Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Петербургда ўз аёлининг хушторини 45 000 еврога “заказ” қилган ўзбекистонлик йирик бизнесмен ҳибсга олинди. Терговчилар Самарқанддан қочиб кетган аёлни таъзирини бериш мақсадида у Санкт-Петербургга махсус келгани ва қотилликни содир этишга “розилик” берган оператив ходимга пул бераётганида қўлга олинганини таъкидламоқда.
Екатеринбург прокуратураси маҳаллий полицияга шаҳарда меҳнат қилаётган муҳожирларни оммавий тартибда полиция бўлимларига олиб келишни тақиқлади. Шаҳар прокуратураси ҳуқуқ ҳимоячиларининг 1041 мигрантнинг полицияга келтирилиши ортидан қилган арзи асосида текширув ўтказилганини билдирди.
Воронеж, Липецк ва Ижевск шаҳарларида GM Uzbekistan автоконцерни директори ва "Ўзавтосаноат" ҳиссадорлик компанияси раисининг собиқ муовини Тоҳиржон Жалиловга тегишли экани ишонилган “Малика” шарқ ошхоналари тармоғи сотувга қўйилди. Жалилов апрель ойида Ўзбекистонда йирик миқдордаги маблағларни ўзлаштиришда айбланмоқда.
Шу йилнинг 30 июнида Россиянинг Архангельск шаҳрида ҳибсга олинган ўзбекистонлик қочқин Олим Очилов Инсон ҳақлари бўйича Европа суди қарорига хилоф равишда Ўзбекистонга бериб юборилди. Ҳимоячилар Ўзбекистонда “террорчилик ва эктремистик ташкилотларга, жумладан “Туркистон Ислом ҳаракати”га алоқадорликда гумонланаётган 27 яшар навоийлик бу йигит 1 июль куни Москванинг Домодедово аэропорти орқали чиқариб юборилганини айтмоқда.
Ўзбекистон махфий хизматлари Туркиядаги портлашларда иштирок этганликда гумонланаётганлар борасида ҳеч қандай расмий ҳужжат олгани йўқ. Россия оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот органларига таяниб шундай хабар тарқатди.
Ўзбекистон фуқароси Москванинг Внуково аэропортидан Самарқандга учаётган учоқдан бортда сигарет чеккани учун тушириб қолдирилди. Аэропорт маъмуриятида ўзбек муҳожири маъмурий жавобгарликка тортилганини билдиришди.
Президент Владимир Путинга ишонувчи россияликлар сони охирги бир ой давомида 2 фоизга камайди, бироқ унинг сиёсатини қўллаб-қувватловчилар 1 фоизга ошди. Россиянинг “Левада” маркази олиб борган тадқиқотга кўра, Россия ҳукумати ва парламенти ишини мамлакатнинг деярли ярим аҳолиси маъқул деб топмаган.
Москванинг Останкино туман суди қарори билан ИШИДга алоқадорликда гумонланаётган олти нафар муҳожир тергов якунига қадар ҳибсга олинди. Терговчилар “Сурияга жиҳодга” одам ёллаганлик ва жўнатганликда айбланаётган ўзбек ва қирғиз фуқаролари 19 яшар ўзбекистонлик "Ўғли Хайрулло" томонидан бошқарилганини тахмин қилмоқда.
Ленинград вилоятининг Кудрово қишлоғидаги катта қурилишлардан бирида юзга яқин муҳожир ва кавказликлар ўртасида содир бўлган оммавий муштлашув натижасида 17 киши полиция бўлимига олиб кетилди. Ҳодиса жойида доғистонликларга тегишли учта автомашина ағдариб ташланди.
Peterburgning Kirovskiy tumanida 26 iyunga o‘tar kechasi o‘zbekistonlik mehnat muhojiri travmatik pistoletdan otib ketildi. Avtomobilda yarador holatda topilgan O‘zbekiston fuqarosi boshi va yelkasidan otilgan.
Петербургнинг Кировский туманида 26 июнга ўтар кечаси ўзбекистонлик меҳнат муҳожири травматик пистолетдан отиб кетилди. Автомобилда ярадор ҳолатда топилган Ўзбекистон фуқароси боши ва елкасидан отилган.
Россия Давлат Думаси “Яровая пакети” деб номланган “террорчиликка қарши” қонунлар тўпламини қабул қилди. Унда Россияда интернет ёзишмалар устидан назорат кучайтирилиши ва террорчиликда гумонланганлар 14 ёшидан жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги белгиланди.
Россиянинг Новосибирск вилоятидан Озодлик таҳририятига мурожаат қилган ўзбекистонлик муҳожир аёл таниқли рус қўшиқчиси Алла Пугачёвага бағишлаб ёзган шеърий тўпламини хонандага етказишда кўмаклашишни сўради.
Россиянинг Волгоград вилоятида Ўзбекистондаги севгилисидан айрилган сирдарёлик ошиқ йигит ўз жонига қасд қилди. Маҳаллий терговчилар 23 ёшида ҳаётдан кўз юмган йигитнинг яқинларини қидирмоқда. Озодлик марҳумнинг шахсини аниқлади.
Rossiyaning Saratov shahrida yo‘l-patrul xizmati tomonidan avtomobilda ketayotgan va o‘yinchoq pistolet-avtomatlar bilan qurollangan uch yigit to‘xtatilgan. Mahalliy ommaviy axborot vositalarida ushlangan yigitlar O‘zbekiston fuqarolari ekani to‘g‘risida xabarlar paydo bo‘ldi.
Россия Маданият вазири Владимир Мединский замонавий рус мультипликация фильмларида “миллий колорит йўқлиги”дан арз қилиб, у ерда “ҳатто болачалар осиёлик кўринишда” эканидан хавотир билдирди.
Россиянинг Саратов шаҳрида йўл-патрул хизмати томонидан автомобилда кетаётган ва ўйинчоқ пистолет-автоматлар билан қуролланган уч йигит тўхтатилган. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ушланган йигитлар Ўзбекистон фуқаролари экани тўғрисида хабарлар пайдо бўлди.
Петербургда тугаган Халқаро иқтисодий форум давомида юзлаб меҳнат муҳожири полиция ва миграция хизмати ходимлари томонидан ушланди. Ҳозиргача давом этаётгани айтилаётган оммавий “зачисткалар” пайтида қўлга тушган мигрантлардан асосан “тиббий суғурта полислари” талаб қилинмоқда.
Tula shahar sudi “terrorchilik akti borasida yolg‘on ma’lumot bergan” 32 yashar O‘zbekiston fuqarosini aybdor deb topdi. Quvonchbek Abdinazarov 15 ming rubllik jarimaga hamda 300 soatlik majburiy mehnatga tortildi va sud zalida ozodlikka chiqarildi.
Тула шаҳар суди “террорчилик акти борасида ёлғон маълумот берган” 32 яшар Ўзбекистон фуқаросини айбдор деб топди. Қувончбек Абдиназаров 15 минг рубллик жаримага ҳамда 300 соатлик мажбурий меҳнатга тортилди ва суд залида озодликка чиқарилди.
Давомини ўқинг