Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Муҳожирлар Россияни аҳоли нуфузи тушиб кетишидан сақлаб қолмоқда. Россия давлат статистика қўмитаси расмий сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, 2011 йил бошидан 1 майга қадар россияликлар сони яна 66 минг кишига камайган.
Москва вилоятида депортация қилинаётган ҳорижликларни вақтинчалик сақлаш изолятори қурилади. Ҳозирда Москва вилоятида мигрантларни вақтинчалик сақлаш муассасалари йўқлиги айтилмоқда.
Свердловскда тузилган “Карвон” ўзбеклар миллий-маданий жамияти Россияда ўз жамоаларининг навбатдагиси бўлди.
Москвадаги Данилово қабристонидан канализация қувурларининг темир қопқоқларини ўғирлаётган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.
АҚШнинг учта куч ишлатар идораси - Федерал Тергов Бюроси (ФТБ), Марказий Разведка Бошқармаси (МРБ) ва Наркотикларга Қарши Кураш Бошқармаси уч нафар россиялик - Доку Умаров, Семен Могилевич ва Олимжон Тўхтаохуновларни дунёнинг энг хавфли жиноятчилари рўйхатига киритди. Мазкур идоралар эълон қилган рўйхатлар асосида Forbes журнали ўзининг “Қидирувдаги энг хавфли жиноятчилар рўйхатини” тузди. Forbes рейтингига тушган, "Тайванчик" лақаби билан танилган асли ўзбекистонлик Олимжон Тўхтаохунов Озодликка интервью берди.
Қрим мусулмонлари Диний бошқармаси Евпатория шаҳридаги қабристонлардан бирида топилган 18 жасад кимга тегишли эканини аниқлашда ёрдам сўраб мурожаатнома эълон қилди.
2011 йилнинг 6 июнида Италияда якунланган Kickboxing WAKO World Cup 2011 кикбоксинг бўйича жаҳон кубоги мусобақаларида ўшлик Дилшод Обиджонов олтин медални қўлга киритди.
Қуролли кучлар сафида православ руҳонийлари билан бирга мусулмон муллалари пайдо бўлиши ҳақида Россия муфтийси Талгат Тожуддин маълум қилди.
Санкт-Петербургда муҳожирлар фарзандлари учун ўзбек тилида “Дўстлик ҳақида” номли китоб чоп этилади.
Владивостокдаги Русский оролида ўзбекистонлик ўнлаб меҳнат мухожирлари ойлик маошлари берилишини талаб қилиб, норозилик тадбири уюштиришмоқда.
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси тарқатган хабарга кўра, 7 июн куни Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтган Тожикистон чегара қўшинларининг қўролланган зобити қўлга олинган. Икки давлат расмийлари бу ҳақда қўшимча маълумот беришдан тийилмоқда.
Сергей Собянин пойтахтда меҳнат қилаётган, лекин аксари ноқонуний мақомга эга муҳожирларни легаллаштириш ташаббуси билан чиқди.
Яқин кунларда Ўзбекистондан Россияга Тошкент авиация заводида ишлаб чиқарилган сўнгги Ил-76 самолёти жўнатилади.
Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш 2010 йилда 3,4 миллиард долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич жаҳон молиявий инқирозидан олдинги даврдаги кўрсаткичдан ошиб кетган.
10 кун муқаддам Россия пойтахтида ҳибсга олинган тожикистонлик Умеда Сиддиқовага экстрадиция хавф солмоқда.
26 май куни Россиянинг Краснодар ўлкасига қарашли Абинск туманида 3 нафар эркак жасади топилди. Тергов давомида ўлдирилганлар Ўзбекистон фуқаролари эканлиги аниқланди.
25 май куни Москвани Марказий Осиё мамлакатлари билан боғлайдиган энг катта вокзалларидан бири – Қозон вокзалида Россия Федерал миграция хизмати томонидан хорижликларга меҳнат патентларини бериш пункти очилгани хабар қилинди. Патент тарқатувчи бўлимнинг иш фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Қозон вокзалига борган мухбиримиз Умидбек анчайин ғаройиб воқеа гувоҳи бўлди.
19 май куни Беларус пойтахти Минскда бўлиб ўтган Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Бош вазирлар Кенгашининг навбатдаги йиғилишида МДҲ ичида Эркин савдо ҳудуди яратиш борасидаги ҳужжат имзоланмади. “Коммерсант-Украина” нашрига кўра, айниқса, Украина учун муҳим бўлган бу ҳужжатни имзоланишига Ўзбекистон расмийлари қарши чиқди.
Россияда меҳнат қилаётган меҳнат муҳожирлари патент орқали легаллашишга шошилмаётир.
21 май куни ХХ асрнинг энг буюк шахсларидан бири, собиқ Совет Иттифоқида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳаракати асосчиларидан бири, водород бомбаси “отаси” ва Нобел мукофоти лауреати Андрей Сахаровнинг 90 йиллиги нишонланади.
Давомини ўқинг