари ҳалок бўлганлардан 10 нафарининг Ўзбекистон, бирининг эса Тожикистон фуқароси эканини билдирди.
Оренбург Tранпорт полицияси Самарадаги ресторанга 2000 дан зиёд тошбақа олиб кетаётган ўзбекистонлик 64 яшар аёлни ҳибсга олди.
Москва ҳуқуқ идораларидан матбуотга сиздирилган маълумотга кўра¸ ëнғинда куйиб кетганлардан ўнтаси Ўзбекистон, яна бири Тожикистон фуқаросидир.
2 апрел куни бир гуруҳ москвалик фототасвирчи Ўзбекистондан сабаблари кўрсатилмасдан депортация қилинган журналист Виктория Ивлева ҳимоясига Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси олдида норозилик пикети ўтказди.
Приморье қурилишларида меҳнат муҳожирларига иш ҳақи берилмаслик ҳолатлари кескин кўпаймоқда. Кузатувчилар мардикорларга маош берилмаслиги ва фирибгарлик Приморьеда оддий ҳолга айланиб қолганини гапирмоқда.
БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Хуан Мендез Россияда амалдорларнинг “систематик бедодлиги” масаласи юзасидан ҳисобот эълон қилди. Ҳисоботда “Мемориал” Инсон ҳуқуқлари ташкилоти фаоли асли ўзбекистонлик Баҳром Ҳамроевнинг ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан калтаклангани билан боғлиқ ишга алоҳида эътибор қаратилган.
26 март куни Москванинг Milk Moscow аренасида “Tough Fight – Жон кечди жанглари” бокс турнирининг иккинчи босқичида икки нафар ўзбекистонлик боксчи ғолиб деб топилди.
Ўзбекистондан сабаблари кўрсатилмасдан депортация қилинган журналист Виктория Ивлева Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси олдида 2 апрел куни норозилик пикети ўтказади.
23 март куни Карелиянинг Кондопога шаҳрида асли ўшлик 14 ёшли Мафтуна Раимжонова бир гуруҳ вояга етмаган шахслар томонидан калтакланди. Тажовуз маҳаллий миллатчилар томонидан уюштирилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Москвадаги 29-шифохонани таъмирлаётган фарғоналик меҳнат муҳожирларига норасмий бригадирлик қилган ўзбекистонлик шахс ишчиларнинг бир неча ойлик маошини олиб қочиб кетган.
Москванинг Шарқий округида "байналминал" мижозларга жинсий хизмат кўрсатиш билан шуғулланган исловатхона фоҳишалари орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.
МДҲ Иқтисодий кенгаши Ўзбекистоннинг ҳамкорлик доирасидаги Эркин савдо ҳудудига қўшилишини маъқуллади.
Пятигорск шаҳрига ишлаш учун кетаëтган андижонлик тўрт йигит ўтирган Нексия машинасининг ҳайдовчи ухлаб қолгани боис автобус тагига кириб кетгани тахмин қилинмоқда.
Нижний Новгород шаҳрининг Приокский туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, яна икки киши шифохонага олиб кетилди. Нобуд бўлганлардан уч нафари Ўзбекистон фуқароларидир.
Иркутскда коттеж ҳовлиларидан бирини қўриқлаётган Ўзбекистон фуқароси отиб кетилди. Терговчилар бу қотилликни коттеж эгасининг тадбиркорлик фаолияти билан боғлашмоқда.
13 ва 14 март кунлари Санкт-Петербургнинг Петроград ва Колпино туманларида чиққан муштлашув оқибатида бир неча Ўзбекистон фуқароси оғир жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилди, бир киши муштлашув жойида ҳалок бўлди.
Калининград области Божхона хизматининг билдиришича, жорий ҳафта шаҳардаги “Храброво” аэропортида жами 70 килограмм нос олиб киришга уринган 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ушланган.
Москвада таниқли озар ёзувчиси Юнус Ўғузнинг “Темурланг. Юксалиш йўли” тарихий романининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Россиялик мутахассислар эътиборини ўзига қаратган бу асар Амир Темур ҳақида рус тилида яратилган туркум асарларнинг биринчисидир.
Калининград вилоят Тергов қўмитаси 11 март куни шаҳарнинг Автомобилная кўчасида қўрилаётган 7 қаватли бинодан 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси йиқилиб ҳалок бўлгани юзасидан тергов ўтказмоқда.
Украина Маданият вазирлиги кинорежиссер Жаҳонгир Файзиевнинг “Август. Саккизинчи” филмини намойиш этишга рухсат бермади. Бу филмда 2008 йилда Грузия ва Россия ўртасида Жанубий Осетия айирмачи минтақаси устида чиққан урушга доир экани айтилаётган воқеалар тасвирланган.
Давомини ўқинг