Жуббали Аҳмет Хўжа номи билан танилган Аҳмет Маҳмет Унлу ҳарбий тўнтаришга уриниш пайтида Истанбулда шогиртларидан бир нафари ҳалок бўлганини ижтимоий медиа орқали билдирди.
Бўғозичи Кўпригини беркитиб қўйган аскарлар полицияга таслим бўлди.
Бу ҳақда haberler. сom веб сайти маълум қилди.
Эрдўғон: "Ватанга хиёнат ҳаракати"
Туркия президенти ҳарбий тўнтариш уринишини "Ватанга хиёнат ҳаракати," дея баҳолади.
Эрдўғоннинг маълум қилишича, Турк ҳарбий раҳбарияти ҳарбий тўнтариш уринишидан хабардор бўлмаган.
Туркия президенти идораси: "Бош қўмондонимиз "уйларингизга қайтинг" дегунга қадар кўчаларни тарк этмайлик. Хоинларга ватанимизни таслим этмайлик."