Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Санкт-Петербургда ўрнашган Равшанбек Комилов бошчилигидаги ўзбек дорбозлари Россиянинг турли шаҳарларида ўз маҳоратини намойиш этиб келмоқда. Ўзбек ва ўзбекистонликлар бутунроссия конгресси ташаббуси билан Россиянинг Тула шаҳрида ўтказилган“Кураш-2014” мусобақасида Комиловлар сулоласи дорбоз ўйинлари намойиш этилди.
Ўтган ҳафта Екатеринбургда йўқотилган ўзбек паспортининг эгаси топилди. Озодлик радиоси сайтида берилган эълон ёрдамида муштарийларимиз саноқли кунларда паспортни эгасига топширишга эришди.
Икки ҳафта аввал Россияда пул ишлай олмаган 39 яшар меҳнат муҳожири ўз уйига қайтишга ор қилиб, ўзини аэропортнинг иккинчи қаватидан пастга ташлаб юборган эди. Россия полицияси худкуш Ўзбекистон фуқароси Ўткир Мустафоев бўлганини маълум қилди.
Украина можароси ортидан Ғарб санкцияларига учраб¸ ўзи ҳам Ғарб озиқ-овқат маҳсулотларига бойкот эълон қилган Россия ҳукумати бозордаги нарху навони барқарорлаштириш учун Ўзбекистондан мева-сабзавот сотиб олиш миқдорини ошириш тараддудини бошлади.
Тула шаҳрида Ўзбек ва ўзбекистонликлар бутунроссия конгресси ташаббуси билан “Кураш-2014” мусобақаси бўлиб ўтди. Беллашувда иштирок этган ҳар 13 команда таркибида турли вазн тоифасида бўлган бештадан курашчи иштирок этди. Командалар ўртасидаги жангларда биринчи ўрин Твердан келган спортчиларга насиб этди.
2014 йилнинг 26 сентябрида Чувашия Республикасининг Чебоксари туманидан ўзбек муҳожирларини юртига олиб кетаётган икки автобус тўхтатилди. Москвадан келаётгани аниқланган 100 яқин ўзбек муҳожиридан 26-таси депортация қилинди, яна 34 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди.
Ўтган ҳафта Москванинг Катта Татар кўчасида жойлашган Тарихий масжидга жума намозига келганлар ва ОМОНчилар ўртасида келиб чиққан қарама-қаршилик акс этган видеотасвир ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқаб бормоқда. Полиция “тартибсизликларни келтириб чиқарган шахслар”нинг барчаси ҳибсга олинганини билдирди.
Москванинг Медведково мавзесидаги қурилишда ишлаётган бир гуруҳ ўзбек муҳожирлари ФМС ходимлари томонидан “меҳнат тартибини бузганлик”да айбланиб, ноҳақ депортация бўлаётганидан арз қилиб Озодликка мурожаат қилди. Озодлик илтимосига биноан жаримага тортилган мигрантлар иши билан шуғулланган ҳуқуқ ҳимоячиси уларга кўмак беришнинг бирор иложи қолмаганини аниқлади.
Бошқирдистонда ўзбекистонлик муҳожир ўз фарзандини ўғирлашда айбланмоқда. У россиялик аёлдан бўлган фарзандини Ўзбекистонга олиб чиқишга уринаётганида чегарачилар томонидан ҳибсга олинди.
Муҳожирлар учун амнистияни ижобий баҳолаётган миграция соҳаси мутахассислари бу тадбирни сўнгги йилларда ҳукумат томонидан қабул қилинган қатор қонун-қоидаларнинг тескари натижа бергани билан изоҳлаб, янги тартиб туфайли мамлакатда ноқонуний муҳожирлар сони кескин кўпайиб кетганини айтмоқдалар.
Россия Федерал миграция хизмати мамлакат ҳудудида яшаётган 4,3 миллион ноқонуний меҳнат муҳожири қайд этилганини маълум қилди. Хизмат мутасаддилари мигрантларнинг бир қисми ҳатто ўзининг нолегал ҳолатда яшаб юрганидан бехабар эканини таъкидламоқда.
Россиянинг Магадан шаҳрида қурилиш ишларини олиб бораётган икки нафар Ўзбекистон фуқаросини тупроқ босиб қолди. Терговчилар меҳнат хавфсизлигини таъминламаган ҳолда ишчиларни ишлатган қурилиш ширкати раҳбариятини жавобгарликка тортганини гапирмоқда.
Подмосковьенинг Солнечногорск шаҳрида 6 яшар қизчани зўрлаганликда гумонланиб, полиция бўлимига олиб келинган 39 ёшли Тожикистон фуқароси ўлиб қолди. Уни уриб ўлдирганликда айбланиб, уч нафар полиция ходими қўлга олинди.
Perm shahrining Kirov tuman sudi qarori bilan rossiyalik 22 yoshli Maksim Anisimov va Yevgeniy Laptevlar qirg‘izistonlik o‘zbek oilasi yashayotgan xonadonga o‘t qo‘yganlikda gumoni bilan 72 soatga hibsga olindi. 6 sentabr kungi yong‘inda o‘zbeklar oilasining uch nafar norasida farzandi tiriklayin kuyib o‘ldi. Tergovchilar hibsga olingan shaxslar Alisher ismli oila rahbariga anchadan beri tahdid qilib kelganini aytmoqda.
Перм шаҳрининг Киров туман суди қарори билан россиялик 22 ёшли Максим Анисимов ва Евгений Лаптевлар қирғизистонлик ўзбек оиласи яшаётган хонадонга ўт қўйганликда гумони билан 72 соатга ҳибсга олинди. 6 сентябрь кунги ёнғинда ўзбеклар оиласининг уч нафар норасида фарзанди тириклайин куйиб ўлди. Терговчилар ҳибсга олинган шахслар Алишер исмли оила раҳбарига анчадан бери таҳдид қилиб келганини айтмоқда.
“Levada markazi” o‘tkazgan so‘nggi ijtimoiy so‘rov xulosasiga ko‘ra¸ har uch rossiyalikdan biri so‘nggi voqealar¸ xususan¸ Ukraina bilan mojaro bois Putin Rossiyaning xalqaro maydondagi obro‘sini oshirganiga ishonadi.
“Левада маркази” ўтказган сўнгги ижтимоий сўров хулосасига кўра¸ ҳар уч россияликдан бири сўнгги воқеалар¸ хусусан¸ Украина билан можаро боис Путин Россиянинг халқаро майдондаги обрўсини оширганига ишонади.
Leningrad oblast sudi O‘zbekiston fuqarosi Zulfiqor Qodirovning Rossiya Federatsiyasi hududida qonuniy mehnat qilayotgani to‘g‘risida qaror chiqardi va uni Xorij fuqarolarini saqlash markazidan ozod qildi. Sud politsiya va Federal migratsiya xizmati xodimlarining o‘zbek muhojiriga nisbatan qilgan harakatlarini noqonuniy, deb topdi.
Петербург полицияси жорий йилнинг 6 сентябр куни шаҳарнинг Приморский туманида топилган, кўринишидан 7 яшар муҳожир боланинг яқинларини изламоқда. Ўғил бола ҳозирда шаҳар болалар шифохонасида врачлар назоратида қолмоқда.
Давомини ўқинг