Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Россияда иқтисодий инқироз ва рублнинг қадрсизланиши давом этаётган бир пайтда, хориж фуқароларини сақлаш марказларига олиб келинаётган мигрантлар сони камаймаётир. Москванинг Сахарово депортация марказида ўз ватанига қайтариб юборилишларини ойлаб кутаётган ўзбек муҳожирлари кўпчиликни ташкил этади.
Россиянинг Липецк шаҳрида 24 январь куни номаълум кимсалар томонидан калтаклаб кетилганидан сўнг комага тушган Ўзбекистон фуқароси ҳушига келмасдан оламдан ўтди.Терговчиларга кўра¸ ҳозирда жиноятни содир этган шахсларга қидирув эълон қилинган.
Россияда бошланиб кетган иқтисодий инқироз туфайли автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияларнинг ҳаммаси ҳам бу мамлакатда ўз маҳсулотлари нархларини кескин оширмоқда.
Камчаткада Ўзбекистон фуқароси вояга етмаган мактаб ўқувчисини гаровга олганликда гумонланиб, судланмоқда. Тергов қўмитаси 25 ёшли бу меҳнат муҳожири депортация қилинмаслигини талаб қилиб, бу жиноятга қўл урганини айтмоқда. Россиянинг энг шарқий ўлкаси ҳисобланган Камчаткада ўзбек муҳожирига нисбатан қўзғатилган жиноий ишнинг дастлабки тафтиши ўз якунига етди.
Россиянинг Орёл вилоятида аёли ва 3 нафар фарзанди билан истиқомат қилаётган ўшлик Алишер Саитов маҳаллий прокуратура томонидан Чернобиль зонасида яшовчи болаларга бериладиган нафақа пулларни ўзлаштирганликда айбланиб, жавобгарликка тортилди. Ҳуқуқ ҳимоячилари Алишер асоссиз айбланаётганини айтмоқда.
Россия Мигрантлар федерацияси раҳбари Муҳаммад Амин Маъжумдор Озодлик билан суҳбатда сўнгги икки ойда Россияни 2 миллиондан зиёд меҳнат муҳожири тарк этганини маълум қилди. У хорижликларнинг оммавий кетишига Россия миграция қонунчилигидаги ўзгаришлар ва оғир иқтисодий вазият сабабчи бўлганини айтади.
22 январь куни эрталабки соат 9 ларда Донецк шаҳрида автобус бекати яқинида снаряд портлаши оқибатида камида 13 йўловчи нобуд бўлди, 20 дан зиёди жароҳатланди. ДНР Мудофаа вазирлиги расмийлари бу фожиада украин диверсантлари ва артиллериячиларини айблаётган бўлса, Украина ҳукумати бу ҳужум маҳаллий террорчилар томонидан амалга оширилганини айтмоқда.
Moskva viloyat sudi buxorolik Oybek Murodovni Podmoskovyening Domodedovo shahrida ikki nafaqaxo‘r opa-singilni o‘ldirgan, deb topdi. Oybek keksa ayollardan o‘margan pulini ishga ruxsatnoma olishga sarflamoqchi bo‘lganini aytgan. 23 yoshli o‘zbek muhojiri sud qarori bilan umrining keyingi 20 yilini qattiq rejimli koloniyada o‘tkazadi.
2015 йилнинг 1 январидан Россияда жорий этилган янги миграция қоидалари визасиз мамлакатлардан келаётган меҳнат муҳожирлари орасида кўплаб саволларни юзага келтирмоқда. Озодлик радиоси таҳририятга келаётган саволлар асосида 2015 йилда Россияда ишга рухсатнома олиш янги қоидалари масаласида эслатма тайёрлади.
Москва вилоят суди бухоролик Ойбек Муродовни Подмосковьенинг Домодедово шаҳрида икки нафақахўр опа-сингилни ўлдирган, деб топди. Ойбек кекса аёллардан ўмарган пулини ишга рухсатнома олишга сарфламоқчи бўлганини айтган. 23 ёшли ўзбек муҳожири суд қарори билан умрининг кейинги 20 йилини қаттиқ режимли колонияда ўтказади.
Рубль қадрининг пасайиши ва меҳнат муҳожирлари сонининг камайиши туфайли Россиядаги қатор авиаширкатлар кўплаб йўналишлар, жумладан, Марказий Осиё давлатларига авиақатновлар сонини камайтирмоқда. Айни пайтда, Ўзбекистон ва Тожикистон ўзаро авиақатновни тиклаш тўғрисида келишиб олингани тўғрисида хабар пайдо бўлди.
Rossiya Federal migratsiya xizmatiga ko‘ra, 2014 yilda ishlash uchun olingan patentlar muddati joriy yilda boshqa uzaytirilmaydi va Rossiyadagi barcha muhojirlar qaytadan ishga ruxsat beruvchi patentni rasmiylashtirishlari kerak.
Россия Федерал миграция хизматига кўра, 2014 йилда ишлаш учун олинган патентлар муддати жорий йилда бошқа узайтирилмайди ва Россиядаги барча муҳожирлар қайтадан ишга рухсат берувчи патентни расмийлаштиришлари керак.
Ko‘plab rossiyaliklar tasavvurida O‘zbekiston migrantlarning sahroda joylashgan qoloq makonidir. O‘zbekistonga sayohatidan qaytgan peterburglik fotosuratchi, jurnalist va bloger Aleksey Smishlyayev safardan olgan taassurotlarini Ozodlik bilan o‘rtoqlashdi.
Москвада Наркотиклар назорати бўйича Россия Федерал хизмати ходимлари 32 яшар ўзбекистонликни катта миқдорда наркотик модда билан қўлга туширгани ва ҳибсга олгани маълум бўлди.
Давомини ўқинг