Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Россия Менежерлар Ассоциацияси (РМА) МТС ширкатига қарашли “Ўздунробита” билан боғлиқ вазиятдан хавотир билдириб, Ўзбекистонда ҳар қандай лойиҳаларни амалга оширишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўришга чақирмоқда.
Санкт-Петербургда очилган марказий-осиёлик меҳнат муҳожирларига ёрдам кўрсатиш жамғармаси юристлари ва мутахассислари томонидан шаҳарда яшаб меҳнат қилаётган мигрантларга турли масалалар бўйича бепул ёрдам кўрсатилиши айтилмоқда.
“Бош овчилари” Педофилияга қарши кураш Россия ҳаракати 32 давлат ҳукуматларига ВКонтакте ижтимоий тармоғини мутлақо ёпиб қўйиш таклифи билан мурожаат қилди. Бу ҳақдаги хат Россиядаги Ўзбекистон элчихонасига ҳам юборилди.
Россиянинг Брянск шаҳрида полиция ва миграция хизмати ходимлари маҳаллий бозор ёнида очилган ноқонуний чойхона фаолиятига чек қўйдилар.
Жамоатчилик алоқалари бўйича Россия ассоциацияси (РАСО) мамлакатдаги коммуникация ташкилотларини Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ва ширкатлари билан ҳамкорлик қилишга мораторий жорий қилишга чақирди.
Петербургнинг Калинин туманида ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқароси бир кун ичида учта рус аёлига ҳужум қилганлик ва уларни зўрлашга уринганликда айбланмоқда.
МТС раҳбарияти Ўзбекистондаги шўъба корхонасига бўлаётган ҳужумни рейдерлик сифатида баҳолаб¸ "Ўздунробита"нинг махфий тарзда бошқа сармоядорга сотилаëтганини айтмоқда. Виртуал тортишувларда бу сирли савдогарнинг ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов эканидан баҳс бормоқда.
Петербургда мигрантлар болаларига кўнгиллилар томонидан рус тили ва маданиятидан машғулотлар ташкил этилди.
Лондон шаҳар мэри Борис Жонсон 2 август куни Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви белгиланган Британия Бош вазири Дэвид Кэмерондан Москвада судланаётган Pussy Riot гуруҳи қизларини озод қилиш масаласини кўтаришни сўради.
Шундай баëнот берган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти раҳбари Николай Бордюжа Тоғли Бадахшондаги можарони Тожикистоннинг ўз ички иши дея баҳолади.
Санкт-Петербургда электрон тест топширишга мўлжалланган илк синфхона очилди. Бу синфхонада хизмат соҳасида ишловчи меҳнат муҳожирлари рус тили имтиҳонлари топшира бошлади.
Тошкент шаҳар Хўжалик суди 30 июл куни Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг МТС-Ўзбекистон ширкати фаолиятини яна уч ойга тўхтатиб туриш сўровини қаноатлантирди.
Пайшанба куни Москва шаҳар мэрияси рухсати билан ўтказилган мухолифатчилар тадбирида 6 май кунги норозилик юришида ҳибсга олинганларни озод қилиш талаб этилди.
Тожикистон ҳукумати Тоғли Бадахшонда бўлаëтган воқеаларни кенг жамоатчиликдан яшириш мақсадида¸ бу минтақани телефон¸ хусусан мобил алоқа имконидан маҳрум қилди. Айни пайтда¸ сунъий йўлдош орқали ишловчи телефонларнинг ҳам йиғиб олинаëтгани айтилмоқда.
YouTube тўсилишига Тожикистон қуролли кучларининг Хоруққа киритилишига қарши маҳаллий аҳоли норозилиги тасвирланган видео роликлар қўйилгани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Самара вилоятида регистрациясини янгилаш учун Қозоғистон чегарасига кетаётиб йўлда аварияга учраган Ўзбекистон фуқароларидан беш нафари нобуд бўлди, яна олти киши турли жароҳатлар билан касалхонага ëтқизилди.
24 июл куни асосан Тоғли-Бадахшон автоном вилояти фуқароларидан иборат гуруҳ Москвадаги Тожикистон элчихонаси олдида норозилик пикети ўтказди. Пикетчилар Тожикистон кучишлатар тизимларининг минтақадаги махсус операцияни тугатишни талаб қилди.
Масжид ичкарисига сиғмасдан атроф йўлакларда намоз ўқиган Приморъе мусулмонлари митинглар тўғрисида Россияда қабул қилинган янги федерал қонунни бузди¸ деб топилди.
Москвадаги Шарқ санъати музейида замонавий ўзбекистонлик рассомлар кўргазмаси очилди. Ислом маънавияти ва Шарқ анъаналарига бағишланган асарлар кўргазмаси россияликлар учун ғайриоддий бўлган ном - “Қаландар” деб номланди.
“Ўздунробита” ширкати муваққат бош директори Радик Даутов рафиқаси Россия фуқароси бўлган эрини Ўзбекистон қамоғидан озод этиш илтимоси билан президент Владимир Путинга мурожаат қилди.
Давомини ўқинг