Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Россия чегарачилари Сурияга жанг қилгани кетаётган бир гуруҳ хориж ватандошларини ҳибс этганини хабар қилди. Улардан бири экстремизм учун Ўзбекистонда қидирувда бўлгани айтилмоқда. Озодлик ўз манбаларидан ушланганларнинг уч нафари Ўзбекистондан, яна бири Қирғизистондан эканини аниқлади.
Ўзбекистон ва Россия рус нефтининг ўзбек бозорига етказиб берилиши йўлларини изламоқда. Буни куни-кеча Тошкентда якунланган икки тарафлама иқтисодий ҳамкорлик йиғилишида Россия Энергетика вазири муовини Кирилл Молодцов овоза қилди. Аммо кузатувчилар Россиянинг нефт маҳсулотларини Ўзбекистонга бозор нархларидан арзонроқ сотишига жиддий шубҳа билдирмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4-5 апрель кунлари расмий давлат ташрифи билан Москвага келади. Олий тоифадаги икки томонлама учрашувлар ҳақида Тошкентда ўтаётган XVIII-чи Россия-Ўзбекистон Ҳукуматлараро иқтисодий ҳамкорлик бўйича комиссия йиғилишида эълон қилинди.
Подмосковьенинг Люберци туманида бундан бир йил олдин йўқолган Иномжон Эшонқуловни қидираëтган онаси ëрдам сўраб Озодликка мурожаат қилди. Райида Яхина¸ ўғлининг йўқолгани юзасидан 11 ой давомида маҳаллий полицияга ариза топшира олмаганини айтади.
Россиянинг Тула вилоятида қулаган омборхонада уч нафар ўзбекистонлик ишчининг ўлими юзасидан жиноий иш очилди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳалок бўлган муҳожирларнинг яқинларига кўмак бериш ва жасадларни Ўзбекистонга юбориш масаласи бўйича Россия билан музокара ўтказгани хабар қилинди.
Россияда банкрот деб эълон қилинган “УзДЭУавто-Воронеж” ширкати қарзлари яна 9,56 миллиардга кўпайиб, жами 21 миллиард рублдан ошиб кетди. Воронеж Арбитраж суди қарорига кўра, энг катта қарз берувчи ташкилот - “Дженерал Моторс Ўзбекистон” “УзДЭУавто-Воронеж”ни банкрот қилишни назорат этиб боради.
Россиянинг Челябинск вилоятида икки ўзбекистонлик аёл Қозоғистон томонидан чегарани дарё билан ноқонуний кесиб ўтганликда айбдор деб топилди. Вилоят прокуратураси Россияга иш излаб келган иккала муҳожир аёлни 6 ойга озодликдан маҳрум этгани ҳақда хабар қилди.
Иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузмаган муҳожирлар Россиядан чиқариб юборилади. Яқин орада қабул қилиниши кутилаётган бу қонун лойиҳасига кўра, жазо чоралари Евросиё иқтисодий иттифоққа (ЕАЭС) аъзо бўлган давлат ватандошларига тегишлидир.
Москвада, маҳаллий полиция маълумотларига кўра, бир неча марта судланган шахснинг ҳужумига учраган таксичи-муҳожир ўз ҳамкасбларини эҳтиёт бўлишга чақирди. Куни кеча йўловчи ҳужумига учраган Абдулҳаким касалхонага ётқизилгач, жағидан, елкасидан, қўлидан ва бўйнидан пичоқлангани аниқланди. 26 яшар Абдулҳаким Давидов 7 йилдан буён Россия пойтахтида таксичилик қилиб келади.
“Москва вилоятининг Подолск шаҳрида кўчада қолган тошкентлик Алишернинг яқинларини қидираяпмиз.” Озодликка бу илтимос билан мурожаат қилган самарқандлик Жўрабек ичкиликка берилиб, “бомж” бўлиб кетган Алишернинг аҳволи кундан-кунга оғирлашиб бораётганини маълум қилди.
