Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Ўтган сешанба куни Интернетда пайдо бўлган видео Рунетда энг кўп кўрилган роликка айланди: бир неча кун ичида уни фақат Youtube-да ярим миллион одам кўрди. Видеода ўз ҳуқуқларини маҳаллий почта ходимларидан ҳимоя қилишга уринган асли ўзбекистонлик Алишер Халилов супурги билан қувилгани тасвирланган.
Москвада зўрлаш ва талон-тарожликларни амалга оширганликда айбланаётган 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди. Уни қўлга олишда иштирок этгани айтилаётган Россия 1-телеканали овоз режиссёри полиция раҳбарияти томонидан тақдирланиши айтилмоқда.
Ўтган йил ноябрда Ҳизб ут-Таҳрир ташкилотига алоқадорликда айбланиб, қўлга олинган бир гуруҳ мусулмонлар, жумладан, ўзбекистонликларга аввалгидан жиддийроқ бўлган, давлат тўнтаришига уриниш айбловлари қўйилди.
8 апрелга ўтар кечаси Самарадаги хориж фуқароларини сақлашга мўлжалланган махсус приёмникдан уч нафар муҳожир қочиб кетди. Панжарани аралаб қочган муҳожирнинг иккиси Ўзбекистон фуқароси экани айтилмоқда.
10 апрел куни Москвада хориж фуқаролари учун меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтади. Ярмаркада қурилиш компаниялари ва шаҳар хизмат кўрсатиш соҳаларига ишчилар ёлланиши айтилмоқда.
Ростов-Донда 4 яшар ўзбекистонлик қизчани зўрлаганликда айбланиб, 30 ёшли тожикистонлик қўлга олинди. Миллати ўзбек экани айтилаётган айбланувчи маст ҳолатда қизчани конфетлар билан алдаб олиб кетгани ва ўз айбига иқрор бўлгани хабар қилинди.
Тошкентлик Билолбек Бахтиёров дунёга келганига эндигина ўн ой бўлди. У Москванинг Каширка болалар онкологияси марказида, балки ўзи билмаган ҳолда, ҳаёт учун курашни давом эттирмоқда. Бир нечта кимё терапияси курсидан ўтган Билолбек даволанишни давом эттириш учун ёрдамга муҳтож.
Екатеринбурглик ҳуқуқ фаоли Вячеслав Башков маҳаллий маъмуриятнинг русча бўлмаган мусиқани жамоатчилик транспортида тақиқлаш тўғрисидаги қарори устидан прокуратурага мурожаат қилди. У Екатеринбург маъмуриятининг бу ҳатти-ҳаракатларини рус бўлмаган барча аҳолига нисбатан камситиш, дея баҳоламоқда.
Москвада Ўзбекистон ИИВ “Ҳизб-ут Таҳрир”га алоқадорликда айблаб қидираётган наманганлик Жалолбоев Ҳаким устидан суд жараёни бўлиб ўтди. Бабушкино туман судининг 3 апрел кунги қарори билан қочқинлик мақомини олиши кутилаётган бу йигит ҳам “маъмурий қонунбузарлик содир этгани” учун Ўзбекистонга депортация қилинадиган бўлди.
2013 йилнинг 28 мартида Москванинг Бабушкино туман суди ўзбекистонлик Авазбек Низомовни Россиядан чиқариб юбориш тўғрисида қарор чиқарди. Суд Ўзбекистонда “Ҳизб-ут Таҳрир”га алоқадорликда айбланаётган Авазбек қочқинлик статусини олиш арафасида эканини инобатга олмади.
Подмосковьенинг Жуковский шаҳрида ҳам шаҳар ҳокимлигига сайловда ғолибликни Путиннинг “Единая Россия” партияси қўлга киритганига қарамасдан, кузатувчилар сайлов давомида оммавий қонунбузарликлар, жумладан сайлашнинг янгича “методлари” қўлланилганини айтмоқда.
Россияда 2013 йил март ойида қайд этилган ҳаво ҳарорати кейинги ярим аср давомида кузатилмаган. Мамлакатнинг йирик шаҳарларини мисли кўрилмаган ёғингарчиликдан тозалашга марказий-осиёлик меҳнат муҳожирлари сафарбар қилинди.
Москвада қурилаётган “Москва-Сити” комплексида 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Полицияга кўра, ишчининг бошига 40 қават баландликдаги швеллер тушиб кетган.
22 мартга ўтар кечаси Краснодар ўлкаси Анапа шаҳар шифохонасига оғир тан жароҳатлари билан бир неча нафар Ўзбекистон фуқароси келтирилди. Полиция касалхонага келтирилган ўзбек мардикорлари оммавий муштлашув пайтида пичоқдан яраланганини айтмоқда.
Муҳожир аёллар Россия туғруқхоналарига фарзанд туғиш учун пул тўлашлари керакми? Бу савол билан Озодликка мурожаат қилган муҳожир аёллардан бири туғруқхонада бир кунлик муолажалар учун 3-4 минг рубл сўралаётганини хабар қилди. Озодлик хориж фуқароси фарзандни дунёга келтириши учун қанча тўлаши керак саволига жавоб излаб кўрди.
Навоий кон-металлургия комбинати Кадрлар бўлимининг собиқ раҳбари 56 яшар Леонид Лошчаков Брянскдан Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши мумкин. Россиядан сиёсий бошпана сўраган Лошчаков Ўзбекистон прокуратураси томонидан халқаро қидирувга берилган.
Россия Давлат Думасида меҳнат муҳожирларини солиққа тортиш масаласи муҳокама этилади. Россия ҳукумати томонидан парламентга киритилган қонун лойиҳасида мигрантларнинг ҳар бирига солиқ тўловчининг индивидуал рақами (ИНН) берилиши кўзда тутилган.
Россия Тергов қўмитаси Hermitage Capital жамғармаси юристи Сергей Магнитскийнинг тергов изоляторидаги ўлими юзасидан қўзғатилган жиноий иш ёпилганини эълон қилди. Магнитскийга нисбатан тергов жараёни “қонуний тартибда олиб борилган”деган хулосага келинди.
2011 йил октябрида Петербургнинг Жанубий Приморск паркида 30 яшар ногирон аёлни маст ҳолатда зўрлаганликда айбланган самарқандлик икки муҳожир 13 йилдан қамоқ жазосига маҳкум этилди.
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Анвар Азимов¸ Москванинг МДҲ аъзолари билан дўстона муносабатда экани ва Россияда бу давлатлар¸ жумладан, Ўзбекистонга нисбатан виза режими жорий қилиш нияти йўқлигини билдирди.
Давомини ўқинг