Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
17 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин 11-марта Москвада уюштирилган матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди. Кутилганидек, йиғилганларни асосан Сурия, Туркия, Украина ва Россиядаги иқтисодий инқироз ва коррупция масалалари қизиқтирди.
Ўтган йилнинг 18 сентябрида 6 яшар қизни зўрлашда айбланиб полиция бўлимига олиб келинган 39 ёшли тожикистонлик Фарруҳ Ўрозовнинг жасади эртаси куни эрталаб танасида 75 та калтак изи ва 13 қовурғаси синган ҳолатда полиция кабинетларидан бирида топилган.
Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов ва у бошқараётган “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси “Йил ҳомийси” унвонига сазовор бўлди. Петербургда бўлиб ўтаётган IV Халқаро маданий форумнинг махсус комиссияси Алишер Усмоновнинг Россия маданиятига қўшган ҳиссаси учун тақдирлаганини маълум қилди. Алишер Усмонов Россия олигархлари хайр-эҳсон қилаётган маблағларининг учдан бир қисмини бир ўзи сарфлаши айтилмоқда.
Душанба куни Москвада Россия президенти девони олдида “Платон” тўлов тизимига қарши курашаётган ҳайдовчилар норозилик акцияси бўлиб ўтди. Унда катта юк машиналарини бошқарувчи бу ишчилар Компартия депутатлари билан учрашди. Ҳайдовчилар Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг сўзларидан норози эканини маълум қилди.
Россияга киритилмаётган ўзбекистонлик оиласи бир ойдан буён Монголиянинг Баян-Улгий шаҳрида қолмоқда. Оила бошлиғи Федерал миграция идораси бу тушунмовчилик рус чегарачилари хатоси асосида юзага келганини тан олаётганига қарамасдан, уни тузатишга шошилмаётир, дейди.
Россия ҳудудига кириши тақиқланган фарғоналик Музаффар Олтиев уч кундан бери Шереметьево аэропортида қолмоқда. 2007 йилдан буён Рязань ресторанларидан бирида катта ошпаз лавозимида ишлаб келган 28 ёшли Музаффар Россия фуқаросига уйлангани ва 2007 йилдан буён қонунларни бузмасдан Россия ҳудудида яшаб келаётганига қарамасдан чегарачилар томонидан пойтахтга киритилмаëтир.
Москва метрополитенида полициячилар қўллари ва кийимларида портловчи модда излари аниқланган икки марказий-осиёлик ушлангани ҳақида Lifenews нашри пайшанба куни хабар қилган эди.
Товламачиликда айбланаётган "аёл ўзаро интим алоқалари тасвири яширин туширилган видеоларни ижтимоий тармоқларда эълон қилиш билан бизнесменга таҳдид қилган".
Ҳар бир меҳнат муҳожири муайян вақтдан кейин Россия чегарасига бориб, миграция картасини янгилаб келиши керак. Шу тариқа у Россия ФМС доимий назоратида қолиши айтилади. Москва-Погар-Москва йўналиши бўйлаб мигрантлар изини босиб ўтган Озодлик мухбирлари оддий меҳнат муҳожирлари учун паспортига кирди-чиқди муҳрини урдириш жуда катта машаққатлар билан боғлиқлигига гувоҳ бўлишди.
Москванинг Дмитров туманида 8 қаватдан қулаб тушган икки ўзбекистонлик шахси аниқланди. 25 ва 26 ёшли меҳнат муҳожирларининг иш жойида нобуд бўлгани юзасидан Москва вилояти бўйича Тергов қўмитаси тафтиш олиб бормоқда. Айни пайтда Россияда турли вазиятларда жароҳат олаётган ва нобуд бўлаётган ўзбекистонлик ишчилар сони кўплигига қарамай бу борадаги рақамлар ошкор қилинмаяпти.
Украинадаги Донбасс телевидениеси ўзини Донбасс Халқ республикаси деб эълон қилган гуруҳ махсус хизмати ертуласида бир йил асирликда сақланган Ўзбекистон фуқароси тўғрисида репортаж эълон қилди. Ўзини Қайрат Муҳамедов деб таништирган тутқун шу йилнинг 29 октябрида украин Қуролли Кучлари томонидан бир гуруҳ ДНР жангарисига алиштирилган.
