Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Владимир Путин қўшни давлатлар билан виза режимини жорий қилишга қарши чиқди. Балида ўтаётган АТЭС саммитида берган матбуот анжуманида Россия раҳбари бу чора собиқ Иттифоқ республикаларини Россиядан узоқлаштиришга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Россия Федерал миграция хизмати Домодедово аэропортининг транзит зонасида қолаётган ўзбекистонлик Зулхумор Алижонованинг сиёсий бошпана сўраб ёзган аризасини навбатдан ташқари тартибда кўриб чиқадиган бўлди. Унга қадар Зулхуморнинг у билан бирга аэропорт ҳибсхонасида сақланаётган тўрт фарзандининг депортацияси тўхтатиб турилади.
3 кундирдки ўзбекистонлик қочқин-аёл 4 нафар вояга етмаган фарзанди билан Россиянинг Домодедово аэропортининг транзит зонасидаги қамоқхонада қолмоқда. “Фуқаровий кўмак” ташкилоти Россия омбудсмани Владимир Лукинга мурожаат қилиб, вазиятга аралашишни сўради.
3 октябрь куни Москвада янги очилган “Қозон” ўзбек ресторанида қарийб бир ҳафта ҳозирланган норин Гиннес рекордлар китобига киритилди. Оғирлиги ярим тоннадан ошган бу норинни ҳозирлаган Россиядаги ўзбек ошпазлари Наманганнинг Норинида 2011 йилда ўрнатилган олдинги рекордни ортда қолдирдилар.
“ВКонтакте” ижтимоий тармоғидаги миллатчи саҳифалардан бирида пайдо бўлган видеороликда ўзини “империячи славянлардан” эканини иддао қилган шахс тақирбош-ирқчилар кийим-кечак ва байроқларининг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётганини исботлаб берди.
Москвада миллатчи гуруҳлар ўтказаётган “ноқонуний муҳожирларни аниқлаш” рейдларидан бири оммавий муштлашув ва отишма билан якунланди. ФМС жабрланган муҳожирлардан 20 нафари депортация қилинишини маълум қилмоқда.
Липецкда тўрт нафар ўзбек муҳожирини ëқиб юборганлик ва яна тўрттасини чавақлаганлик айби билан маҳаллий тақирбошлар гуруҳининг уч аъзоси ҳибсга олинди. Улардан бири далил етарли эмаслиги важидан озодликка чиқарилди.
Москва шаҳар мэрияси Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси олдида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани важи билан Сергей Наумов ҳимоясига 2 октябр куни уюштирилган норозилик акциясини “Полянка” метро бекати ёнидаги кичик майдонга кўчирди. Наумовнинг касбдошлари ва яқинлари “Сергей Наумовга озодлик! Сергей Наумовга озодлик!”, дея ҳайқириб, у билан боғлиқ муаммога москваликлар эътиборини қаратди.
КХШТнинг навбатдаги йиғилишида Суриядаги фуқаролар уруши Марказий Осиё мамлакатларига таҳдид солиши мумкинлигидан огоҳлантирган Россия раҳбари Владимир Путин Афғонистон-Тожикистон чегарасида ҳимоя халқасини тузишни таклиф этди. Вазиятни кузатиб бораётган мутахассислар 2014 йилдан кейин бу минтақада вазият кескинлaшиши мумкин, демоқда.
Москванинг Қозон, Ленинград ва Ярослав вокзаллари метро бекатларида 21 сентябр куни соат 13:00 дан 18:00 гача полиция ФМС билан ҳамкорликда ўтказган амалиёт пайти ушланган қирққа яқин муҳожир тақдири номаълумлигича қолмоқда.Озодлик манбалари полиция уларнинг қаерда эканини айтишдан бош тортаётганини билдирди.
Москвада ўтаётган замонавий санъат биенналесида илк бор ўзбекистонлик таниқли фотограф Умида Аҳмедова ва рассом Вячеслав Ахунов асарлари намойиш қилинмоқда. Тадбирда жаҳоннинг 40 мамлакатидан келган 72 санъат усталари иштирок этаяпти.
Россия Федерал миграция хизмати мамлакатда истиқомат қилаётган хориж фуқаролари сонига оид статистика маълумотларини очиқлади. Расмий ҳужжатда бу давлатдаги ўзбекистонликлар сони 2 миллион 734 минг 484 нафар, деб келтирилган. Аммо расмий рақамлар маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва айрим сиёсатчилар овоза қилаётган маълумотлардан кескин фарқ қилади.
Ханти-Мансийскда одам савдосида айбланиб, ҳибсга олинган 28 ёшли ўзбекистонлик аёл Ўзбекистон Бош прокуратураси сўровига кўра, экстрадиция қилинади. Прокуратура маълумотларига қараганда, мазкур аёл 2009 йилда Бирлашган Араб амирликларига ўз ватандошини жинсий қулликка сотиб юборган.
Москва вилоятининг Володарский қўрғонида полиция ва ФМС олиб борган режали текшириш пайтида 200 нафар хорижлик, жумладан Ўзбекистон фуқаролари ушланди. Мигрантлар эски тикиш фабрикасида ноқонуний тарзда қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарганликда айбланмоқда.
17 сентябр куни Нижний Новгород темир йўл вокзалида полиция ходимларини пичоқлаганликда айбланаётган 31 ёшли ўзбек муҳожири ҳибс этилди. Полиция расмийларига кўра¸ муҳожир ҳужжат текшириш пайтида қаршилик кўрсатган..
2013 йилнинг 8 ноябридан хорижлик ҳайдовчилар маҳаллий ҳайдовчилик гувоҳномасисиз Россияда транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Россияда жамоатчилик транспортини бошқараётган муҳожирлар гувоҳномаларини қандай алмаштиришлари керак?
Якшанба куни Москвада ўтказилган XIV Қуръон ҳофизлари халқаро танловида биринчи ўринни суриялик қори Ясин ал-Ҳумви эгаллади. Мусобақанинг танлов босқичида 31 нафар иштирокчи орасида ўзбекистонлик Жасурбек Қулбоев ҳам иштирок этди.
Ўтган шанба ва якшанба кунлари Россиянинг Санкт Петербург шаҳридан 100га яқин меҳнат муҳожири депортация қилинди. Санкт Петербург “зачистка”лар натижасида ушланган мигрантларни бадарға қилиш бўйича илғорлик қилмоқда.
5 сентябр куни Москвадаги Россия замонавий тарихи давлат марказий музейида “Совет Шарқи плакати. 1918-1940” номли кўргазма очилди. Кўргазмада шўролар ҳукуматининг сиёсий ташвиқот ва тарғибот тарихига оид плакатлар намойиш этилмоқда.
Ўзбекистоннинг халқаро алоқа трафигини бошқарувчи давлат монополисти “Ўзтелеком” Россия операторлари учун нархларни оширди. Мутахассислар бунинг ортидан Россиядан Ўзбекистонга уяли телефонлардан қўнғироқлар нархи ошиши мумкинлигини айтмоқда.
Давомини ўқинг