Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
O‘zining milliatchi g‘oyalari bilan boshqalardan ajralib turuvchi LDPR partiyasining Rossiya parlamentidagi deputati Vladimir Sisoev mehnat muhojirlari va umuman xorijliklarga bepul tez tibbiy yordam ko‘rsatishdan voz kechish taklifi bilan chiqdi. Hukumatga yuborgan maxsus murojaatnomasida tyumenlik bu xalq namoyandasi “tibbiy yordam birinchi navbatda rossiyaliklarga, ikkinchi o‘rinda qolganlarga” berilishi kerakligini uqtirdi. U to‘lov darhol tibbiy muolajadan keyin migrant tomonidan amalga oshirilishi kerak, demoqda.
Ўзининг миллатчилик ғоялари билан бошқалардан ажралиб турувчи ЛДПР партиясининг Россия парламентидаги депутати Владимир Сисоев меҳнат муҳожирлари ва умуман хорижликларга бепул тез тиббий ёрдам кўрсатишдан воз кечиш таклифи билан чиқди. Ҳукуматга юборган махсус мурожаатномасида тюменлик бу халқ намояндаси “тиббий ёрдам биринчи навбатда россияликларга, иккинчи ўринда қолганларга” берилиши кераклигини уқтирди. У тўлов дарҳол тиббий муолажадан кейин мигрант томонидан амалга оширилиши керак, демоқда.
Петербургда ўз эрини сўйганликда айбланаётган 29 яшар ўзбекистонлик аёлга нисбатан жиноий иш очилди. Тергов таъкидича¸ эри билан чиққан жанжал пайтида маст ҳолатда бўлган аëл унга пичоқ урган.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси матбуот хизмати ўзбекистонликларни Россиядан шу мамлакат Чегара хизмати чиқармаётгани тўғрисида баёнот берди. Озодлик Украина чегара хизмати Ўзбекистон фуқароларини муддати ўтмаган эски паспорт билан мамлакатдан бемалол чиқариб юбориши мумкинлигини аниқлади.
12 январда Россиянинг Белгород шаҳрида беморни уриб ўлдирган жарроҳ Илья Зелендинов суд қарори билан февраль охиригача ҳибсга олинди. Хирургнинг асли тошкентлик экани экани маълум бўлгач, Интернет тармоқларида миллатчилик кайфиятидаги шарҳлар кўпайиб бормоқда.
Joriy 2016 yilning 1 yanvaridan Rossiyada ishlash ruxsatnomasining oylik to‘lovi narxi mamlakatning aksar mintaqalarida oshirildi. Shu bilan birga ishchi kuchiga ehtiyoj katta bo‘lgan Rossiyaning sanoqli viloyatlarida patentlar oylik narxi 2 barobargacha arzonladi.
Жорий 2016 йилнинг 1 январидан Россияда ишлаш рухсатномасининг ойлик тўлови нархи мамлакатнинг аксар минтақаларида оширилди. Шу билан бирга ишчи кучига эҳтиёж катта бўлган Россиянинг саноқли вилоятларида патентлар ойлик нархи 2 баробаргача арзонлади.
Moskva viloyatining Podolsk shahrida "Hizb-ut-Tahrir" tashkilotiga a’zolikda ayblanib hibsga olingan o‘zbekistonlik Farmon Fayziev ishi bo‘yicha ayblov xulosasi e’lon qilindi. Moskva viloyat prokuraturasi 43 yoshli samarqandlik muhojirni “moskvaliklarni Rossiyada taqiqlangan terrorchilik tashkilotiga da’vat qilishda” aybladi.
Москва вилоятининг Подольск шаҳрида "Ҳизб-ут-Таҳрир" ташкилотига аъзоликда айбланиб ҳибсга олинган ўзбекистонлик Фармон Файзиев иши бўйича айблов хулосаси эълон қилинди. Москва вилоят прокуратураси 43 ёшли самарқандлик муҳожирни “москваликларни Россияда тақиқланган террорчилик ташкилотига даъват қилишда” айблади.
29 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида эълон қилинган рўйхатдан республикада хорижий оммавий ахборот воситаларининг атиги 30 нафар мухбири аккредитация қилингани маълум бўлди. Чет эллик журналистларнинг аксарияти Хитойдан – улар рўйхатнинг деярли ярмини эгаллаган.
