Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
АҚШда фаолият юритаётган таниқли ўзбекистонлик профессионал боксчи Аҳрор Муралимов ўта оғир вазнда WBA/NABA йўналиши бўйича АҚШ чемпиони Жейсон Бергманни иккинчи раунддаёқ нокаут қилиб, чемпион бўлди. Спортчи шу кунгача халқаро турнирлардаги жами 15 жангининг барчасида ғалаба қозонган.
Toshkent so‘rovi asosida qo‘lga olinib, Rossiyaning Omsk shahridagi 6 - sonli koloniyada saqlanayotgan qashqadaryolik 35 yoshdagi Zayniddin Rahimov O‘zbekiston Milliy xavfsizlik xizmati va Rossiya Federal xavfsizlik xizmati “tashrifi”dan keyin o‘z joniga qasd qilgani aytilmoqda.
Moskvada topilgan 9 yashar Nargizaning ota-onasi qidirilmoqda. Uni o‘z nazoratiga olgan Moskva shifoxonasi ma‘muriyati qizaloq Samarqanddan ekani, Madina ismli onasi avtohalokatda nobud bo‘lgani va so‘nggi 4 oy davomida tilanchilik qilib kun kechirib yurganini gapirmoqda.
Москвада топилган 9 яшар Наргизанинг ота-онаси қидирилмоқда. Уни ўз назоратига олган Москва шифохонаси маъмурияти қизалоқ Самарқанддан экани, Мадина исмли онаси автоҳалокатда нобуд бўлгани ва сўнгги 4 ой давомида тиланчилик қилиб кун кечириб юрганини гапирмоқда.
Тошкент сўрови асосида қўлга олиниб, Россиянинг Омск шаҳридаги 6 - сонли колонияда сақланаётган қашқадарёлик 35 ёшдаги Зайниддин Раҳимов Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ва Россия Федерал хавфсизлик хизмати “ташрифи”дан кейин ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда.
Россиянинг Краснодар ўлкасида “жиҳодчилик”да айбланаётган яна бир Ўзбекистон фуқароси бедарак йўқолди. Колониядан чиқиши билан ғойиб бўлган наманганлик Сирожиддин Неъматов ҳимоясини таъминлаётган адвокатлар унинг Ўзбекистон махфий хизматлари томонидан ўғирлаб кетилганини иддао қилмоқда.
Москва вилоятида ҳибсга олинган фарғоналик Абдуллажон Ғофуров бир гуруҳ босқинчилар томонидан 18 кун давомида гаровда ушлаб турилган. 12 минг доллар эвазига озодликка чиққан Абдуллажон бир неча кун ўтиб маҳаллий полиция томонидан бирваракайига тўртта қотилликда айбланиб қўлга олинди.
Россиядаги ўзбек жамоалари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловни Москвага аввалгиси каби "масъулиятсиз, тарафкаш ва вазифасини бажармайдиган" элчи қўймасликни сўраб очиқ хат эълон қилди. Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Зиёдулла Пўлатхўжаев шу ой бошида танқидлар остида чақиртириб олинди.
Краснодарда қурувчилик қилиб юрган Баҳром Ваҳобов қадимдан маълум бўлган танадан ортиқча қонни чиқариш усули – ҳижома ёрдамида ўз касбдошларини даволамоқда. У ҳижоманинг оммалашаётганини Россияда ишлаётган мигрантларнинг кўпчилиги тиббий ёрдам олишга имконсиз экани билан изоҳламоқда.
Hijoma or bloodletting of uzbek migrants in Krasnodar
Латвия ҳукумати «Украина мустақиллиги ва яхлитлигига келтирган зарари» туфайли бир гуруҳ россиялик эстрада юлдузларига мамлакатга киришни тақиқлади. Латвия Ташқи ишлар вазирининг бу қарори Юрмалада 22 июль куни бошланаётган «Янги тўлқин-2014» мусиқа танлови олдидан эълон қилинди.