Москвада Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) биноси эшигига ўт қўйган перформансчи-рассом Пётр Павленский суддан ўз ҳатти-ҳаракатларини “террорчилик” деб баҳолашини талаб қилди. Акцияси “мафкуравий нафрат” эканини тушунтиришга уринган Павленский суд қарори билан бир ойга ҳибсга олинди. Унга қўйилаётган айблов бўйича у 3 йилгача қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин. Пётр Павленский ўзининг ноанъанавий сиёсий акциялари билан танилган.
Ўзбекистон фуқароси, 21 ёшли меҳнат муҳожирининг терговчиларга айтишича, у ҳужжатлари жойида бўлмагани боис назоратчи-инспектордан шу тариқа қочиб қутулмоқчи бўлган.
Сешанба куни Россияда полиция куни нишонланмоқда. 2011 йилда Россия милицияси ўз номини ўзгартириб, полицияга айланган эди. Шаклан ўзгарган бу идора ўтган йиллар давомида мазмунан ўзгара олдими? Озодлик мухбири бу савол билан Москва кўчаларида меҳмонларга мурожаат қилди.
Россия Федерал миграция хизмати 2016 йилдан бошлаб мамлакатга кириб келаётган ҳар бир муҳожирдан чегарада бармоқ изларини олиш тартибини жорий қилади. ФМС расмийлари мазкур чора Россияга кириши тақиқланганидан кейин паспортидаги исми-шарифини алмаштириб кираётган муҳожирларга қарши кўрилаётганини айтишмоқда.
5 ноябрь куни рус миллатчилари ўтказган юриш¸ кузатувчиларга кўра¸ кейинги йилларда кўрилган энг кам сонли тадбир бўлди. Унда 5000 га яқин одам қатнашиши режалангани ҳолда¸ юришга чиққан миллатчилар сони кўпи билан 600 нафарни ташкил этди. Бу галги юриш қатнашчиларининг Путин ва диктатурага қарши шиорлар ҳам кўтаргани кузатилди.
Россиянинг “Пулково” аэропорти полицияси Ўзбекистонга учаётган меҳнат муҳожирларидан меҳнат дафтарчалари ва рус тилини билиш тўғрисидаги сертификатни талаб қилмоқда. Озодликка бу ҳақда хабар қилган бир гуруҳ ўзбекистонлик полициячилар талаб қилинган ҳужжатларни тақдим эта олмаганларни рублда 5 минггача жаримага тортаётганини гапириб берди.
2 ноябр куни эрталаб Россиянинг Домодедово аэропортида Туркияга чиқиб кетаётган 24 ёшли ўзбекистонлик Раҳматуллоҳ Абдусатторов ҳибсга олинди. Траспорт прокуратураси Москва метросида пайвандчи бўлиб ишлаб келган Раҳматуллоҳ Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан халқаро қидирувга берилгани сабабли Россия Чегара хизмати ходимлари томонидан тўхтатилганини айтди. Муҳожирнинг ўзи эса унга қўйилган айбловларни рад этди.
Сурияда бошланиб кетган Путин ҳукуматининг ҳарбий ҳаракатлари мамлакатни “янги Афғонистон” га айлантириши мумкинлиги аҳолини чўчитмоқда. Россияликлар "бу уруш бошқа муаммоларни ҳам келтириб чиқариши мумкин, деб ҳисоблайди", демоқда ижтимоий сўров натижаларини эълон қилган “Левада” маркази социологлари.
28 октябрь тунда Тула вилоятининг Узловая шаҳридаги асосий қавми ўзбек муҳожирлари бўлган намозхона номаълум кимсалар томонидан ёқиб юборилди. Яқин кунларда масжид сифатида қайддан ўтказилиши кутилган ибодатхона имоми бинонинг ичкаридан ёқиб юборилгани ва бунинг тасодифий ёнғин эмаслигини айтмоқда.
Давомини ўқинг