Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
4 dekabr kuni Checheniston poytaxti Grozniyga qurollangan bir guruh shaxslar tomonidan qilingan hujumdan keyin Ramzan Qodirov “terrorchilarning qarindoshlarini Chechenistondan badarg‘a qilish va ularning uylarini buzib tashlash”ni va‘da qildi. Qodirovning bu bayonotidan keyin terrorchilarning yaqinlari deb taxmin qilinayotgan 6 oilaga tegishli uylar noma‘lum kimsalar tomonidan yoqib yuborildi.
4 декабрь куни Грознийда қуролли шахслар томонидан қилинган ҳужумдан кейин Рамзан Қодиров “террорчиларнинг қариндошларини Чеченистондан бадарға қилиш ва уларнинг уйларини бузиб ташлаш”ни ваъда қилди. Қодировнинг бу баёнотидан кейин олти оилага тегишли уй ёқиб юборилди.
Kreml Belarusni Bojxona ittifoqi qoidalariga xilof ravishda Rossiyadan kelayotgan transportni tekshirayotganlikda ayblamoqda. Belarus hukumati ikki ittifoqdosh davlat o‘rtasida bojxona nazorati tiklanganini rasman tasdiqlamagan bo‘lsada, Ozodlik muxbirlari chegarada chindan ham bojxona nazorati qayta tiklanganiga guvoh bo‘lib qaytdi. Kuzatuvchilar bu holatni Rossiya hukumatining Belarusdan kelayotgan tovarlarga qo‘ygan cheklovi bilan izohlamoqda.
Кремль Беларусни Божхона иттифоқи қоидаларига хилоф равишда Россиядан келаётган транспортни текшираётганликда айбламоқда. Беларус ҳукумати икки иттифоқдош давлат ўртасида божхона назорати тикланганини расман тасдиқламаган бўлсада, Озодлик мухбирлари чегарада чиндан ҳам божхона назорати қайта тикланганига гувоҳ бўлиб қайтди. Кузатувчилар бу ҳолатни Россия ҳукуматининг Беларусдан келаётган товарларга қўйган чеклови билан изоҳламоқда.
Rossiyaning eng badavlat tadbirkori Alisher Usmonov Nyu-Yorkdagi Christie's kimoshdi savdosida amerikalik Jeyms Uotson savdoga qo‘ygan Nobel medalini sotib oldi. Puldor biznesmen 4 million 100 ming AQSh dollariga olgan bu matohni egasi qaytarib berishini aytdi. Olim bu mukofotni 1962 yilda DNK tarkibini kashf qilgani uchun olgan edi.
Rossiya poytaxtida 8-18 dekabr kunlari oralig‘ida “Migrant-2014” operativ-profilaktika amaliyotlarining ikkinchi bosqichi o‘tkaziladi. Oktabr oxirida o‘tkazilgan “tozalov”ning birinchi bosqichida 50 ming xorij fuqarosi ushlangan, 3 ming 400 muhojir deportatsiya qilingan edi.
Россиянинг энг бадавлат тадбиркори Алишер Усмонов Нью-Йоркдаги Christie's кимошди савдосида америкалик Жеймс Уотсон савдога қўйган Нобел медалини сотиб олди. Пулдор бизнесмен 4 миллион 100 минг АҚШ долларига олган бу матоҳни эгаси қайтариб беришини айтди. Олим бу мукофотни 1962 йилда ДНК таркибини кашф қилгани учун олган эди.
Россия пойтахтида 8-18 декабрь кунлари оралиғида “Мигрант-2014” оператив-профилактика амалиётларининг иккинчи босқичи ўтказилади. Октябрь охирида ўтказилган “тозалов”нинг биринчи босқичида 50 минг хориж фуқароси ушланган, 3 минг 400 муҳожир депортация қилинган эди.
Rossiyaning Orenburg shahridagi qurilishlardan birida osma kajava tushib ketishi natijasida 4 nafar mehnat muhojiri nobud bo‘ldi, yana biri og‘ir ahvolda reanimatsiyaga yotqizildi. Orenburgdagi o‘zbeklar jamoasi 11 qavatdan tushib ketgan moslamadagilarning barchasi O‘zbekiston fuqarosi bo‘lganini tasdiqlashdi.