Россия пойтахти полицияси Янги Москва туманида 1 феврал куни содир бўлган даҳшатли автоҳалокатда 9 кишининг ўлими юзасидан жиноят иши очди. Нобуд бўлган ва жароҳатланган йўловчилар Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ватандошларидир. Улар орасида бир россиялик ҳам бор. Полиция аварияда уч ўзбекистонлик меҳнат муҳожири нобуд бўлгани, яна иккиси реанимацияга тушганини тасдиқлади.
Ўзбекистонлик ҳаво гимнастлари, Sky Angels гуруҳи иштирокчилари Кристианна Воробьёва ва Рустэм Османовлар Монакода бўлиб ўтган энг нуфузли халқаро цирк фестивалида олий соврин – “Олтин масхарабоз”ни қўлга киритди. Циркчилар “Оскари”ни олган Кристианна ва Рустэм Озодлик билан суҳбатда яқин орада бу номер Ўзбекистонда ҳам намойиш этилиши мумкинлигини маълум қилди.
Санкт-Петербургнинг “Пулково” паркида 29 январ куни топилган 10 ойлик гўдакнинг онаси 22 яшар Ўзбекистон ватандоши экани аниқланди. Полиция маст ҳолатда бўлиб фарзандини совуқда қолдириб кетган бу аёлга нисбатан жиноий иш очилгани, бола тергов якунига қадар шифохонада қолишини билдирмоқда.
Sankt-Peterburgning Pushkinskiy tuman politsiya bo‘limida 28 yanvarga o‘tar kechasi 39 yashar o‘zbek muhojiri o‘ldirilishi yuzasidan jinoy ish ochildi. Jinoyatda boshqa odamni o‘ldirganlikda ayblanib, politsiyaga keltirilgan retsidivist jinoyatchi ayblanmoqda.
Санкт-Петербургнинг Пушкинский туман полиция бўлимида 28 январга ўтар кечаси 39 яшар ўзбек муҳожири ўлдирилиши юзасидан жиной иш очилди. Жиноятда бошқа одамни ўлдирганликда айбланиб, полицияга келтирилган рецидивист жиноятчи айбланмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди ўзбек продюсери Мирсобир Ҳамидқориевни Ўзбекистонга бериб юборган Россия ҳукуматини 19 минг 500 евро жаримага тортди. Суд қарорига кўра, Россияда сиёсий бошпана сўраган тошкентлик Москвадан махсус хизматлар томонидан ўғирланиб, Россия ҳукумати ёрдамида Тошкентга олиб чиқилган.
Москванинг Вихино туманидаги уйлардан биридаги чиқиндихонада топилган жасад 32 ёшли ўзбекистонлик фаррошга тегишли экани аниқланди. Калтаклаб ўлдирилган бу йигит билан бирга ишлаган муҳожирлар қотилликка мигрантларнинг алоқаси бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Москвада ўзи энагалик қилаётган қизалоқни ўлдиргани учун судланган ўзбекистонлик Гулчеҳра Бобоқулова суд ҳукми кучга кириши муносабати билан мажбурий руҳий даволанишга психиатрия клиникасига жўнатилди. Гулчеҳра ётқизилган руҳий касалхона Қозон шаҳрида жойлашгани маълум бўлди.
Россиянинг Иркутск шаҳри Хорижликларни сақлаш марказида ушлаб турилган 38 ёшли навойилик Махсудбек Бобоқулов Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Маҳбуснинг рафиқаси Валентина Махсудбекнинг бериб юборилишида улар томонидан ёлланган адвокатларнинг қўли борлигини тахмин қилмоқда.
Россиянинг Красноярск шаҳрида меҳнат муҳожири бўлган юртдошларини талон-торож қилиб кетганликда айбланаётган ўзбекистонлик эр-хотин Россия ва Ўзбекистонда қидирувга берилди. Жабрдийда муҳожирлар бу масалада шикоят қилиб Президентнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилган
Давомини ўқинг