Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Москвада 17 кишини ўлдирганлик ва яна 15 нафарига жароҳат етказганликда айбланганлардан бири Шуҳрат Жўраевдир.
Россия президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари Владислав Сурков Бош вазирнинг модернизация масалалари бўйича муовини этиб тайинлади.
Хабаровскда Ўзбекистон фуқароларидан бирини ўлдирганлик¸ яна бирига оғир тан жароҳати етказганликда айбланган икки жиноятчи устидан ҳукм ўқилди.
Россиядаги меҳнат муҳожирларининг қарийб 85 фоизи уйга жўнатаётган пул уларнинг ватанда қолган оилалари учун асосий даромад манбаига айланган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Москва бюроси олиб борган тадқиқот натижасида ана шундай хулосага келинди.
Санкт-Петербургнинг Виборг туманида асосан ўзбек таксичиларини талаган тожикистонликлардан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди.
Россия президенти парламент олдида қилган сўнгги чиқишида мамлакат сиёсий тизимида жиддий ислоҳотлар бошлаётганини маълум қилди.
Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатлар ўз ҳудудларида учинчи мамлакатлар ҳарбий базаларини жойлаштириш масаласини биргаликда муҳокама этишга келишиб олди. Москвада бўлиб ўтган КХШТнинг навбатдаги саммитда иштирок этган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов бундай келишувга қаршилик кўрсатиб келганига қарамасдан, унга рози бўлгани айтилмоқда.
Тожикистонда мусулмонларнинг таъқиб этилишига қарши бу мамлакатнинг Москвадаги элчихонаси олдида 20 декабр куни норозилик акцияси бўлиб ўтади.
Литванинг Калининград вилояти билан чегарадош ҳудудида икки нафар Ўзбекистон фуқароси чегарани ноқонуний бузиб ўтганликда айбланиб ҳибсга олинди.
Россия Олий судида одам савдоси билан шуғулланиб келган халқаро жиноий гуруҳга нисбатан Москва округ ҳарбий суди чиқарган ҳукм қонунийлиги кўриб чиқилмоқда. Исроил фуқароси ва Россия Бош разведка бошқармаси подполковниги бошқарган бу жиноий гуруҳ 8 йил давомида 129 нафар аёл, жумладан Ўзбекистон фуқароларини Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларига фоҳишалик қилишга олиб ўтгани исботланган.
Татаристон пойтахти Қозон шаҳри марказий-осиёлик тиланчи лўлилардан тозаланмоқда. Лўлиларни шаҳардан чиқариб юбориш ҳаракатлари 5 декабр куни автомобил остида ўзбекистонлик 6 яшар қизчанинг халок бўлганидан сўнг авж олгани айтилмоқда.
“Коммерсант” нашриёт уйи бош акционери Алишер Усмонов “Власть” журнали раҳбариятини истеъфога чиқариб юбориб тўғри қарор қабул қилганига ишонишини таъкидламоқда. Айни пайтда нашриёт коллективи журналистларга босимни тўхтатиш талаби билан очиқ хат эълон қилди.
Асли ўзбекистонлик рус олигархи ўзига қарашли “Коммерсант-Власть” журнали раҳбариятни ишдан бўшатишини нашр журналистларининг "майда безорилик"ка қўл ургани билан изоҳлади. Рус матбуотида катта шов-шувга сабаб бўлган истеъфоларга журналнинг сўнгги сонида Россия Бош вазири Владимир Путинни "таҳқирловчи" ва миллиардер Алишер Усмоновга ёқмаган фотосуратлар чоп этилгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Россия расмийлари 4 декабр куни давлат думасига ўтказилган сайловлар натижалари қайта кўриб чиқилмаслигини айтмоқда.
Бошқирдистон пойтахтида бири одам савдоси, иккинчиси солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланиб ҳибсга олинган икки нафар ўзбекистонлик ватанига экстрадиция қилинди.
Хабаровск судида Ўзбекистон фуқаросини совуққонлик билан пистолетдан отиб ташлаган икки милиционер устидан ҳукм ўқилди.
Сайловдаги сохтакорликларга қарши чиқаëтганлар 10 декабр куни бутунроссия норозилик намойишига ҳозирланмоқда.
Калиниград вилоятида зўрлашда айбланиб ҳибсга олинган беш нафар Ўзбекистон фуқароси жами 32 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилди.
Воронеж суди милиционерлар томонидан қийноққа солинган хонқалик Рашид Раззоқовга 840 минг рубл товон пули тўлаш ҳақида ажрим чиқарди.
Давомини ўқинг