Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Жорий йилнинг 3 октябрида таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси ва жамоатчилик фаоли Махсуд Абдужабборов Самарқанд милицияси талаби билан Санкт-Петербургда қўлга олинди. Ўзбекистонлик терговчилар Мақсудни “одам савдоси”да айблаб, халқаро қидирувга бергани маълум бўлди. Маҳбуснинг яқинлари бу айбловларни рад этиб, Абдужабборов ўзининг жамоатчилик фаолияти учун тақибга учраётганини гапиришмоқда. Қарийб бир ойдан буён экстрадиция сўрови остида тергов изоляторида қолаётган ўзбек муҳожири аллақачон сиёсий бошпана сўраб, Россия ҳукуматига мурожаат қилди.
25 октябр куни Россия Федерацияси ва Украина ўртасида авиақатнов тўхтатилди. Шу йилнинг сентябрида Украина ҳукумати рус авиаширкатларига қарши жорий этган санкцияларига жавобан Москва украин учоқларининг Россияга парвозларини чеклаб қўйди. Озодлик мухбири Москва – Киев йўналиши бўйлаб учаётган сўнгги рейслардан бирига чиқиб, икки давлат фуқароларининг муносабатини ўрганди.
Россия пойтахтида нолегал мигрантларга қарши олиб борилаётган махсус амалиётлар давомида бир неча минг киши полиция бўлимларида текширувлардан ўтказилди, юзлаб муҳожир маъмурий ва ҳатто жиноий жавобгарликка тортилди. Норасмий маълумотларга кўра, полиция, ФМС, автомобил назорати ва ФСБ ходимлари иштирокидаги рейдларга Москвада аёлларга нисбатан содир этилган қатор тажовузлар сабаб бўлган.
Квартирада 5 ва 1,5 ёшдаги икки қиз ва 3 ёшли ўғил бола бўлган. Хонада ухлаб ётган болаларни кўрган Бахтиёр уларни “тарбиялашга” ўтади ва ҳаммасини уйқудан турғизиб, “физзарядка” қилдиришга уринади. Девор олдига турғизиб қўйилган болалар айбланувчининг аҳволидан қўрқиб, йиғлашга тушади.
Россиянинг Ленинград вилояти Всеволожск шаҳрида 22 ёшли ўзбекистонлик муҳожир йигитнинг юраги Федерал миграция хизмати ходимлари олиб бораётган текширув пайтида ушлаб қолди. Бу йигитнинг отаси фарзандини зудлик билан шифохонага олиб борди, аммо қутқара олмади: ярим соатдан кейин Дилшод исмли ўзбекистонлик ёш муҳожир врачлар қўлида жон берди.
Москвада “махсус амалиёт” давомида террор ҳужумини уюштиришда гумон қилиниб, ушланганлар “Исломий давлат”нинг Суриядаги лагерида махсус тайёргарликдан ўтгани айтилмоқда. Ушланган 10 киши орасида Россия ва Ўзбекистонда тақиқланган “Ҳизб-ут Таҳрир” партиясининг марказий осиёлик аъзоси борлиги аниқланган. Журналистлар махфий хизматларнинг маълумотлари тезлик билан ўзгараётгани сабабларига қизиқмоқда.
Москванинг Пресненская туманидаги квартирада қўлга олинганларнинг уч нафари суриялик, қолганлари марказий-осиёлик муҳожирлар экани айтилди. Аксилтеррор миллий қўмита ходимлари ҳибсга олинганлар тротил эквивалентида 5 килограммлик бомбани мобил телефон ёрдамида метрополитен, аэропорт ёки одамлар гавжум бошқа жойларда портлатишни режалаштирганини иддао қилмоқда.
9 октябр куни марҳум мухолифатчи Борис Немцов 56га тўлар эди. Сана муносабати билан шу йил февральда Москвада отиб кетилган Немцов қабрига хотира ҳайкали ўрнатилди. Шу куни Швейцариянинг Базел шаҳрида Немцовнинг қизи ва яқинлари марҳум сиёсатчи хотирасига бағишлаб концерт ташкил қилди.
