Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Душанба куни Москванинг Отрадное туманидаги 263-сонли мактабнинг юқори синф ўқувчиси қурол билан ўз мактабига бостириб кириб, 20 нафарга яқин мактабдошини гаровга олди. Гаровгир ҳодиса жойига чақирилган полиция нарядини ўққа тутди, бир ўқитувчи ва бир полиция ходимини отиб ўлдирди. Ўсмирнинг ўз ўқитувчиси билан можародан сўнг бу ҳаракатга қўл ургани айтилмоқда.
Меҳнат муҳожирларига Россияда савдо ва маданият соҳасидаги қатор мутахассисликлар бўйича квоталардан ташқари фаолият юритишга рухсат берилди. Россия Меҳнат вазирлиги чоп этган буйруқда хорижликларга хўжалик ва маданият соҳасидаги 62 йўналиш бўйича меҳнат қилиш ҳуқуқи берилди. Мутахассислар эса бу янгиликнинг жорий этилиши Россияда меҳнат муҳожирлиги вазиятига жиддий ўзгариш киритмаслигини гапирмоқда.
“Дождь” телеканалининг “Ленинград шаҳрини фашистларга топшириш орқали юз минглаб ленинградликлар ҳаётини сақлаб қолиш мумкинмиди?”, деган савол билан ўтказган сўрови ҳукуматнинг мазкур телеканалга босим ўтказиши учун баҳона бўлгани айтилмоқда.
Санкт-Петербургда қарияларни тўнаганликда гумон қилинаётган жиноий гуруҳ аъзоларидан бири ўзбекистонлик эканлиги эълон қилинди. Маълум бўлишича, у қидирувга берилган. Шундай қилиб, кексаларга ҳужум қилганликда гумон қилинган бир ўзбек ўрнига бошқа бир ўзбек пайдо бўлди.
Москва вилоятининг Химки шаҳрида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари сўрови билан яна бир ўзбек муҳожири ҳибс этилди. Ҳимоячилар 35 ёшли Фаррух Муродовга қўйилаётган айбловларни унинг Ўзбекистон ҳукуматига қарши Россия ҳудудида ўтказилган пикет ва норозилик тадбирларда иштирок этгани, хусусан президент Ислом Каримов режими борасида танқидий мулоҳазалар билдиргани билан боғламоқда.
2014 йилнинг январ ойида Нижний Новгород вилоятининг Кстов шаҳар суди 40 ёшли Ўзбекистон фуқаросини 11 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этди. Ўзбек муҳожири ўтган йили рашк устида хотини пичоқлаб ўлдирганликда айбдор деб топилди.
Россия Вазирлар Маҳкамаси мамлакат Давлат Думасига Ўзбекистоннинг МДҲ Эркин савдо ҳудудига қўшилиши тўғрисидаги протоколни муҳокамага киритди. Россия ҳукумати расмий сайтида протокол 16 январ куни вазирлар томонидан муҳокама этилиб, тасдиқлангани хабар қилинади.
Петербургда маҳаллий миллатчилар ўзбекистонлик муҳожир йигитни икки қария аёлга ҳужум қилганликда айблашмоқда. Айни пайтда, Санкт-Петербургда январнинг иккинчи ярмида ўзбек муҳожирларига бир нечта ҳужум қилингани маълум.
.Федерал миграция хизмати Россияга меҳнат қилгани келаётган муҳожирлар учун махсус call-марказни ишга туширади. Бу хизмат ёрдамида виза талаб қилинмайдиган давлат фуқаролари Россияда яна қанча вақт туриши мумкинлигини аниқлаб олишлари мумкин. Бундан ташқари яқин вақт ичида Россия Федерал миграция хизмати мамлакатга меҳнат қилгани келган хориж фуқаролари учун янги "Интернет хизмати"ни ишга туширади.
