Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
27 ноябрга ўтар кечаси Москвада “Ат Такфир вал-Ҳижра” диний-экстремистик ташкилотига аъзоликда айбланиб, ҳибсга олинган 14 шахс орасида ўзбекистонлик аёл бўлгани аниқланди.
2013 йилги "Рус Букери" мукофоти ёзувчи Андрей Волос форс-тожик адабиёти асосчиси Абу Абдуллоҳ Рўдакийга бағишлаб ёзган асарига берилди. “Возвращение в Панджруд”, яъни “Панжрудага қайтиш” деб номланган бу асар Бухорода қувғинга учраб, ўз она юртига қайтаётган кекса шоир ҳақида ҳикоя қилади.
Москва шаҳрининг Тропарёво-Никулино тумани фуқаролари 1300дан ортиқ меҳнат муҳожирига мўлжалланган ётоқхона қурилишига қарши норозилик намойиши уюштирди.
Москва ҳуқуқ-тартибот идоралари ўзбек муҳожирига қарши жиноий иш сохталаштирди. Озодликка мурожаат қилган айбланувчининг яқинларидан бири ўзбекистонликни “пора берганликда айблаш махсус амалиётида” Федерал миграция хизмати ва полиция ходимлари биргаликда иштирок этганини гапириб берди.
Россия ҳукумати миграция қонунчилигини кучайтиргани боис муддати битган миграция картаси, норасмий меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ёки ҳар қандай бошқа маъмурий ҳуқуқбузарлик бундан буён муҳожирнинг мамлакатга киритилмаслигига сабаб бўлиши мумкин. Россияга кириш ман этилган ўзбекистонликлар сони кўпаяётган бир даврда Федерал миграция хизмати депорт қилинганлар учун онлайн хизматни ишга солди.
Россияда янги ташкил қилинган “Dallol.ru” ахборот портали ижодкорлари Россияда яшаётган ўзбек муҳожирларини янги фильм танловига таклиф этмоқда. Бундан ташқари, “Dallol.ru” маълумот ҳамкорлиги муҳожирларга ўзбек, тожик, қирғиз, қозоқ ва озарбайжон тилларида муҳожирларнинг миграция ва бошқа масалаларига оид маслаҳат беришни йўлга қўйди.
Ўзбекистон ташқарисида фаолият кўрсатаётган ўзбек медиа-каналлар сони яна биттага кўпайди. Эндигина иш бошлаган “Uzbek.FM Online radio” Интернет радиоканали суткасига 24 соат хабар ва таҳлилий материалларини бериб боради.
Москвада калтаклаб кетилган асли бухоролик 24 ёшли Илҳом Маҳмудовнинг бош суяги ёрилган ва оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Россия Мигрантлар федерацияси миллатчиларнинг анъанага айланиб бораётган юришларига рухсат бермасликни сўраб, ҳукуматга мурожаат қилди. Сўровга ижобий жавоб берилмаган тақдирда, миллий диаспоралар ўзларининг юришларига чиқмоқчи. Федерация 4 ноябрда ўтказилиши режалаштирилган миллатчи ва тақирбошлар юришига йўл қўймасликни ҳукуматдан талаб қилмоқда.
22 октябрга ўтар кечаси номаълум кимсалар Волгограддаги мусулмонлар ибодат- хонасини ёқиб юборишга уринди. Петербургда муҳожирларга қарши қаратилган “Русская зачистка”лар ташаббусчиси, миллатчи Николай Бондарик Қурбон ҳайити куни мусулмонларга қарши провокацияларни уюштирганликда айбланиб ҳибс этилди. Терговчилар уни мусулмон ва меҳнат муҳожирларига қарши оммавий тартибсизликларни келтириб чиқаришга уринганликда гумонламоқда. Россиянинг бошқа минтақаларида ҳам мусулмонларга қарши иғволар уюштирилмоқда.