Москвадаги Қозон вокзалини граната билан портлатишга таҳдид қилганликда айбланаётган 37 яшар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди. Москва полициясига кўра¸ маст ҳолда қилинган бундай таҳдид учун меҳнат муҳожири жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Россия Федерация кенгаши спикери Валентина Матвиенко меҳнат муҳожирларига берилаётган патентлар нархини пастлатишни ҳамда муҳожирларнинг рус тилини билишига оид талабларни юмшатишни таклиф қилди.
Кобул “Исломий давлат”га қарши курашда Россия ёрдамига муҳтож. Афғонистон биринчи вице-президенти ўзбек генерали Абдул Рашид Дўстум Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров билан Грознийдаги учрашувда шундай баёнот берди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги бундай ёрдам етказилиши мумкинлигини тасдиқламоқда.
“Левада-Марказ” ижтимоий сўров маркази душанба куни очиқлаган янги социлогик тадқиқотлар Россия ва Украина муносабатларига бағишланди. Сўров натижаларина кўра, Россияда “руслар ва украинлар мутлақо бегона халқ” деб фикрловчилар сони ошган. Айни пайтда, спиртли ичимлик чекловини маъқуллаб чиққан русларнинг “Сурия масаласига” қизиқиши ортаётгани маълум бўлди.
Ҳаж сафаридан Россияга қайтган бир гуруҳ мусулмон Москвада ҳибсга олинди. Останкино полиция бўлимига олиб келинган муҳожирларнинг аксари Россия фуқароси бўлишига қарамай, бир неча соатлик текширувдан сўнг қўйиб юборилди. Полициянинг бундай таҳқиромуз ҳаракатига бирор изоҳ берилмагани маҳаллий мусулмонлар норозилигига сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистонлик бир гуруҳ дин вакиллари Свердловск вилоятида меҳнат қилаётган муҳожирлар ва маҳаллий мусулмонлар олдида диний масалаларда маъруза ўқиш учун таклиф этилди. Тадбир ташкилотчилари 5 кунлик сафари давомида ўзбекистонлик имомлар диний-экстремистик ғояларнинг айниқса муҳожир ёшлар орасида тарқалишига қарши профилактика ишлари доирасида ваъз ўқишини гапирмоқда.
Волгоград Давлат Аграр Университети олимлари совуқ шимолий иқлимга махсус мослаштирилган пахта навини етиштирди. Россиялик селекциячилар Тошкент Аграр олийгоҳи мутахассислари билан ҳамкорликда Волгоградда 15 гектар ерга эккан пахтани университет талабалари ёрдамида теришни бошлади.
Краснодарда юк поезди остида 54 ёшли Ўзбекистон фуқароси нобуд бўлди. Транспорт полицияси 29 сентябрь куни содир бўлган бу ҳодиса гувоҳи бўлган иккинчи муҳожир фожеа жойидан ғойиб бўлганини хабар қилмоқда.
Россиянинг Улан-Удэ шаҳрида бир гуруҳ ўзбеклар этник жиноий гуруҳ тузиб, ўз юртдошларига тинчлик бермаётир. Озодликка уланиб, бу ҳақда сўзлаб берган ўзбекистонликлардан бири шаҳарда бу уюшган гуруҳ асосан Ўзбекистон фуқароларига нисбатан босим ўтказаётганини гапириб берди.
Москванинг Домодедово аэропортида қорнида героин моддаси жойлаштирилган 169 дона контейнерларни олиб кетаётган 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳибс этилди. Термиз шаҳридан Россияга биринчи маротаба келаётганини терговчиларга айтган Шерзод А.га нисбатан Домодедово Божхона хизмати томонидан жиноий иш қўзғатилди.
Россия Федерал миграция хизмати Хориж фуқароларини сақлаш марказларидан қочиб кетган 500дан зиёд хориж фуқаросига Россияга киришни умрбод тақиқлади. Улар бу марказларга Россия миграция қоидаларини бузгани сабабли депортация қилиш учун олиб келинган бўлган. Миграция қоидалари кескинлашиб бораётган Россияда ҳукумат ишчи кучи етишмовчилигини украиналик малакали муҳожирларни жалб қилиш орқали ҳал этишни режалаштирмоқда.
Қурбон ҳайити арафасида очилган Москва Жоме масжидида 24 сентябрь куни ўн минглаб мусулмон намоз ўқиди. Ҳайит намозига йиғилганлар аксарини Москва ва унинг атрофида ишлаëтган марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари ташкил этди.
Давомини ўқинг