Россияда турли ҳалокатлар оқибатида вафот этган ва яқинлари аниқланмагани натижасида маҳаллий ўликхоналарга олиб келинган муҳожирлар жасади ёқиб юборилмоқда ёки оммавий қабристонларга жанозасиз кўмилмоқда. Ўликхона хизматлари қимматлиги туфайли айрим марҳумларнинг яқинлари жасадни сотиб олишга қурби етмаяпти.
Сочи ва Краснодардан депортация қилинишини кутаётган ўзбек ва тожик муҳожирлар махсус ҳибсхона маъмуриятининг уларга муносабати ваҳшийларча эканлигидан арз қилди. Мухбиримиз Краснодар ўлкаси, Лазаревский тумани, Вардане қишлоғида жойлашган Хориж фуқароларини сақлаш марказида депортация қилинишини кутиб, бир неча ойдан бери сақланаётган меҳнат муҳожирларидан бир нечаси билан суҳбатлашди.
Чоршанба - 16 июль куни Москвадаги метрода ҳалок бўлганлар хотирасига мотам куни деб эълон қилинди. Москва мери Сергей Собянин Арбат-Покров йўналиши бўйича поездлар ҳаракатини тиклашга 1,5 - 2 кун вақт кетишини билдирди. Ҳозирга келиб метро ҳалокатида қурбон бўлганлар сони 20 нафарга етди. Улардан 3 нафари Тожикистон фуқароларидир.
Москвада 15 июль куни эрталаб соат 8:40ларда метронинг кўк рангли йўналишида бораётган поезд изидан чиқиб кетиб, 3 та вагон ағдарилди. Жароҳатланган 160 киши орасида ўзбеклар борлиги айтилмоқда. Ҳодисада қурбон бўлганлар сони эса 16 нафарга етди.
Воронежда 4 ой меҳнат қилган ўзбек муҳожирлари иш ҳақи берилмасдан кўчага қувилди. Озодлик билан боғланган ишчилар вакиллари маош “посредниклар” томонидан олиб кетилганини гапирмоқда. Айни пайтда, маҳаллий ўзбеклар жамияти аъзолари ишчиларни чув тушираётган ўртакаш фирмалар шаҳар маъмурияти томонидан қўллаб-қувватлаётганини даъво қилмоқда.
Россия ҳукумати меҳнат муҳожирлари содир этаётган оғир ва ўта оғир жиноятлар сони кўпайганидан хавотир билдирмоқда. Россияда яшаб турли жиноятларга кўл ўраётган ўзбекистонликлар орасида “ғаройиб” жиноятчилар ҳам бор.
Арманистонлик Артур Гаспарян Украинада бўлаётган жангларда Донецк айирмачилари тарафида кўнгилли сифатида жанг қилган. Озодлик Радиоси билан суҳбатда у Украинадаги жангларда иштирок этгани ва у ердан тирик чиқа олгани ҳақида ҳикоя қилиб берди.
Жорий йилнинг 1 августидан Россия Федерацияси фуқаролигини бериш тартиби расман кучга киради. Рус ҳукумати фуқаролик энг аввало собиқ империя ҳудудида яшаган русийзабонлар ва Украинадан келаётган қочқинларга осонлаштирилган тарзда берилишини маълум қилди. Айни пайтда Кремль расмийлари фуқароликни марказий осиёлик меҳнат муҳожирларига эмас, украиналик қочқинларга беришни афзал кўрмоқда.
Kosmonavt Solijon Sharipov, Ozodlik bilan suhbatda, “Nima uchun Shimoliy qutbda u faqat O‘zbekiston bayrog‘inigina tikdi?” qabilida berilayotgan savollarga Arktikaga Qirg‘iziston bayrog‘ini ham olib chiqqani, faqat uni tikmagani sabablarini tushuntirdi.
Давомини ўқинг