Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Россия Президенти Дмитрий Медведевнинг мухолифат вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Россия раҳбари ўтган йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтган парламент сайловлари натижалари бекор қилинмаслигини билдирди.
Санкт-Петербургдаги 4-сонли Тергов изоляторида Ўзбекистонга бериб юборилиши хавфи остида бўлган Ўзбекистон фуқароси ўз жонига қасд қилди.
Москвада ўзбек оғзаки ижоди ва адабий меъросига бағишланган “Очилган атиргуллар иси” номли тўплам рус тилида чоп этилди. Бу “Художественная литература” нашриётининг ўзбек адабиётига доир сўнгги 2 йил давомида чиқарган 2-чи тўпламидир.
Владимир шаҳар тергов изоляторида бир йилдан бери ўғирлик қилганликда айбланган Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари ҳибсда қолмоқда. Уларнинг яқинлари маҳбусларга тухмат қилинаётганини айтишмоқда.
Приморье ўлкасининг Егершельд қўрғонида бошланган ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири нобуд бўлди, учинчисининг жонини ўт ўчирувчилар сақлаб қолди. Алангандан олиб чиқилган мардикор ўзига хос тарзда “миннатдорчилик” билдирди.
Ўзбекистонда Россиянинг таълим соҳасидаги илғор олий ўқув юртлари иштирокида III Россия маорифи Ҳафталиги иш бошлади. Россия олийгоҳлари ўзбекистонликларни ўз даргоҳларига чорламоқда.
Москвадаги изоляторлардан бирида ўз юртига бериб юборилаётганидан хабар топган ўзбекистонликлардан бири ўз жонига қасд қилгани хабар қилинмоқда.
Асли ўзбекистонлик Раҳмон Маҳмудов Москванинг энг таниқли шоуменларидан бири ҳисобланган. Россия шоу-бизнес оламида Рахман Неймарк-Коен таҳаллуси билан танилган шоу устасининг жасади Москвадаги уйида топилди.
Россия президентлигига номзод Владимир Жириновский ўзининг сайлов олди видеоролигида эшакни савалагани Россия сиёсий саҳнасида жанжалга сабаб бўлмоқда.
Москванинг Жануби-Ғарбий округида икки нафар ўзбекистонлик аёлни фоҳиша сифатида пулламоқчи бўлган шахс ҳибсга олинди.
Ўзини Грузиядан мустақил деб эълон қилган Жанубий Осетиянинг қонуний президенти эканини даъво қилаëтган Алла Жиоева хавфсизлик кучлари хуружидан сўнг касалхонага ëтқизилди.
4 феврал куни номаълум шахслар Петербургдаги “Тошкент” ўзбеклар дўконини портлатишга уринди; ҳозирча жиноят мотивлари номаълум.
Россия Олий суди Марказий сайлов комиссиясининг мухолифатчи Григорий Явлинскийни президентликка номзод сифатида рўйхатга олмаслик қарорини маъқуллади.
Youtube порталида пайдо бўлган “ВВП” қўшиғи Россияда энг томошабоп клипга айланди ва уни икки кун ичида ярим миллион одам кўрди.
Самарқандлик Моҳигул Саидова оққон касаллигига чалинган 4 ёшли ўғли Бекзод учун моддий кўмак сўрайди. Ҳозирда Москва шифохоналарида бирида даволанаётган Бекзоджонинг тузалиши учун 100 минг АҚШ доллари миқдорида пул зарур экан.
Икки Ўзбекистон фуқароси Калининград шаҳрида 92 ёшли 2-жаҳон уруши ветеранини калтаклаб¸ қимматбаҳо буюмларини олиб чиқиб кетганликда айбланмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа Суди экстрадиция қилинмасин деган қарор чиқарган шахсларнинг Россиядан ноқонуний тарзда бериб юборилаётгани ёки ўғирлаб кетилаётганидан хавотир билдирмоқда.
Россия қонунчилигини бузган меҳнат муҳожирларига нисбатан жазо чоралари кучайтирилади. Россия Федерал Миграция хизмати директори Константин Ромодановский, айниқса ноқонуний миграция ва рус тилини билмаган муҳожирларга қарши кураш кескинлашишини маълум қилди.
Россияда ўтган йили 30 дан ортиқ одам агрессив ксенофобия қурбони бўлди, 120 дан ортиқ одам жабрланди.
Москва вилояти Шчелково туманида меҳнат қилган 27 ўзбекистонликка иш ҳақи берилмаётир. Иш берувчи билан, одатга кўра, оғзаки келишиб чув тушган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ўз ҳақлари учун курашни давом эттиришларини айтмоқда.
Давомини ўқинг