Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Ханти-Мансийск ўлкасининг Сургут шаҳрида маҳаллий кафелардан бирида рейд ўтказган ОМОН ходимлари мусулмонларнинг соқолларини олиб ташлашга мажбур қилди. Шаҳар полиция бошқармаси муҳожирлар соқолларини ўзлари олиб, туҳмат қилаётган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
Россиялик миллиардер Алишер Усмоновга тегишли USM Holdings Ltd. ширкати Mail.ru Интернет-холдингидаги акцияларини сотиш эвазига “ВКонтакте” ва Tele2 мобил алоқа компанияларини тўлиқ сотиб олиши мумкин. Алишер Усмонов интернетдаги ижтимоий тармоқлар энг яхши ривожланаётган инвестиция майдони эканига ишонишини айтгани бунга ишора сифатида кўрилмоқда.
Ўтган йилнинг август ойида 72 ёшли рус аёлини ўлдириб, зўрлаганликда айбланаётган 23 ёшли ўзбекистонлик йигит яна камида тўртта жиноятга алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Москвада "Туркистон Ислом партияси"га алоқадорликда гумонланаётган яна бир Ўзбекистон фуқароси устидан экстрадиция текшируви бошланди. Москвалик ҳуқуқ ҳимоячилари Россияда номаълум шахслар томонидан ўзбекистонликларни ўғирлаш ҳоллари кўпайганига эътибор қаратмоқда.
Россиядаги қайдга олинмаган “Новая сила” сиёсий партияси 6 март куни мамлакат президенти Владимир Путин маъмуриятига тақдим этган талабномада Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари билан виза режими жорий қилиш сўралди.
Подмосковьеда халқаро террорчи гуруҳларга алоқадорликда гумонланиб, ҳибсга олинганлар орасида вояга етмаган 17 ёшли ўзбек қизи ҳам бўлгани аниқланди. Подолск шаҳар шифохоналаридан бирида полиция назорати остида сақланган бу қиз шу йилнинг 14 февралидан буён бошидан кечирганини Озодликка гапириб берди.
22 феврал куни Россиянинг Омск шаҳрида ҳибс этилган 37 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан экстрадиция текшируви бошланди.
Россиянинг турли минтақаларида мигрантлар устидан назорат қилиш дружиналари пайдо бўлмоқда. Санкт-Петербург ўзбеклар жамияти меҳнат муҳожирларига кўмаклашувчи миллий патрулларини тузганини айтмоқда.
Санкт-Петербургнинг Московский туманида 24 феврал куни содир бўлган оммавий муштлашувда фақат Ўзбекистон фуқаролари иштирок этган. Шаҳар прокуратураси расмий хабарида айтилишича, жанжал битта аёлнинг юриш-туриши устида келиб чиққан.
“Мемориал” Инсон ҳуқуқлари ташкилоти қошида тузилган “Ёрдам” номли бу марказнинг муҳожирлар ҳақлари бўйича барча қонунбузарликларни ўз назоратига олиши ва бепул хизмат кўрсатиши айтилмоқда.
Иккинчи жаҳон уруши ветеранини тунаганликда айбланиб, ярим йилдан ошиқ вақт давомида ҳибсда сақланган самарқандлик Ёрқин Тиллаев Озодликка “Пусть говорят!” телешоусида яқинлари тиз чўқишга мажбур этилганини гапириб берди. Бунинг эвазига Ёрқиннинг қариндошларига у озодликка чиқарилиши ваъда қилинган.
Федерал Миграция хизматининг Москва вилояти бўйича бошқармасининг уддабурон ходимлари муайян “хизмат ҳақи” эвазига кунлаб ёки ҳафталаб навбатда турмасдан ишга рухсатномани “орқа эшикдан” олишни ташкил этгани айтилмоқда.
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ишлаётган меҳнат муҳожири Дилором Ҳайдаровадан етарли шароит яратиб бермагани учун уч фарзанди олиб қўйилди. Петербург расмийлари яқин кунларда бу болаларни Ўзбекистонга жўнатишга қарор қилган.
Калининградда уруш қаҳрамонини талон-тарож қилганлик ва калтаклаганликда айбланган, аммо даллиллар бўлмагани боис илк маҳкамадан озод қилинган 31 ёшли ўзбек Ёрқин Тиллаевнинг адвокатлари айби исботланмаган Ёрқинни ёмон отлиқ қилган телебошловчидан қаттиқ норози бўлмоқда.
Москванинг Одинцово ва Подолский туманларида халқаро террорчи гуруҳларга алоқадорликда гумон қилинган икки ўзбекистонликни ҳибсга олишда Ўзбекистондан борган милиционерлар бевосита иштирок этгани айтилди.
Андижонлик Ҳурматилло Зокиров Ўзбекистонда диний-экстремистик ташкилот тузгаликда ва Андижон воқеаларига алоқадорликда айбланиб, халқаро қидирувга берилгани айтилмоқда.
Шу кунларда Москвадаги вилоят Федерал миграция хизмати биноси олдида минглаб меҳнат муҳожири ишга рухсатнома олиш эҳтиëжида кунлаб навбатда туришга мажбур. Вилоятнинг турли туманларидан келган муҳожирлардан рухсатнома беришдан олдин бармоқ излари олинмоқда.
Uz-Daewoo ишлаб чиқараётган "Матиз" ва "Нексия" автомобиллари Россиядаги энг арзон автомобиллар, деб тан олинди. “Автостат” таҳлил агентлиги ўзбек автомобиллари нарх жиҳатидан, ҳатто маҳаллий АвтоВАЗ маҳсулотларидан ҳам арзонроқ эканига эътибор қаратмоқда.
Россия хавфсизлик хизмати ҳибс этилганлар орасида диний экстремистик ташкилот аъзолари борлигини гапираётган бўлса, муҳожирлар ФСБ ва полиция шу тариқа “шимолий пойтахтни” мигрантлардан тозалаётганини гапирмоқда. Ушланган ва депортация қилинаётганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.
Россияга келаётган Тожикистон фуқаролари учун мамлакатда қайдга турмасдан юриш муддати яна 8 кунга узайтирилди. Эндиликда бу мамлакатга келган тожикистонликлар 15 кун ичида миграция қайдидан ўтишлари зарур.
Давомини ўқинг