Ўзбекистон ва Тожикистоннинг минглаб фуқаролари январь совуқларида Россияга киритилмаётгани сабабли Украина чегарасида қолиб кетмоқда. Россия Федерал миграция хизмати расмий хабарномасига биноан, январь ўрталарига келиб Россияга кириш тақиқланган хорижликлар сони аллақачон 500 минг кишидан ошди
Россия пойтахтида “Москва шаҳар Ўзбеклар миллий-маданий автономияси” жамоатчилик ташкилоти тузилди. Ўзбеклар жамияти аъзолари миграция масалалари ечимини топишда Россия ҳукумати расмий идоралари билан ҳамкорлик қилишини билдирмоқда.
Москва полицияси шаҳар метрополитенида Қуръони Карим китобини ёқиб юборганини видеотасвирга тушириб, Интернетга чиқарган рус миллатчиларини ҳибсга олди. “Безорилик” моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилган тверлик Александр Соколов 7 йилгача қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.
Россия суди давлат ҳисобидан ўз мамлакатига депортация қилиниши ҳақида қарор чиқарганига қарамай¸ юзлаб ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ватанига кета олмай¸ ойлаб депортация лагерларида сарсон қолмоқда.
Россия Давлат Думаси депутатлари ихтиëрига тақдим этилган бу лойиҳаларда махсус хизматларга янада кўпроқ ваколат бериш¸ шунингдек Интернет орқали қилинадиган молиявий тўловлар ҳажмини камайтириш кўзда тутилади.
Москва мэрияси анчадан буён йўқ қилиб, ўрнида бошқа савдо маркази очишни режалаëтган "Садовод" бозори бу ерда ўтказилаëтган кетма-кет рейдларга қарамай ҳозирча ишламоқда. Аммо Марказий Осиë¸ хусусан¸ Ўзбекистондан келган минглаб муҳожир ишлаëтган бу бозорни ҳам "Черкизово" тақдири кутаëтгани тахмин қилинмоқда.
Яқин кунларда Санкт-Петербургда илк “Православ казаклар таксиси” ишга тушади. Питер казаклари атаманлари шу тариқа улар шаҳарда кўпайиб кетган осиёлик ноқонуний таксичилар билан курашмоқчи. Мутахассислар ва Петербургда киракашлик қилиб юрган муҳожирлар бундай усуллар билан ноқонуний таксичиликни йўқотишнинг иложи йўқ, демоқда.
Петербургда маст ҳолатда бўлган эрини пичоқлаб ўлдирганликда айбланаётган ўзбекистонлик аёлга нисбатан жиноий иш очилди. Терговчилар аёл ўзини-ўзи ҳимоялаганини айтишмоқда.
Петербург шаҳар полицияси ўзбекистонлик аёлнинг ўғирланиши юзасидан жиноий иш очди. Гаровгирлар 31 ёшли аёлнинг яқинларидан 100 минг рубл сўраган. Шаҳар полицияси Петербургда муҳожирлар орасида товламачилик ҳолатлари кўпайиб бораётганидан ташвиш билдирмоқда.
Ўзбекистондаги биринчи хусусий банк - "Рустамбанк" собиқ хўжайини, 1998 йилдан буён қамоқда қолаётган ва қамоқ жазосининг сўнгги 5 йилини “Жаслиқ” қамоқхонасида ўтказаётган Рустам Усмонов аҳволи ёмонлашгани айтилмоқда. Маҳбуснинг яқинларига кўра, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Рустам Усмоновни 30 миллион долларлик “товон” тўлашга мажбурлашмоқчи.
Россиянинг Тула шаҳрида икки нафар ҳамюртини уриб ўлдирганликда гумонланаётган 35 ёшли Ўзбекистон фуқаросига айблов эълон қилинди. Янги йил байрамини нишонлаб, маст ҳолатда бўлган ўзбек мардикорлари ўртасида жанжал келиб чиққани айтилмоқда.
Давомини ўқинг