Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
14 сентябрда Москвага сафар қилган Бош вазир биринчи ўринбосари Рустам Азимов етакчилигидаги делегация Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун "яшил йўлак" очиб бериш таклифи билан Россияга мурожаат қилди. Бу таклифни Москва қабул қиладими-йўқми? Қабул қилса, "яшил йўлак" қачондан очилади? Бу саволлар ҳозирча очиқ қолмоқда. Айни пайтда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида 3 йилга мўлжалланган лойиҳа иш бошлаганини эълон қилди.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг ўлими мамлакат ва минтақадаги вазиятга салбий таъсир ўтказа олмайди, деб баёнот берди Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси. Унинг айтишича, Мирзиёев ҳукумати “вазиятни тўлиқ назоратга олган”. Шунга қарамасдан, Россия дипломатияси минтақадаги вазият издан чиққан ҳолатда аралашиши мумкинлигини ҳам инкор этмаётир.
Россияда яна “мигрантлар хавфи” масаласи кўтарилмоқда. Нолегал муҳожирликка доир маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кўп ҳолларда текширилмаган ва асосланмаган хабарлар тарқатилаётир. Кузатувчилар эса бу рақамларга жиддий шубҳа билан қарашни тавсия этмоқда.
Россиянинг Иркутск вилоятида футбол бўйича “Ҳамдўстлик Кубоги-2016” турнирининг финалига чиққан ўзбекистонлик ва тожикистонлик футбол жамоалари ўртасидаги ўйин оммавий муштлашув билан якун топди. Турнир ташкилотчиларига кўра, команда ўйинчилари ўртасида келиб чиққан жанжалга стадионда ўтирган мухлислар ҳам қўшилиб кетган. Полиция муштлашув туфайли “Ҳамдўстлик Кубоги-2016” мусобақаси бекор қилинганини гапирмоқда.
Россияда мавжуд сон-саноқсиз «стратегик тадқиқотлар» экспертлари ва сиёсатчилари томонидан тарқатилаётган мулоҳазалардан бири – Ўзбекистонда ўтиш даврида АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг ички сиёсатга аралашуви кучайиши ҳамда «мамлакатни қайта тақсимлашга уринишлар» авж олиши тўғрисида хабарларга тўхталамиз.
Бугунги эшиттиришимиз ҳозирги кунларда Россияда кенг тарқалиб бораётган мулоҳазалардан бири – «Ўзбекистондаги Россия бизнеси хавф-хатар остида» қолганига бағишланади. Қанчалик бу мулоҳаза асосли?
6 сентябр куни Тошкент вақти билан соат 14ларда Россиянинг 1-чи телеканали орқали намойиш этилаётган “Время покажет” дастури эфирдан узиб ташланди. Унинг ўрнига ўзбек телеканали эфирига “Евроньюс” хабарлари узатилди.
Россия пойтахти Москвада бухоролик 27 ёшли муҳожир Раҳмиддин Камоловни ўғирлашга уриниш бўлгани айтилмоқда. Ўзбекистонлик қочқиннинг ҳимоячилари иддаосича, Ўзбекистон махфий хизмат ходимлари халқаро қидирувга экани аниқланган Камоловни Россиядан аэропорт орқали ноқонуний олиб чиқишга уринган.
Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси энг кўп медал олди. Учта “олтин”, иккита “кумуш”ва иккита “бронза”ни олган ўзбек йигитлари Куба, Франция, Қозоғистон ва Россия каби “бокс мамлакатлари”идан анча илгарилаб кетди.
Россиянинг Приморье ўлкаси суд ижрочилари авиакомпаниялардан депортация қилинаётган ўзбек муҳожирлари учун чипта нархларини камайтиришни сўраб мурожаат қилди. Суд приставлари ўзбекистонлик муҳожирларни маҳаллий диаспора кафиллиги остига уларнинг юртдошлари қарамоғида сақлаш ғоясини ҳамилгари сурмоқда.
Украина фосфор ва калий ўғити етказиб берувчи Россия ширкатларига муқобил таъминотчи қидирмоқда. Мамлакат Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат сиёсати вазирлиги ўз нархини ошириб юборган Россия ширкатлари ўрнини яқин келажакда Ўзбекистон ширкатлари эгаллаши мумкинлигини билдирди.
Москвага, президент Путинга минтақада авж олган порахўрлик ва рейдер-талончилик устидан арз қилгани жўнаган Кубан тракторчилари полиция томонидан тўхтатилди. Фермерлар полиция ва ОМОН қўшинлари томонидан Ростов-Дон остонасида қуршаб олинди ва бир неча ўн кишини автозакларга тиқиб, олиб кетилди.
Москвада меҳнат муҳожирлари орасида содир бўлган оммавий муштлашув оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши оғир жароҳат олди. 35 киши иштирокидаги жанжалда асосан маст ҳолатда бўлган ўзбек ва тожик муҳожирлари қатнашган.
Россиянинг Узоқ Шарқидаги Артём шаҳарчасида Хориж гражданларини вақтинчалик сақлаш марқази (СУВСИГ)да қолаётган меҳнат муҳожирлари 4 кунлик очлик эълон қилди. Асосан ўзбекистонлик бўлган тутқунлар улардан хабар олгани келган ҳуқуқ ҳимоячиларига ойлардан буён депортация қилинмаётганидан арз қилди.
Россиядаги меҳнат муҳожирлари 2016 йилнинг биринчи ярмида ишга рухсатнома олиш учун 330 миллион доллар тўлаган. Бу эса¸ ўтган йилнинг айни даврига нисбатан икки баравар кўпдир.
Москвада тиши оғриб қолган андижонлик муҳожир “Тез ёрдам” машинаси ҳайдовчисини пичоқлаб қўйганликда айбланмоқда. Полицияга ўзбек муҳожири "ҳайдовчидан, шунчаки, таблетка сўраганман” деган.
Украина Хавфсизлик хизмати Донбассда украиналик ҳарбийларни ўққа тутишда иштирок этган ўзбекистонликни қўлга олди. Донецк вилоят прокуратурасига кўра, 20 яшар тошкентлик экани айтилаётган шахс Широкино жангларида гранатомётчи бўлиб хизмат қилган.
Новосибирск губернатори иқтисоднинг бир қатор соҳасига хориж фуқароларини жалб қилишни тақиқловчи ҳужжатни имзолади. Мазкур ҳужжат ортидан новосибирсклик иш берувчиларга тақиқланган соҳаларда ишлаëтган меҳнат муҳожирларини тез орада бўшатиш талаби қўйилди.
Москва вилоятининг Люберци шаҳрида янги туғилган чақалоқни сотаётган ва сотиб олаётган аёллар ушланди. Полиция 16 яшар ўзбекистонлик "сотувчи" аёл 150 минг рублга ўз боласини самаралик аёлга пулламоқчи бўлганини билдирди.
Москва вилоятида йириқ миқдорда героин моддасини сотишга уринганликда айбланиб ушланган олти нафар Ўзбекистон ватандоши маҳкамага тортилди. 4 килодан кўпроқ героин билан қўлга тушган ўзбекистонликларни бу "бизнес"га олиб кирган катта жиноятчилар эса ҳозирча очиқда қолмоқда.
Давомини ўқинг