Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиянинг турли минтақаларидаги ўзбек жамоалари билан Россияга меҳнат муҳожирларини ишга олиб келиш бўйича шартномаларни имзоламоқда. Жумладан, Кемерово ва Красноярск ўлкаларида Ўзбекистон ватандошларига кўмак бериш мақсадида “жонли алоқа” воситаси ишга туширилаётир. Россиядаги ўзбек диспораси раҳбарлари бундай келишув натижасида Россияда “назорат остидаги миграция” вужудга келишини башорат қилмоқда.
Ўзбекистон ва Россия 2016 йилнинг охирига қадар ҳўл мева ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти учун “яшил коридор” очади.
ГОВОРИТ МОСКВА: АҚШда икки йирик партия номзодлари Ҳиллари Клинтон ҳамда Дональд Трамп ўртасида бўлаётган сайловларга бутун дунёда қизиқиш билдирилаётгани маълум. Ўз юртида эркин танловдан маҳрум этилган россияликлар ҳам океан ортидаги сайловларни қизиқиш билан кузатаяпти. Аммо Кремл оммавий ахборот воситалари орқали рус жамиятида Америкадаги сайловларга ўзига хос муносабат шакллантирмоқда.
Тошкентлик тадбиркор Олим Сулаймоновнинг прокуратура ходимларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари устидан Youtube.com портали орқали Бош вазир ва муваққат президент Шавкат Мирзиëевга қилган очиқ видеомурожаати ижобий ҳал бўлгани ортидан¸ айни жасоратга қўл ураëтган ўзбекистонликлар кўпая бошлади.
Ўзбекистонда яна учта янги - Фарғона вилоятида "Қўқон", Самарқанд вилоятида "Ургут" ва Бухоро вилоятида "Ғиждувон" Эркин иқтисодий ҳудудлар (ЭИҲ) барпо этилади. Бу иқтисодий зоналар зиммасига маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш, давлат бюджет тушумини ошириш ҳамда хориж сармояларини жалб қилиш юклатилгани айтилмоқда.
Шу йилнинг 2 ноябридан Ўзбекистонда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) миссияси иш бошлади. Бу Ўзбекистонда ўтказилажак президент сайловларини кузатишга юборилган биринчи тўлақонли кузатувчилар миссияси экани айтилмоқда.
Украина Давлат миграция хизмати “Айдар” қўнгиллилар батальони сафида Донбассда сепаратчиларга қарши жанг қилган ўзбекистонлик Шавкат Муҳаммадга қочқинлик статусини бермади. Учинчи маротаба рад жавобини олган Шавкат Муҳаммад Украинадан чиқиб, Европа Иттифоқи ҳудудига кетишни режалаштираётганини маълум қилди. Украинадаги ҳуқуқ ҳимоячилари Шавкат Муҳаммад кабилар кўплигига эътибор қаратмоқда.
Ўзбекистонда расмий тақиқ остида бўлиб келган Ҳеллоуин байрами нишонланишига бу йил монелик қилинмади. Ғарб давлатларида оммавий байрамлардан бири саналган Ҳеллоуин 31 октябрдан 1 ноябрга ўтар кечаси нишонланган бир пайтда Озодлик Ўзбекистон пойтахтида ҳам “жодугарлар кеча”лари ўтказилгани, айрим кафе-ресторанлар бу байрамни нишонлашга рухсат бераётганини аниқлади.
Озодликка келиб тушаётган бир-биридан мустақил хабарлардан англанилишича, шу кунларда экстремистик ташкилотларга аъзоликда гумон қилинаётган, сиёсий мухолифат аъзоси бўлган ва хориждан узоқ вақт қайтмаган айрим қочқинларнинг Ўзбекистондаги уйларида “қора ниқоблилар” тинтувлар ўтказмоқда. Аксар ҳолларда милиция, прокуратура ва МХХ ходимлари улар яқинларига қочқинларни Ўзбекистонга қайтариш талабини қўймоқда.
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида дарахтлар кесилмоқда. Бу ҳақда шу туманда яшовчилардан бири Озодликка маълум қилди ва дарахтлар кесилаётгани видеосини ҳам юборди. Маҳалла фаоллари президент вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев ташрифидан кейин туманда дарахтларни буташ ва бошқа ободонлаштириш ишлари авж олгани ва дарахтларни кесишга прокуратура кўрсатма берганини айтишмоқда.
Финляндия парламенти ўз ҳукуматига Ўзбекистон ва Турманистонга қурол сотганидан норозилик билдирмоқда. Депутатлар “инсон ҳақлари доимий бузилаётган диктаторлик мамлакатлар”га снайпер милтиқларини сотилиши сабабларини мамлакат бош вазиридан тушунтиришни талаб қилди.
2016 йилнинг сентябр ойларида Ўзбекистон ҳукумати томонидан Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ҳузурида Махсус террорчиликка қарши марказ тузилгани маълум бўлди. Режага кўра, тузилма экстремизм ва террорчилик ғояларининг тарқалишига қарши янги услубда курашиши лозим.
23 октябрь куни Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида мамлакат хавфсизлик кучлари махсус амалиёт пайти террорчиликда гумонланган икки одамни отиб ўлдирди, яна бирини қўлга олди.Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ҳибсга олинган ва отиб ўлдирилган шахслар Ўзбекистон ватандошларидир.
23 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда автобензин нархлари 35 фоизга оширилди. Ўзбекистон минтақаларида бензин билан боғлиқ вазият қай аҳволда? Газ ва солярка нархлари қанчага ўзгарди?
Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт ҳажми 2016 йилнинг ўтган 9 ойи давомида ярим миллион тоннадан ошди. Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги ва Статистика бўйича давлат қўмитаси қўшма ҳисоботига кўра, ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан ўсиш 40 фозни ташкил этган. Полиз ва мева муҳсулотлари экспортининг бу даражада ўсиши ўзбек деҳқонлари даромадларига таъсири сезилдими?
Чоршанба куни Берлинда бўлиб ўтган “Норманд тўртлиги” форматидаги етакчи давлатлар учрашувида Донбасс ҳудудига ЕХҲТ ҳарбий миссияси киритилиши тўғрисида келишиб олинди.
18 октябрда Фарғона вилоятнининг Ўзбекистон туманидаги Шўрсув ҳарбий полигонида содир бўлган авиаҳалокат сабабларини Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат махсус комиссия ўрганмоқда. Бу ҳақда Озодликка Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигидаги ўз манбаси хабар қилди.
Россиядан Ўзбекистонга ижтимоий тармоқлар орқали авиачипта сотиб олаётган муҳожирлар Интернет-фирибгарлар ўлжасига айланганидан шикоят қилмоқда. Ўзбекистон Ҳаво йўллари эса сохта авиачипталар сотилиши олдини олиш мақсадида онлайн бронлаш хизматини йўлга қўйди.
Ўзбекистон ва Тожикистон аҳолисидан икки давлат ўртасидаги чегарада вазият бироз юмшагани тўғрисида хабарлар келмоқда. Маълумотларга қараганда, нафақат борди-келди масаласида енгиллик, балки икки мамлакат ўртасида иқтисодий ҳамкорлик соҳасида ҳам жонланиш кузатилмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий қайдга туриш тартибига ўзгартишлар киритди. Унга прописка қилишга имкон берилган 59 давлат идоралари амалдорларидан ташқари, оддий ватандошлар қайдига тегишли бошқа бир қатор жиддий ўзгартишлар киритилди. Шунингдек, хорижликлар ва ватандошлиги йўқ шахслар учун ҳам прописка қилиш тартиби осонлаштирилди.
Давомини ўқинг