Россиянинг Оренбург шаҳридаги қурилишлардан бирида осма кажава тушиб кетиши натижасида 4 нафар меҳнат муҳожири нобуд бўлди, яна бири оғир аҳволда реанимацияга ётқизилди. Оренбургдаги ўзбеклар жамоаси 11 қаватдан тушиб кетган мосламадагиларнинг барчаси Ўзбекистон фуқароси бўлганини тасдиқлашди.
Ўз танишининг жасадини Тожикистонга юбориш учун зарурий ҳужжатларни расмийлаштириш учун шу мамлакатнинг Москвадаги элчихонасига мурожаат қилган Россия фуқароси вакиллик ходимлари томонидан қаттиқ калтакланди. Қўли синган, мияси чайқалган ва оғир лат еган бу йигит мамлакат президенти Имомали Раҳмонни танқид қилгани учун жазоланганини иддао қилмоқда.
Moskva viloyatining Balashixa shahrida politsiya va Federal Migratsiya xizmati o‘tkazgan “tozalash” amaliyotlari davomida qo‘lga olingan o‘zbekistonliklarga puli bo‘lsa¸ darhol mamlakatdan chiqib ketish¸ bo‘lmasa¸ uch oy tekinga ishlab berib¸ so‘ngra deport bo‘lish sharti qo‘yilmoqda.
Москва вилоятининг Балашиха шаҳрида полиция ва Федерал Миграция хизмати ўтказган “тозалаш” амалиётлари давомида қўлга олинган ўзбекистонликларга пули бўлса¸ дарҳол мамлакатдан чиқиб кетиш¸ бўлмаса¸ уч ой текинга ишлаб бериб¸ сўнгра депорт бўлиш шарти қўйилмоқда.
Rossiya hukumati migratsiya tartibini qattiq nazorat ostiga olayotgan bir paytda bu mamlakatning turli mintaqalarida mehnat muhojirlariga ko‘mak beruvchi tashkilotlar soni ham oshib bormoqda. Ozodlik Moskvada endigina o‘z ishini boshlagan shunday markazlardan birining faoliyati bilan yaqindan tanishdi.
Россия ҳукумати миграция тартибини қаттиқ назорат остига олаётган бир пайтда бу мамлакатнинг турли минтақаларида меҳнат муҳожирларига кўмак берувчи ташкилотлар сони ҳам ошиб бормоқда. Озодлик Москвада эндигина ўз ишини бошлаган шундай марказлардан бирининг фаолияти билан яқиндан танишди.
O‘zbekiston va Rossiya qishloq xo‘jaligi mahsulotlarini qayta ishlashga mo‘ljallangan qo‘shma korxonalarni ishga tushiradi. Bu kelishuvlarga sanksiyalar bosimi ostida qolayotgan Rossiyaning ayniqsa meva-sabzavot mahsulotlariga bo‘lgan ehtiyojining keskin oshib borayotgani sharoitida erishilgani e‘tiborga sazovor.
Ўзбекистон ва Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга мўлжалланган қўшма корхоналарни ишга туширади. Бу келишувларга санкциялар босими остида қолаётган Россиянинг айниқса мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган эҳтиёжининг кескин ошиб бораётгани шароитида эришилгани эътиборга сазовор.
Moskva shahar sudi ikki nafar dog‘istonlik ish beruvchisini o‘ldirib, murdalarni beton qo‘yib ko‘mib tashlaganlikda ayblanayotgan O‘zbekiston fuqarosini hibsga olish to‘g‘risida qaror chiqardi. O‘zbek muhojiri ish haqini bermagani uchun bu jinoyatga qo‘l urgan bo‘lishi mumkinligi taxmin qilinmoqda.
Москва шаҳар суди икки нафар доғистонлик иш берувчисини ўлдириб, мурдаларни бетон қўйиб кўмиб ташлаганликда айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди. Ўзбек муҳожири иш ҳақини бермагани учун бу жиноятга қўл урган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Давомини ўқинг