Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
9 май куни Москвада ўзбек жамоаси вакиллари томонидан “Номаълум солдат қабри” ёдгорлигига гулчамбар қўйилди. “Ватандош” жамоаси вакиллари Улуғ Ватан Уруши йилларида халок бўлганлар ҳақига дуо ва тиловатлар қилди. Москвада 9 май куни немис фашизми устидан қозонилган Ғалабанинг 69 йиллиги нишонланди.
Strasburg sudi 2012 yildan buyon Rossiya hibsxonasida ekstraditsiya qilinishi xavfi qolayotgan to‘rt nafar o‘zbekistonlik mehnat muhojirini O‘zbekistonga berib yubormaslik to‘g‘risida qaror chiqardi. 7 may kuni Inson huquqlari bo‘yicha xalqaro sud rasmiy saytida e‘lon qilingan hujjatda “Xizb-ut Tahrir” tashkilotiga aloqadorlikda gumonlanayotgan namanganlik yigitlarning O‘zbekistonga ekstraditsiyasi Inson haqlari Konventsiyasining 3-moddasiga zid ekani ta‘kidlandi. Ayni paytda, Rossiyada o‘g‘irlab ketilayotgan o‘zbekistonliklar soni ko‘paymoqda.
Страсбург суди 2012 йилдан буён Россия ҳибсхонасида экстрадиция қилиниши хавфи қолаётган тўрт нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирини Ўзбекистонга бериб юбормаслик тўғрисида қарор чиқарди. Айни пайтда, Россияда ўғирлаб кетилаётган ўзбекистонликлар сони кўпаймоқда.
Россиялик таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Рябинина 6 май куни Москванинг Хованское қабристонига дафн этилди. Саратон касаллигига чалингани туфайли бевақт ҳаётдан кўз юмган ҳуқуқ фаоли ўзбек ва тожик диний-сиёсий қочқинлар ҳимояси билан шуғулланиб келган. Рябинина вафот этган куни Москвада унинг ҳимоясида бўлган яна бир ўзбекистонлик қочқин – Умид Ёқубов ўғирлаб кетилди.
Душанба ва сешанба кунлари АҚШ, Европа Иттифоқи, Канада ва Япония Украина шарқидаги бўҳрон ортида турган кучлар сифатида айблаётган россияликлар ва рус ширкатлари “қора рўйхати”ни кенгайтирди. Россия президенти эса Ғарб мамлакатларига қарши ҳозирча жавоб санкциялари жорий этилмаслигини билдирмоқда. Кузатувчилар бошланган халқаро босим натижасида Россиядан капитал оқими сезиларли даражада ошгани қайд этилганини билдирмоқда.
Федерал миграция хизмати Россия Федерацияси ҳудудига ноқонуний кириб келган ва яшаётган 800 минг меҳнат муҳожирини “қора рўйхат”га киритди. Идора мутасаддилари бу рўйхатга миграция қонунчилигини икки ва ундан ортиқ маротаба бузганларни киритганини маълум қилмоқда. Интернетда эса депортация қилинган ёки кириш таъқиқланган фуқароларга “Россия қайтиб киришга рухсат олиб берувчи” фирибгар-“адвокат”лар сони ҳам ошмоқда.
Россия либерал-демократик партия раҳбари Владимир Жириновский жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаш аъзолари Бош прокуратурадан ҳомиладор журналист аёлни ҳақоратлаган ЛДПР етакчисига нисбатан жиноий иш очишни талаб қилмоқда. Думадаги матбуот анжумани пайтида ҳақоратганлан журналист эса полицияга арз қилди. Владимир Жириновский безорилиги 23 апрел кунги парламент муҳокамасига олиб чиқилди.
Москванинг Театр.doc саҳнасида икки йилдан буён ижро этилаётган “Оқин-опера” ёки “Муҳожирлар ҳақида баллада” спектакли актёрлари - оддий тожикистонлик меҳнат муҳожирлари Покиза Курбонасенова, Ажам Чакобоев, Абдулмамад Бекмамадов нуфузли “Олтин Маска” театр санъати махсус совринига сазовор бўлди.
Россия Давлат Думасининг Мудофаа бўйича қўмитасида мамлакат Қуролли кучлар сафида муддатли хизматга хориж фуқароларни қабул қилиш масаласи кўриб чиқилади. Бу ташаббус Россия Ички ишлар вазирлиги қаршилигига учрамоқда.
