Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
МТС 2012 йилнинг 2-чорагида Ўзбекистондаги бизнесидан ажрагани муносабати билан 1 миллиард доллардан ортиқ активларини ҳисобдан чиқариб ташлади. Шунга қарамасдан, МТС бир йил давомида даромадида 3 фоизлик ўсиш кўрсаткичига эришганини айтмоқда.
Москванинг Домодедово ва Внуково аэропортларида ўзбек муҳожирларидан таъмагирлик қилган беш нафар транспорт полицияси ходимига нисбатан учта жиноий иш очилди.
Россия мухолифати етакчилари ўз сўнгги ҳисоботида президент Путинни¸ ўз баëнотларига мутлақ тескари тарзда¸ араб султонларини ҳам шоширадиган бойлик ва ҳашаматда яшаб келаëтганини айтмоқда.
Якшанба куни Москва вилояти Домодедово шаҳрида автоинспекторлар талаби билан машинасини тўхтатмаган ўзбекистонлик ҳайдовчи отиб ўлдирилди.
Россиянинг “Навигация Технологиялари Маркази” ишлаб чиққан бу навигация харитасига республиканинг 8127 шаҳри ва аҳоли пункти киритилди. Эндиликда Ўзбекистон йўлларини яхши билмайдиган ҳайдовчилар ҳам GPS ëрдамида манзилига адашмай етиб олиши мумкин.
"Вашингтон ва Тошкент ўртасида Ўзбекистон ҳудудида Тезкор кучлар марказини тузиш тўғрисидаги музокаралар бормоқда", деб ёзди 23 август куни “КоммерсантЪ” газетаси.
Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги қарори билан лицензиясидан ажраб¸ 10 миллионга яқин мижозини йўқотган МТС ширкати ярим йиллик молиявий ҳисоботига киритилиши мумкин зарарнинг 1 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда.
Самарада ўзбек аёли 4 ойлик гўдакни 35 минг рублга пуллаётганда ҳибсга олинди. 17 ёшли она полициячиларга боласини сотиб топган пулни Россия паспортини сотиб олишга сарфламоқчи бўлганини айтган.
21 август куни эрталаб Москва шаҳар Хамовники туман суди расмий сайти номаълум хакерлар ҳужумига учради. Хамовники суди ўтган жума куни Pussy Riot панк-гуруҳи аҳзоларини Исо Масиҳ ибодатхонасида безорилик қилганликда айблаб, икки йилга озодликдан маҳрум қилган эди.
19 август Рамазон ҳайити куни Россияда ишга тушган илк мусулмон жамоатчилик каналига бош муҳаррир этиб тайинланган асли самарқандлик Рустам Арифжанов ҳайит куни ўзбекларга шундай тилак билдирди.
Россиянинг йирик шаҳарларидаги каби Москванинг Тинчлик Проспектидаги жоме масжидида ҳам Рамазон ҳайитига ўн минглаб мусулмон йиғилди. Улар қаторида мусулмонларнинг ҳожатини чиқаришга йиғилган саноқсиз лўлилар ҳам ҳозир бўлди.
Ўзбекистон ҳукумати томонидан молиявий ва иқтисодий қонунбузарликларни содир этганликда айбланиб “Ўздунробита”нинг бир гуруҳ раҳбарлари қаторида қамоққа олиниб, шу ой бошида озод қилинган Россия фуқароси Радик Даутов Москвага етиб келди.
Иркутскдаги хусусий уйлардан бирида чиққан ёнғин оқибатида уч нафар Ўзбекистон фуқароси нобуд бўлди, яна бир киши жароҳатлар билан маҳаллий шифохонага олиб кетилди.
14 август куни Сочининг Адлер туманидаги қурилишлардан бирида юккўтаргич кран остида қолиб, 18 ёшли Ўзбекистон фуқароси нобуд бўлди.
Ўзбекистонда диний айбловлар билан қидирувга берилган 27 ёшли Жамшид Нуруллаев 15 августга ўтар кечаси депортация қилинди. Акасининг сўзларига кўра, экстрадиция қилинишидан икки кун олдин Жамшид терговчилар томонидан қаттиқ калтакланган.
Ленинград вилоятида меҳнат муҳожири 45 ёшли маҳаллий аёлни зўрлагани билан боғлиқ воқеа оммавий норозиликларни келтириб чиқарди.
Якшанба куни Уляновск вилоятида сув кўтаргич миноранинг қулаши оқибатида нобуд бўлган 4 кишидан 2 нафари Ўзбекистон фуқароси экани айтилмоқда. Яна икки ўзбекистонлик жароҳат олди.
Татаристон Республикаси Тергов қўмитаси Интернетда пайдо бўлган ва ўзини 19 июл кунги ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган “мужоҳидлар” видеоролигини текширмоқда. Террорчиликни содир этганликда гумонланаётган гуруҳ аъзоси сифатида Ўзбекистон фуқароси ҳам ҳибсга олинган.
Калининград Миграция хизмати вилоятда гастарбайтерлар сонини камайтириш учун Тошкентга авиақатновларни қисқартиришни таклиф этмоқда.
Қозон шаҳар прокуратураси ўзини “Оллоҳнинг расули” деб эълон қилган 83 ёшли Файзраҳмон Сатторов ва у бошқараётган сектанинг яна уч аъзосини жиноий жавобгарликка тортди. Болаларга ғайриинсоний муносабатда бўлганлик ва ноқонуний диний ташкилот тузганликда айбланаётган “Расул-бобой” ўз диний фаолиятини Ўзбекистонда бошлагани айтилмоқда.
Давомини ўқинг