Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Россия ўз фуқаросини қамоққа ҳукм қилган Тожикистонни жиддий оқибатлардан огоҳлантирмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Ўзбекистон фуқароси Умид Ёқубовнинг Россия расмийлари устидан топширган шикоят аризасини тўлиқ қондирди. Европа суди сиёсий қочқин Умид Ёқубовга қочқинлик мақоми берилмагани ва уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш тўғрисидаги қарорни ноқонуний деб топди. Ҳукмга кўра, Россия ҳукумати 1,8 минг евро миқдорида жаримага тортилди.
Москва шаҳар Маданият департаменти хорижлик меҳнат муҳожирларига мўлжалланган “Мигрантлар учун музейлар” дастурини жорий қилишни режалаштирмоқда. Дастур мигрантларни пойтахт ҳаётига мослаштириш ва “маданийлаштириш”га қаратилгани айтилмоқда.
Наманганлик Абдували Мамадалиев Россияда бедарак кетган 5 нафар фарзандини қидирмоқда.
Ленинград вилояти Cланци шаҳар суди ўзбекистонлик диндор Раҳим Собировни чегарани ноқонуний кесиб ўтганликда айбдор деб топди.
Россияда Миллий бирдамлик куни деб эълон қилинган 4 ноябр секин-аста миллатчилар кунига айланиб бормоқда.
Екатеринбургда Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот хизматлари томонидан халқаро қидирувга берилган шахс ҳибсга олинди.
Россия транспорт вазирлиги Ўзбекистонда сотилган билетлардан тушган пул конвертациясига имкон берилмаса, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпаниясининг Россияга рейслари сонини қисқартириши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Москвада миллатчилар ва милиция томонидан калтакланиб, айбдорга чиқарилган ўзбекистонликлар ҳақиқатни Европадан қидирмоқди.
Россия Президенти Дмитрий Медведев мамлакат фуқаролигини олишни қийинлаштирувчи махсус қарор қабул қилди. Бундан кейин собиқ иттифоқнинг айрим мамлакатлари вакиллари Россия фуқаролигини осонлаштирилган тарзда олиш имкониятига эга бўлмайди.
Россиянинг Ямандаги элчихонаси ўтган ҳафта Шабвада ўғирлаб кетилган ўзбек шифокорининг озод этилганини маълум қилди.
Москва мэрлигидан бир йил олдин бўшатилган Юрий Лужков “Москва Банки” иши юзасидан сўроқ қилинади.
Москва суди ўзини миллатчилардан ҳимоя қилган ўзбек мардикорини ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Санкт-Петербургда “Рус мумтоз шеъриятида Қуръон ва Муҳаммад пайғамбар”, деб номланган асар нашрдан чиқди.
27 октябр куни Санкт Петербургда миллатчилар "Зенит" футбол клуби фанати Роман Ловчиков хотирасига бағишлаб оммавий акция уюштиришни режалаштирмоқда. 22 ёшли фанат Роман Ловчиков 19 окятбр куни ўлдирилган эди. Суд уни ўлдирганликда гумон қилинаётган уч нафар ўзбекистонликни ҳибсда сақлаш муддатини узайтирди.
Россия ўғирлаб кетилган ўзбекистонлик шифокорни озод этишда кўмаклашишни сўраб Яман ҳукуматига мурожаат қилди.
Беларуснинг “Беллегпром” концерни Ўзбекистондан йилига 25-30 минг тонна пахта толаси сотиб олишини эълон қилди.
Рус православ черкови патриархи Кириллнинг 2-3 ноябр кунлари Тошкентга белгиланган сафари номаълум муддатга қолдирилди.
Ҳукмрон "Единая Россия" партияси асосчиларидан бири¸ Москва собиқ ҳокими Россия жорий сиëсатини танқид қилди.
Ўзбек Интерполи сўровига кўра Москвада ушланган Фаррух Ботиров¸ Россияда террорчига чиқарилди.
Давомини ўқинг