Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Россиянинг Брянск ва Смоленск областлари Ветеринария ва фитосанитария назорати идоралари Украинанинг Винница шаҳридан Ўзбекистонга олиб келинаётган Roshen фабрикаси маҳсулотларини ортга қайтарди. Россия назоратчилари ўзбек тадбиркорларига мўлжалланган 20 тонна қуруқ сут ва сариёғ расмийлаштирил- маганини гапирмоқда. Бу Ўзбекистонга Украинадан келаётган товарларнинг Россияга киритилмаётганига оид биринчи ҳолат эмас.
Европа суди Россияда ўғирлаб кетилган ўзбекистонлик Лутфиддин Муҳиддинов фойдасига ҳукм чиқариб, Россия ҳукумати зиммасига Муҳиддиновга 7,5 минг евро товон тўлаш мажбуриятини юклади. Ўтган йили Тюмень шаҳридан ўғирлаб кетилган наманганлик диндорнинг тақдири ҳозиргача номаълум қолмоқда. Яқинлари уни Ўзбекистон МХХси ўғирлаган, деб даъво қилади.
Жанубий Қозоғистон вилоятида маҳаллий миграция қонунларини бузганликда айбланиб қўлга олинган 400дан зиёд ўзбек муҳожири турли жарималарга тортилди ёки депортация қилинди. Мигрантлар 5 кун давом этган “Мигрант-2015” оператив-профилактика амалиёти натижасида ушлангани айтилмоқда.
“Очиқ Россия” ташкилоти бугунги Чеченистон ва унинг раҳбари Рамзан Қодиров тўғрисида фильм тақдим этди. Фильмда Чеченистондаги ҳокимият тузилиши, унинг Кремль билан муносабатлари, Рамзан томонидан тузилган кучишлатар тизим ҳамда одам ўғирлашу қийноқларга солиш айбловлари ҳақида сўз боради.
Москвадаги Шарқ давлат музейида “Ўзбекистон Улуғ Ватан уруши йилларида” деб номланган фотокўргазма очилди. Экспозицияда Москвада узоқ йиллардан буён яшаб келаётган ўзбекистонликлар оилавий архивларидан олинган фотосуратлар намойиш қилинмоқда.
Экспозицияда Москвада узоқ йиллардан буён яшаб келаётган ўзбекистонликлар оилавий архивларидан олинган фотосуратлар намойиш қилинмоқда.
Москвага иш излаб борган ўзбекистонлик аёл маҳаллий полиция ходимлари тузган протокол асосида “фоҳишалик” учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Озодлик билан суҳбатда бу аëл вақтинчалик яшаб келган квартирасида ҳақиқатан фоҳишалик қилишга мажбурланаётган қизлар борлигига гувоҳ бўлганини билдирди.
Россияда хориж ҳайдовчилик гувоҳномалар билан меҳнат қилаётган муҳожирларга 2017 йилнинг 1 июнига қадар ишлашга рухсат берилди. Давлат Думаси тегишли қонунга киритган ўзгартиш мамлакатда жамоатчилик транспорти коллапси олдини олиш ва Қримдаги “янги фуқароларга” Украина ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириб бериш учун қилингани айтилмоқда.
Москва ҳукумати пойтахтдаги маҳаллий фуқаролар орасида ишсизлик кўлами кенгайса¸ меҳнат муҳожирлари учун ишчи патентлар нархи оширилиши мумкинлигини билдирди. Мэр Сергей Собянин бу қарор Москвага келаётган муҳожирлар оқимини камайтиришга қаратилганини очиқ эътироф қилди.
Воронежда Миграция идорасининг пора олишда айбланган собиқ раҳбари Николай Полуказаков иши судга оширилди. У пора эвазига ўзбекистонлик ишчиларни Россияга киритишга рухсат беришда айбланмоқда. Терговчилар пора ишига Uz-Daewoo корхонасининг юқори лавозимдаги амалдори аралашганини даъво қилди, корхона эса бу борада ҳозирча бирор расмий изоҳ бермади.
Санкт Петербургда ўз чақалоғини кўчага ташлаб кетганликда айбланган ўзбекистонлик Гулшода Ғозиева маҳаллий суд томонидан 8 ойлик мажбурий ахлоқ тузатиш ишларига маҳкум этилди. Ўтган йилнинг декабрь ойида у болани ўзи ишлаб келган шаҳар ресторани ҳожатхонасида туққани айтилган эди.
GM Uzbekistan ширкати ишлаб чиқарган автомобилларнинг Россиядаги савдоси жорий йилнинг биринчи чорагида 85 фоизга қисқарди. Апрел ойида 405 дона ўзбек машинаси сотилган холос, шулардан атиги 19 донаси Nexia машинасидир.
Россиянинг Калининград шаҳрида яшаб келган ўзбекистонлик аёл ўз ҳамюртини ўлдиришга киллер ёллагани учун қўлга олинди. Айбланувчи 250 минг рубл эвазига 42 ёшли қурувчи ўзбек муҳожирини ўлдиришга қотилни ўз хуштори илтимосига биноан ёллаганликда гумонланмоқда.
Жорий йилнинг 28 январида Санкт-Петербург шаҳрида ўғирлаб кетилган сурхондарёлик қочқин Абдулла Рабиевнинг ҳозирда Термиз шаҳар ҳибсхонасида экани аниқланди. Абдулла Рабиев Ҳизбут-Таҳрир ташкилотига аъзоликда айбланиб, Ўзбекистон ҳукумати томонидан халқаро қидирувга берилган эди.
Янги Уренгой шаҳрида Россиянинг энг шимолий ва энг қадимий саналган “Нур Ислом” масжиди маҳаллий ҳукумат томонидан бузиб ташланди. Россия мусулмонлар жамоаси буни уларнинг устидан кучайтирилаётган маҳаллий ҳукумат босими натижаси ўлароқ баҳоламоқда. Шаҳар маъмурияти бузилган масжид ўрнида янги савдо маркази қурилишини маълум қилди.
Москванинг Қозон вокзалида ҳибс этилган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари Калуга вилоятида уч кишини ўлдирганликда гумон қилинмоқда. Полиция марказий-осиёлик муҳожирлар жабрланувчилар уйида ёлланма ишчи бўлгани ва жиноятга шахсий келишмовчилик боис қўл урган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
Москвадаги Инсон ҳуқуқлари “Мемориал” маркази Иосиф Сталин шахсини улуғловчи барча тадбирларни қонунан тақиқлаш таклифи билан чиқди. Улар Москвада ўтказилиши режалаштирилаётган фашизм устидан Ғалабанинг 70 йиллик тантаналарида Совет даври диктаторининг ижобий тасвирларини ишлатишдан воз кечишни ҳам таклиф этди. Айни пайтда, экспертлар рус жамиятида Сталин шахсига бўлган муносабат ижобий тарафга ўзгариб бораётганидан хавотирда.
Қирғизистонлик уч боланинг онаси рус полициячиларини судга бермоқчи.
Ҳимоячилар Ўзбекистонда давлат тузумини ағдаришда айбланаётган бухоролик 25 ёшли диндорнинг Россия пойтахтидан олиб кетилишига маҳаллий ФМС ва ҳуқуқ-тартибот идоралари аралашган, деб иддао қилмоқда. Британиялик журналистлар яқиндагина Акрам Рустамовнинг қочқинликдаги ҳаёти тўғрисида ҳужжатли фильмни суратга олган эди.
Давомини ўқинг