Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
“Солженицин уйи”да Алишер Навоий таваллудининг 570 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирда Москвадаги Ўзбек миллий-маданий маркази вакиллари, дипломат ва талабалар билан бир қаторда Навоий ижоди билан қизиқувчи юзлаб москваликлар ҳам қатнашди.
3 феврал куни Россия Олий Суди ўз қарори билан қарийб бир йилдан бери давом этаётган қувалик Шокиржон Солиев ишига якуний нуқта қўйди. Суд қарори билан Солиев ватанига экстрадиция қилинмайдиган бўлди.
Москвадаги Миграция хизмати бўлимларидан бирида қўлга олинган бухоролик Абдусами Раҳмонов¸ Ўзбекистонда “Ҳужра” диний ташкилотини тузганликда айбланиб қамалган оиланинг қочқинликдаги аъзоси ва Тошкент Москвадан унинг экстрадициясини сўрамоқда.
2 феврал куни кечқурун Россиянинг Ростов вилоятида яшаëтган муҳожир ўзбек оиласида фожиа рўй берди - содир бўлган ёнғин оқибатида оиланинг тўрт аъзоси нобуд бўлди, врачлар танасининг 70 фоизига қадар куйиб кетган яна икки боланинг омон қолишига шубҳа билан қарамоқда.
Ўзбекистон элчиси Зиёдулла Пўлатхўжаев Россия Федерацияси Кенгаши раиси Сергей Миронов билан учрашувида¸ Россияда катта шов-шувга сабаб бўлган “Корепанов иши” юзасидан расмий изоҳ беришга ваъда қилган ва шу боис Ўзбекистон қамоғига ташланган рус полковниги учун озодлик талаби билан 2 февралга белгиланган Москвадаги пикет тўхтатилган.
Москвада шу йилнинг январ ўрталарида қўлга олинган 5 нафар самарқандлик таксичи камида тўртта қотилликни содир этганликда гумонланмоқда. Маълумотларга кўра, бу кимсалар шу каби бошқа қатор жиноятларни содир этган бўлиши мумкин.
Жума куни Россия Давлат думаси «Полиция тўғрисида»ги қонун лойиҳасига ўзгартиришлар киритди. Қонуннинг янги таҳририда ҳуқуқ ҳимоячилари ва оддий фуқароларнинг киритган таклифларига биноан полициячиларнинг ваколатлари жиддий тарзда чеклангани айтилмоқда.
Россида январ ойида миллий адоватга асосланган учта қотиллик содир этилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Москва бюроси директори Александр Брод ксенофобия ва миллатчилик руҳидаги ғояларнинг оммавийлашишини ультра-миллатчиларнинг ахборот воситаларидаги фаоллиги билан боғлайди.
Домодедово аэропортида 24 январ куни рўй берган портлаш оқибатида 35 киши ҳалок бўлди. Улар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам борлиги маълум бўлди. Жароҳатланган 113 киши Москванинг 12 шифохонасига ётқизилган, улардан 41 нафари оғир ва ўта оғир аҳволда.
Ўтган ҳафта Ўзбекистон ҳарбий суди Россия фуқароси Юрий Корепановнинг 16 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилгани юзасидан Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Тошкентдаги элчихонаси жўнатган расмий ноталарни Ўзбекистон расмийлари жавобсиз қолдирмоқда.
2011 йилнинг феврал-март ойларида Россияда илк Ислом телеканали ишга тушади. Бу ҳақда маълум қилган Россия Муфтийлар Кенгаши раиси Равил Ғайнуддинга кўра, ҳозирда телеканални ишга тушириш бўйича техник ишлар якунланиш арафасида.
21 январ куни Минскда навбатдаги беш йиллик муддатга қайта сайланган президент Александр Лукашенко қасамёдга келтирилди. Лукашенко режимига қарши санкция жорий қилиш масаласини кўриб чиқаётган АҚШ ва ЕИ инаугурация маросимига ўз элчиларини юбормади.
Россиядаги ўзбекистонлик мардикорлар уйларига жўнатган пул миқдори бўйича биринчиликни эгаллаб келмоқда. Марказий банк тарқатган расмий рақамларга кўра, 2010 йилнинг дастлабки 9 ойи давомида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари миқдори 1 миллиард 343 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
Россиянинг Либерал-демократик партиясининг (ЛДПР) Удмуртия Республикасидаги вакиллари 2011 йилнинг 7 январида Ўзбекистонда демонтаж қилинган генерал Собир Рахимов ҳайкалини Россиянинг йирик шаҳарларидан бирида қайта тиклаш таклифи билан чиқди.
Санкт-Перербурда беш қаватли уй томини қор ва муздан тозалаётган 20 ёшли ўзбекистонлик йигит томдан йиқилиб ҳалок бўлди. Россияда энг оғир ва хавфли ишларга жалб қилингани боис марказий осиёлик мардикорлар орасида нобуд бўлган ва жароҳат олганлар сони ортиб бормоқда.
15 январ куни Москвада 15 кунлик маъмурий жазо муддатини ўтаган мухолифат етакчилари - “Халқ озодлиги партияси” раисдоши Борис Немцов ва “Ўзга Россия” ҳаракати раҳбари Эдуард Лимоновлар озодликка чиқди.
Бу шахс ўзига сўзчи бўлишни сўраган Норвегиядаги журналист Евгений Дьяконовнинг Озодликка билдиришича¸ у вазирликдан олиб чиқилган махфий ҳужжатларни Норвегия полициясига тақдим этган. Аммо норвег полицияси уни душанба куни қочқиннинг Шенген ҳудудидаги илк манзили - Финляндияга қайтаришга қарор қилган.
Россиянинг Гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш бўйича Федерал идораси томонидан Бошқирдистонда гиëҳвандлик моддалар савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди. Қўлга олинган юзга яқин тутқун орасида ўзбекистонликларнинг ҳам кўплиги айтилмоқда.
11 январ куни Москва шаҳри Манежная майдонида ўтказилиши мўлжалланган миллатчиларнинг навбатдаги оммавий чиқиши амалга ошмади. Кремл ёнидаги майдонда “Рус миллий ғояси”ни қўллаб-қувватлагани бирорта одам келмади.
Россия Федерал миграция хизмати янги 2011 йилнинг биринчи ҳафтаси давомида Москвада 200 зиёд ноқонуний меҳнат муҳожирининг қўлга олинганини хабар қилди. Янги тартибга мувофиқ¸ миграция хизмати ходимлари эндиликда Москва кўчаларию метро бекатлари атрофида ҳам навбатчилик қилади.
Давомини ўқинг