Москвада оғир меҳнат қилиб озиб кетгани ва паспортидаги фотосига ўхшамай қолгани боис Россия чегарасидан чиқарилмаган қирғизистонлик Маратбек Эшонқулов ниҳоят 2,5 йил ўтиб маҳаллий судда оқланди. Домодедово шаҳар суди паспорт ҳақиқатан уники экани ва ФСБ келтирган экспертиза хулосалари Эшонқуловни чегарани ноқонуний кесиб ўтганликда айблаш учун сохталаштирилган, деб топди.
Россия чегарачилари Ўзбекистондан Украинага транзит йўли билан кетаётган 64 тонна юкни ортга қайтариб юборди. "Россельхознадзор" Украинага транзит қилинаётган ҳар қандай товар ва маҳсулотлар жўнатилган манзилига қайтарилишини билдирди. Чегарачилар бу ҳолат номаълум муддатгача сақланишини айтмоқда.
2013 йил давомида Россиядан Ўзбекистонга бўлган пул жўнатмалари ҳажми 17 фоизга ошди ва 6 миллард 633 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Россия Марказий банки тарқатган маълумотларга кўра, 2012 йилда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Россиядан Ўзбекистонга бундан роппа-роса 1 миллиард долларга кам маблағ юборган.
Ўзбек ва Россия матбуотида “Голос” лойиҳаси юлдузларидан бири Наргиз Зокированинг Юграда ушлангани ҳақида хабар тарқалди . Сариқ матбуот хабарларида АҚШ фуқароси Наргиз Зокированинг қонунга зид равишда концерт берганлик учун ушлангани ëзилди. Озодлик билан суҳбатда асли ўзбекистонлик қўшиқчи бу хабарларни "уйдирма" деб атади.
Россия ҳукумати 2014 йил мартида қабул қилган мигрантларга тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарорига биноан, барча турдаги тез тиббий ёрдам, ҳаёт учун хавфли бўлган барча тиббий-жарроҳлик амалиётлари муҳожирларга бепул кўрсатилиши лозим. Бу ва бошқа маълумотлар Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари Халқаро Федерацияси томонидан уюштирилган брифингда келтирилди.
Москва вилоятида полиция ходимлари ўз фарзандини сотишга уринган Ўзбекистон фуқароларини қўлга олди. Ўзбекистонлик эр-хотин бир ярим ёшли ўғил ва янги туғилган чақалоқ қизни 1 миллион рублга маҳаллий телевидение ходимларига сотишга уринган.
4 апрель куни Россия Давлат Думаси мамлакат фуқаролигини бериш тартибини осонлаштирувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Россия паспортини олиш учун даъвогар шахс ўз фуқаролигидан воз кечиши, Россияга кўчиб ўтиши ва рус тилини мукаммал билиши шарт.
Россияда иккита фуқаролиги бор шахслар махсус қайдга олинади. Иккинчи фуқаролиги борлигини яширган шахс 3 йилгача қамоққа жўнатилиши мумкин. Айни пайтда, Россия ФМС мамлакат фуқаролигини қабул қилган қримликлардан Украина фуқаролигидан воз кечиш талаб қилинмаётганини маълум қилди.
Ўзбекистонлик ҳужжатли фотография устаси Элёр Неъматов “Мен муҳожир. Марказий Осиё меҳнат муҳожирлиги” мультимедия лойиҳасини тақдим этди. Муҳожирлар ҳаётига оид кўп йиллик лойиҳага яқиндагина Сахаров марказида олинган фотоҳужжатлар ҳам киритилди. Озодлик билан суҳбатда Элёр Неъматов лойиҳа устидаги иш жараёнида айни масалага оид нуқтаи назари ҳам ўзгарганини гапириб берди.
27 март куни Москва маҳкамаси Ўзбекистонга экстрадицияси сўралган франциялик тадбиркор Эрик Кокинини 4 миллион рубл (тахминан 110 минг АҚШ доллари) гаров эвазига озодликка чиқарди. Адвокатлар Кокини тергов якунлангунга қадар Россияда суд назорати остида қолишини билдирмоқда.
Биргина Петербургнинг ўзида кейинги уч кун ичида тўрт ўзбек муҳожири ўз жонига қасд қилди. Маҳаллий ўзбек жамоаси фаолларига кўра¸ сўнгги 2,5 йил ичида Россия бўйлаб 200 дан зиёд ўзбекистонлик муҳожир иқтисодий, ижтимоий ва руҳий қийинчиликлар туфайли ўз жонига қасд қилган.
Давомини ўқинг