Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Саратов вилоятининг Пугачёв шаҳрида бир неча кундирки оммавий норозилик чиқишлари давом этмоқда. Пугачёвликлар маҳаллий татар йигитини ўлдирган чеченистонликни жавобгарликка тортиш ва қолган чечен жамоаси вакилларини шаҳардан чиқариб юборишни талаб қилмоқда.
Россиялик таниқли актёр ва юморист Сергей Светлаков Киевдаги кўп қаватли уйлардан бирининг биринчи қаватида ўзбек ресторани очгани маҳаллий аҳолининг норозилигига учради. Норозилик намойишига чиққан фуқаролар “Eshak” ресторани ноқулайликлар туғдираётгани, ремонт туфайли бино деворларида ёриқ пайдо бўлганидан шикоят қилмоқда. Светлаков эса Украинада ўзбек чойхона-ресторанлари тармоғини очиш ниятида.
Германия хавфсизлик хизмати АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг электрон айғоқчилигига алоқаси бор. Икки ҳафтадан буён Москванинг “Шереметьево” транзит ҳудудида қолаётган АҚШ Марказий разведка хизматининг собиқ ходими Эдвард Сноуден янги маълумотларни тарқатмоқда.
Россия пойтахтидаги "Москва-сити" бизнес-маркази қурилишида ишлаётган 100дан ортиқ меҳнат муҳожири сифатсиз овқатдан заҳарланиб шифохонага тушди. Ичак инфекциясига йўлиққан ишчиларнинг асосий қисми Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркия фуқароларидир.
Россиянинг Киров шаҳар Ленин туман суди мухолифат етакчиси Алексей Навалний устидан якунланган суд маҳкамаси ҳукмини 18 июл куни эълон қилади. Сўзга чиққан мухолифатчи ўтган суд маҳкамасини "буюртма сериал", деб атади
Подмосковенинг Шчёлково туманида ишлаётган ўзбек муҳожирлари ҳамкасбларидан бири 15 яшар қизни зўрлаганликда ноҳақ айбланиб, терговга тортилганини Озодликка маълум қилди.
Москванинг Хориж фуқароларини сақлаш марказида февралдан буён сақланиб келинган 44 яшар ўзбекистонлик муҳожир нобуд бўлди. Сурункали оғир хасталиклардан азият чекиб келган бу муҳожир ўлими учун ҳозирча бирор идора масъулиятни зиммасига олмади.
Москва шимолида зўрлаш ва талон-тарожда гумонланаётган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Полиция бу каби оғир жиноятларга қўл ураётган муҳожирлар кўпаяётганидан хавотир билдирмоқда.
Россияда ўтказилаётган “Russian Beauty-2013” гўзаллик танлови иштирокчиси асли тожикистонлик Нисо Муборакшоева Интернетдаги овоз беришда етакчилик қилмоқда. Танлов натижалари кузда эълон қилиниши айтилмоқда.
Москвада ўзларини ноқонуний мигрантларга қарши “жамоатчилик ташкилотлари” деб атаётган ёшлар тузилмалари фаоллиги ошаётгани кузатилмоқда. Ўтган жума куни “Москва қалқони” номли миллатчилар ташкилоти томонидан ўтказилган рейдлардан бирида оммавий муштлашув чиқишига сал қолди. Кейинги пайтларда кўпайиб бораётган мигрантларга қарши рейдларга кремлпараст ёшлар ташкилотларининг алоқаси борлиги айтилмоқда.
Москвада 1 миллионга яқин хорижлик меҳнат қилмоқда. Пойтахтнинг Федерал миграция хизмати бошқармаси йиғилишида бу ва бу каби бошқа муҳим маълумотлар эълон қилиниши билан бирга Москвада юзага келган миграцион вазият ва дактилоскопия масалалари ҳам муҳокама этилди.
Муҳожирлар меҳнатидан фойдаланувчи Россия тадбиркорларининг мигрантлар учун суғурта тўловлари 56 фоизга оширилиши мумкин. Думадаги коммунист депутатлар бу ташаббусига кўра, меҳнат муҳожирларига ишчи визалари ҳам жорий қилиниши мумкин.
Давлат Думасининг айрим депутатлари носвойни наркотик модда деб тан олинишини қонунийлаштирмоқчи. Муҳожирлар ортидан Россияга кириб келаётган тамаки бу турининг маҳаллий ёшлар орасида оммавийлашиб бораётгани айтилмоқда.
Россия Давлат Думаси муҳокамасига иқтисодий амнистия тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди. Унга биноан Россияда иқтисодий жиноятлар учун жазоланган 13 мингга яқин одам озодликка чиқарилиши мумкин¸ аммо Путиннинг асосий мухолифларидан бири Михаил Ходорковскийнинг бу амнистиядан ҳам қуруқ қолиши кутилмоқда.
Москвада Ўзбекистон фуқароси машинада маҳаллий полиция бўлими дарвозасини ёриб кирди. Полициячилар у ўта маст ҳолатда бўлганини айтишмоқда. Полиция Россияда маст ҳолатда машина бошқараётган муҳожирлар сони кўпаяётганидан хавотир билдирмоқда.
Москванинг Шимолий Медведково туманида яшовчи москваликлар мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб митингга чиқди. Айни пайтда¸ “Меҳнат муҳожирлари ҳам москвалик!” шиори остида ўтган норозилик намойишида бирорта муҳожирнинг ўзи кўринмади.
Россия ҳукумати Нотижорат ташкилотлари (НКО) тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритишга қарор қилди. Унда Россияда “хориж агентлари” деб кўрилаëтган ташкилотларда режадан ташқари текширувлар ўтказишнинг қонунийлаштирилиши айтилмоқда.
Москвада илк маротаба “Палов саммити” бўлиб ўтди. Россия пойтахтида йиғилган энг сара ошпазлар паловнинг 20 ортиқ турини тайёрлаш бобида беллашди. Саммитга келганлар айнан ўзбек паловхонтўраси “таомлар шохи” унвонига эга экани бежиз эмаслигига яна бир бор амин бўлдилар.
Давлат Думаси депутатлари Россия билан визасиз муносабатлари бўлган мамлакатлардан келаётган меҳнат муҳожирларини миграция векселларисиз чегарадан киритмаслик ташаббуси билан чиқди.
13 июн куни Оренбургда бир йиллик қамоқ муддатидан кейин тергов изоляторидан озод этилиши керак бўлган ўзбекистонлик қочқин Икромжон Мамажонов ғойиб бўлди. Унинг адвокатлари диний қарашлари учун ўз юртида қидирувда бўлган Икромжоннинг маҳаллий махфий хизматлар кўмагида Ўзбекистонга бериб юборилганини тахмин қилмоқда.
Давомини ўқинг