Россия оммавий ахборот воситалари янги “душман” излаб топди. Рус пропагандаси Украина ва АҚШни ўз саҳифаларию ток-шоуларида камроқ “танқид” қилаётгани натижа бермоқда, кўринади. “Медиалогия” компанияси сўровига кўра, 2013 йилдан буён руслар ўзларининг асосий душмани сифатида Туркияни танлагани маълум бўлди. Русларнинг туркларга бўлган душманлик кайфияти ҳатто “террорчи ИШИД”дан ҳам ошиб ўтгани қайд этилди. Тадқиқот натижаларини Москвадан мухбиримиз Умидбек ўрганиб кўрди.
Россиянинг Украинадаги ҳатти-ҳаракатларини танқид қилгани учун аввал техникумдан ҳайдалиб, кейин махсус хизматлар назоратига тушган 18 ёшли Влад Колесников яқинлари ва тенгқурлари ҳақоратлари боис руҳий босимига бардош бера олмай 25 декабрь куни катта миқдорда ухлатувчи дори ичиб, ўз ҳаётига нуқта қўйди.
Ишлаб чиқилаётган ҳукуматлараро келишувда Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланишини тартибли ташкил этиш ҳақида гап бориши айтилмоқда. Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденевга кўра, бу ҳужжат Россияга келаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг мамлакатга кирди-чиқдисини тартибга солади.
Петербурглик аёлни аввал зўрлаб, кейин пичоқлаб ўлдирганликда айбланиб тошкентлик 31 яшар эркак ҳибсга олинди. Жиноят жойидан қочиб, шаҳардан чиқиб кетаётган пайтида ушланган тошкентлик ёнидан марҳум аёлнинг уйидан ўғирланган буюмлар ҳам топилган.
Москвадан алдов йўли билан “Туркияга ишга” деб Сурияга олиб кетилган тожикистонлик 24 ёшли Абдусами ҳозирда Россияда ҳибсга олиниб, Тожикистонга депортация қилиниши хавфи остида яшамоқда. Озодлик билан суҳбатда у ИШИДга ёлловчилар ҳам унга таҳдид қилаётгани боис яшириниб юришга мажбурлигини билдирди.
Америкалик мутахассислар Вашингтоннинг бундай хатти-ҳаракатлари кутилганини таъкидлар экан, Москванинг Украина масаласида позицияси ўзгармаса иқтисодий босим давом эттирилиши мумкинлигини инкор этмади.
Келаси йилда Россияда виза талаб қилинадиган мамлакатлардан ишга жалб қилинадиган муҳожирлар сони 22 фоизга қисқартирилади. Айниқса, Россиянинг юк ва йўловчи ташиш транспорти соҳасида катта қисқартиришлар бўлиши маълум қилинди. Россия ҳукумати қарорига кўра, 2016 йилда ҳам мигрантларга чакана савдо, чодир, бозор ва дорихоналарда савдо қилиш тақиқланганича қолади. Хўжаликнинг қолган соҳаларида ҳам муҳожирлар фаолиятини қонун асосида қатъий чеклаш сиёсати давом этади.
Москвада Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари талаби билан Ўзбекистон бош вазири собиқ ўринбосари Валерий Атаев ҳибс этилди. Давлат маблағини катта миқдорда талон-тарож қилишда гумон қилиниб, Тошкент томонидан халқаро қидирувга берилган Валерий Атаев Россия фуқароси бўлгани сабабли бироздан кейин қўйиб юборилди.
“Ёрдам” Инсон ҳуқуқлари ҳимояси ташкилоти раиси, “Мемориал” ташкилоти фаоли Баҳром Ҳамроев Москва вилоятининг Сергиев Посад шаҳри ёнидан ўтувчи трассада ушланиб, полиция бўлимига олиб кетилди. Ҳуқуқ ҳимоячиси Киров шаҳрига марказий-осиёлик сиёсий маҳбуслар ҳимояси билан боғлиқ анжуманга кетаётганида автомобил назорати ходимлари томонидан тўхтатилди.
18 декабрда Халқаро муҳожирлар куни нишонланмоқда. Миграция бўйича Халқаро ташкилот (IOM) 2015 йилда муҳожиратда нобуд бўлган одамлар хотирасига бағишлаб “Шам ёқ” глобал кампаниясини бошлаб, #IamaMigrant (Мен мигрант) хештеги битилган билагузукларни тарқатиб, ўлган ҳар бир мигрантни эслашга чақирмоқда.
Давомини ўқинг