Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Сўнгги пайтларда Москванинг Текстилшчики мавзеида масжид қурилиши билан боғлиқ вужудга келган зиддият туфайли миллатчи гуруҳларнинг фаоллиги ошиб бораётгани кузатилмоқда. Жумладан, куни кеча бу мавзеда ўзбекистонлик йигит миллатчилар ҳужумига учраган.
Москва шаҳар суди бир нечта қотиллик содир этган москвалик тақирбош Василий Кривецни умрбод қамоқ жазосига маҳкум этди. Унинг шериги ростовлик Дмитрий Уфимцев суд маслаҳатчилари қарори билан 22 йиллик қамоқ жазосини қаттиқ режимдаги колонияда ўтайдиган бўлди.
4 ноябр куни Россиянинг айрим минтақаларида рус миллатчиларининг “Рус марши” деб номланган оммавий чиқишларига рухсат берилди. Россия Мигрантлари Федерацияси рус миллатчиларининг оммавий акциялари мамлакатда миллатлараро низоларни келтириб чиқаришидан хавотирда.
Россия пойтахтида 24 октябр куни бўлиб ўтган XI Халқаро Қуръон ҳофизлари танловида эронлик Амин Пуя ғолиб топилди. 26 мамлакатдан келган қироат усталари ўртасида ўзбекистонлик ҳофиз ҳам иштирок этди.
Жорий йилнинг 14 сентябрида қўлга олиниб, 3 кундан кейин қўйиб юборилган Наби Султоновнинг Ўзбекистондаги яқинларига хавфсизлик хизмати томонидан босим кучаймоқда.
19 октябр куни эрталаб бир гуруҳ номаълум шахс томонидан уюштирилган қуролли ҳужум натижасида Чеченистон парламентида 3 киши ўлдирилди, 17 киши тан жароҳати олди. Чеченистон ҳукумати матбуот маркази тарқатган хабарга кўра, парламент депутатлари эвакуация қилинган.
14 октябр куни Россияда аҳолини рўйхатга олиш бошланди. Унда Россияда ҳатто вақтинча яшаётган меҳнат муҳожирлари ҳам қайдга олинади. Лекин Россияда яшовчи ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг аксарияти бу тадбир ҳақида эшитмаганликларини айтаяптилар.
Россия расмийлари кейинги пайтларда мамлакатдаги муҳожирлар содир этаётган оғир жиноятлар сони ортиб бораётганини айтмоқда. Мутаҳассислар эса, муҳожирлар содир этаётган жиноятлар сони бўрттириб кўрсатилаётгани ва бунга маҳаллий органларда коррупциянинг авж олаётгани сабабчидир.
14 октябр куни Россиянинг Нижний Новгород вилояти Викса шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Анвар Қурбонбоевга Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 135 моддаси, яъни зўрлашда айблов эълон қилинди. Бу ҳақда хабар қилган ҳуқуқ ҳимоячиси Ҳайитбой Ёқубовга кўра, тергов жараёнида айбланувчининг ҳуқуқлари қўпол равишда бузилмоқда.
Сочидаги қурилишлардан бирида июл ойидан бери ишлаб, иш ҳақини ололмаган ўзбекистонликларни шаҳар миграция хизмати Ўзбекистонга жўнатмоқда. Улар 5 октябр куни шаҳар маъмурияти биноси олдида норозилик акцияси ўтказган ва масалалари ҳал бўлишига умидлар пайдо бўлган эди.
10 октябр куни Тюмен вилоятининг Новий Уренгой шаҳридаги “Нур Ислом” масжиди имоми шайх Исомуддин Акбаров отиб ўлдирилди. Имомнинг жасадини унинг яқинлари Тюмен шаҳри четида марҳум қуришни бошлаган уйи олдида автомат ўқларидан илма-тешик бўлган “Kia” русумидаги автомобилида топди.
Шу йилнинг 8 октябр куни Россия Давлат Думаси депутатлари томонидан наркотик моддаларининг савдоси билан шуғулланган, наркотик истеъмол қилган ёки наркотикларнинг ноқонуний айланишига алоқадор ҳар қандай қонунбузарлик содир этган чет эл фуқароларини мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисидаги қонун лойиҳасини мақулладилар.
6 октябр куни Россия парламентининг Россия-Белорус муносабатлари муҳокамасига бағишланган йиғилишида Либерал-демократлар фракцияси депутатлари таклифи билан Лукашенконинг аксилроссиявий чиқишлари юзасидан баёнот қабул қилинди.
Владивостокда ўзбекистонликлардан иборат “Хонобод жамоати”, деб аталаётган радикал исломий тузилмаси фаолияти фош қилингани хабар қилинди. Россия Федерал хавфсизлик хизмати бу гуруҳ ўтган йили фош қилинган бўлса-да, бунинг тафсилотларини ошкор қилиш фурсати энди келганини айтмоқда.
Россия пойтахтида бошқарув аппарати ўзгарганига қарамасдан, диний конфессиялар намояндалари Москванинг янги мутасаддилари диний масалаларга муносабати ўзгармасдан қолишига умид билдирмоқда.
Москвадаги 1574-сонли лицей директори Фёдор Маскаевни ўлдирганликда гумон қилинган ўзбекистонлик Ойбек Эргашев ҳибсга олинди. 20 ёшли меҳнат муҳожири шу лицейда дурадгор ва фаррош бўлиб ишлаган. Ойбек Эргашев директорни жинсий тегажоғлик қилгани учун чавақлагани айтилмоқда.
Бухорода бир оила аъзолари “Ҳужра” диний ташкилотини тузганликда айбланиб таъқиб қилинмоқда. Ҳозирда Раҳмоновлар оиласидан икки киши ҳисбга олинган, улардан бири кўзи ожиз ногирондир. Раҳмоновлар Ўзбекистонда диний айбловлар билан таъқиб қилинаётган оддий мусулмонларнинг навабтдагиларидир, дейди ҳуқуқ ҳимоячилари.
24 сентябр куни Москва шаҳар Думасида Россия коммунистик партияси Москвада миграция муаммолари мавзусида давра суҳбати ташкил этди. Турли давлат ва жамоатчилик ташкилотлари вакиллари иштирок этган тадбирда Россияда меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинди.
23 сентябр куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти қошидаги Минтақавий аксил-террор тузилмаси кенгашининг Олмаотада бошланган йиғилишида ташкилотга аъзо давлатлар хавфсизлик хизматлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари Қирғизистон жанубидаги вазиятга оид масалаларни муҳокама қилди.
Москвадаги “СОВА” ахборот-таҳлил маркази Россияда экстремизмга қарши қонунлар ОАВлари, жамоатчилик фаоллари ва сиёсий мухолифатга қарши кураш қуролига айланиб қолганини айтмоқда.Бу қонунлар, дейилади ташкилот эълон қилган ҳисоботда, Россия мусулмонларига нисбатан ҳам қўлланмоқда.
Давомини ўқинг