Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Москва шаҳар ҳокимияти ишга рухсатнома олаётган муҳожирларни тиббий кўрикдан ўтишга мажбурламоқчи. Шаҳар мэрияси шу тариқа Россияга “турли оғир касалликларни олиб келаётган” мигрантларни аниқлаб, уларни ортга қайтариб юбориш ниятида.
3 сентябр куни Россия Федерал миграция хизмати Тамбов вилоятида муҳожирларга мўлжалланган илк ижтимоий адаптация марказини ишга туширди. Лойиҳада иштирок этаётган меҳнат мигрантларига ишга киришда ва рухсатнома олишда имтиёзлар берилиши айтилмоқда.
Россия Федерал Миграция хизмати 3 йилдирки Кемерово махсус приёмнигида сақланаётган ва самарқандлик экани айтилаётган Улуғбек Ўктамовни депортация қила олмаяпти.
Санкт-Петербургда меҳнат муҳожирларини ҳибсга олиш амалиётлари давом этаётган бир пайтда, инсон ҳақлари топталишига бефарқ бўлмаган шаҳарликлар томонидан кўнгилли гуруҳ тузилди. Гуруҳ аъзолари ноинсоний шароитда сақланаётган мигрантларни озиқ-овқат билан таъминлашдан тортиб, уларга ҳуқуқий ёрдам беришга уринмоқдалар.
28 август куни Тюмень шаҳрида ўтказилган навбатдаги рейд давомида¸ маҳаллий полициянинг билдиришича¸ юздан ошиқ муҳожир ҳисбга олинган. 47 нафари депортацияга топширилган бу муҳожирлар орасида “Туркистон Ислом партияси” ва “Таблиғи Жамоат” экстремистик ташкилоти аъзоларининг ҳам борлиги айтилмоқда.
2013 йилнинг 8 сентябрига белгиланган Москва ҳокими лавозимига сайловларга тайёргарлик жараёнида ўзбекистонлик мардикорлар фаоллик кўрсатаётгани кузатилмоқда. Деярли барча номзодлар мигрантларга қарши эканини яширмаётган бўлса-да, ҳам мухолифатчи Алексей Навальний, ҳам Москва шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Сергей Собянин сиёсий курашда ўзбек муҳожирлари меҳнатидан фойдаланаётгани қайд этилди.
Санкт-Петербургнинг Пулково-3 аэропорти терминали қурилишига жалб қилинган 350дан зиёд ишчи овқатдан заҳарланди. Шифохонага олиб келинганларнинг асосий қисми ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари экани айтилмоқда.
Краснодар ўлкасида муҳожирларга патент бериш кейинги йилнинг март оийгача тўхтатилди. Қишки Олимпиада ўйинлари ўтказиладиган бу минтақада маҳаллий ҳукумат томонидан муҳожирларни камайтиришга қаратилган амалиётлар олиб борилаётгани кузатилмоқда.
Қозоғистон парламенти муҳокамасига киритилган бу ташаббусга кўра, рухсатноманинг қозоғистонлик жисмоний шахслар томонидан ёлланган муҳожирларга берилиши кўзда тутилган.
Москванинг Голяново туманидаги мигрантлар чодир шаҳарчаси тарқатиб юборилди. Москва шаҳар Ички ишлар бошқармаси лагерда сақланган вьетнамликлар ўз юртига депортация қилингани, қолган муҳожирлар Северний қўрғонидаги хориж фуқароларни сақлаш марказига юборилганини хабар қилди.
Россиянинг турли минтақаларида июль охирларида бошланган “тозалаш” амалиётлари жамоатчилик орасида турли фикрларни пайдо қилди. Айрим кузатувчилар “зачисткалар”, рейдлар, облаваларни ноқонуний муҳожирларни аниқлашга қаратилган, деб тушуниб, ижобий баҳоласа, бошқалар бу амалиётлар мутлақо ноқонуний тус олаётгани тўғрисида гапирмоқда.
Россиялик бир гуруҳ ҳуқуқ ҳимоячилари рус зиёлиларига мурожаат қилиб, мамлакатда авж олган “мигрантларга қарши жазавани” тўхтатишга кўмаклашишни сўради.
Россия Марказий Банки меҳнат муҳожирларининг мамлакатдан ташқарига юбораётган пул ўтказмалари ҳажми сезиларли даражада камайганини хабар қилди. Кузатувчилар бу ҳолатни Россияда муҳожирлар меҳнатига эҳтиёжнинг камайиб бораётгани билан боғламоқда.
Петербургда муҳожирларга қарши ўтказилган “рус зачисткалари”нинг 18 нафар иштирокчиси полиция томонидан ҳибсга олинди. Шаҳарда рус бўлмаган савдогарларнинг мол-мулкини оёқ-ости қилгани чиққан рус миллатчилари устидан маҳаллий озарбайжон диаспораси вакиллари судга мурожаат қилгани айтилмоқда.
Жорий йилнинг март ойида Москванинг қоқ марказида дом-дараксиз йўқолган 23 ёшли Шерали Жўратурғуновни яқинлари қидирмоқда.
Москва шаҳар ҳокими лавозими учун сайловолди пойгасида номзодлар ўртасидаги ўзаро кураш давом этмоқда. Мэрликка номзод, мухолифат етакчиси Алексей Навальний сайловдаги асосий рақиби, ҳозирда вақтинчалик Москва шаҳар ҳокими вазифасидаги Сергей Собяниннинг молиявий даромадлари билан боғлиқ маълумотларни ошкор қилиб, рақибига жиддий "зарба" берди.
13 август куни Москвадаги Страстной булварда озодлик куйчиси, рус шоири Владимир Высоцкий ёдгорлиги ёнида «Одамларни овлаш шармандалигини тўхтатинг!» шиори остида норозилик акцияси ўтказилди. Тадбирга йиғилган жамоатчилик фаоллари Россияда олиб борилаётган “муҳожир ови” ва Гольяново чодир шаҳарчасини йўқотишни талаб қилиб чиқди.
Россия полицияси ноқонуний муҳожирларни аниқлаш бўйича олиб бораётган рейдлар мамлакатнинг барча минтақаларига ёйилди. “Зачисткалар” пайтида қонун ҳимоячилари майда ўғирлик ва талон-тарожликка қўл ураётгани хабар қилинмоқда.
Россия Давлат Думаси муҳожирларни сақлаш учун ташкил қилианётган ва ҳуқуқ ҳимоячилари тарафидан ноқонуни дея танқид қилинаётган лагерларни қонунийлаштирмоқчи.
Давомини ўқинг