Москвадаги Ўзбеклар, ўзбекистонликлар бутунроссия конгресси Россияда миллатчилик урчиб бораётгани ва муҳожирлар ҳақлари оммавий топталаётгани юзасидан Россия ҳукуматига махсус мурожаатнома ҳозирлади.
Ўзбекистонлик боксчи Алишер Раҳимов ва россиялик Айк Шахназарян ўртасида 4 ноябр куни Краснодарда ўтказилиши кутилаётган жанг қолдирилди. Бунга 6 октябр куни Ўзбекистонда номаълум шахслар Алишер Раҳимовни калтаклаб, унга жиддий жароҳат етказгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Москванинг Ғарбий Бирюлёво мавзесида содир бўлган оммавий тартибсизликлар шаҳар маъмуриятини нафақат миллатчилар томонидан вайрон қилинган Покровский мева-сабзавот омбори, балки шаҳар ичкарисидаги барча бошқа омборларни ёпиб, уларни шаҳар ташқарисига чиқаришга ваъда беришга ундади. Мазкур туман маъмурияти раҳбарларидан бир нечтаси ўз лавозимидан озод этилди.
16 октябр куни Москва шаҳар Нагатино туманлараро тергов қўмитаси 52 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг ваҳшийларча ўлдирилиши юзасидан жиноий иш очди. Чавақлаб кетилган муҳожир жасади 15 октябр куни Шарқий Бирюлёводаги темир йўл ёқасидан топилди.
15 октябр куни кечқурун Москванинг Шарқий Бирюлёво мавзесидаги 6-радиалная кўчасида жасад топилди. Орадан кўп ўтмай маҳаллий ахборот воситалари “ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага” таяниб мақтулнинг Ўзбекистон фуқароси бўлганини хабар қилди. 16 октябр куни Моквада яна бир меҳнат муҳожири - Озарбайжон фуқароси, 27 яшар Руслан Гарахайлининг жасади топилди. Полиция бу шахс ҳам пичоқлаб ўлдирилганини хабар қилмоқда.
Москвада истиқомат қилаётган мусулмонлар Қурбон байрамини нишонламоқда. Шаҳар полициясидан олинган маълумотга кўра, бу йилги байрам намозига 103 мингдан зиёд мусулмон йиғилган. Буларнинг аксарияти Қурбон байрамини нишонлаш учун Москва шаҳрига борган меҳнат муҳожирларидир.
Москванинг Ғарбий Бирюлёво туманида якшанба куни бўлиб ўтган оммавий тартибсизликлар ортидан полиция шаҳарда кучайтирилган режимда ишламоқда. Полиция ва ОМОНнинг тозалаш амалиётлари шаҳарнинг барча улгуржи савдо бозорлари ва омборларида ўтказилиши кутилмоқда.
“Мемориал” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази фаоли ва “Фуқаровий кўмак” ташкилоти раҳбари Светлана Ганнушкина Стиг Ларссон мукофотига сазовор деб топилди. Мукофотнинг ташкилий қўмитаси ҳуқуқ фаоли Россияда муҳожирлар ва қочқинлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун тақдирланганини маълум қилмоқда.
Сочи-2014 Қишки Олимпиада ўйинлари бошланишига уч ойдан камроқ қолган айни кунларда маҳаллий маъмурият минтақани Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Туркия ва бошқа қўшни мамлакатлардан келган меҳнат муҳожирларидан тозалашга фаол киришди.
Россияда меҳнат қилаётган Тожикистон фуқароларига 3 йилгача ишлашга рухсат берилиши мумкинлиги тўғрисида Душанбеда баёнот берган Россия Давлат Думаси спикери Сергей Наришкинга кўра, тегишли ҳужжат икки мамлакат миграция хизматлари томонидан ҳозирланмоқда. Россияда меҳнат қилаётган ўзбек муҳожирлари эса ўзларига нисбатан босим кучайиб бораётганини гапирмоқда.
Давомини ўқинг