Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Россия Президенти Владимир Путин Европада энг йирик экани айтилаётган ва 10 йил давомида қурилган Москва Жомеъ масжидини очиб берди. Эски масжид бузилиб, ўрнида қурилган янги иншоот майдони 20 баробарга кенгайгани ва бир вақтда ўз ичига 10 минг диндорни сиғдириши мумкинлиги айтилмоқда. Россия пойтахтининг марказий масжиди 24 сентябрь куни Россияда нишонланаётган Қурбон ҳайити тантаналарига бағишлаб очилди.
Петербургда тергов остида қолаётган фарзанди ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик аёл судда маҳаллий ФМСдан устун келди.
Украиналик қримтатарлар 20 сентябрдан Қримга озиқ-овқат киритмаслик учун яриморол қамалини бошлади. Муддатсиз деб эълон қилинган бу акция яриморол билан Украинанинг Херсон вилояти ўртасидаги чегарада Чонгар, Чаплинка, Каланчак назорат пунктларида бошланди.
Москвадаги “Фуқаровий кўмак” ташкилоти куни кеча Россия Олий Судидан олган тушунтириш хатида мамлакат ўқув юртларига болани қабул қилмасликка муассасада жой етишмаслиги ягона сабаб бўлиши мумкинлиги айтилди. Ташкилот фаолларига кўра, бу хатга мувофиқ эндиликда кўплаб ўрта мактаблар раҳбарлари меҳнат муҳожирлари фарзандларига қайдга туриш талабини қўйишга ҳаққи йўқ.
Санкт-Петербургнинг Красногвардейский туман полицияси 2 яшар боласини ташлаб кетган 33 ёшли ўзбекистонлик аёлни қидирмоқда. Полицияга кўра¸ қизалоқ Ленинград вилоятида туғилган, унинг онаси фоҳишалик билан шуғуллангани учун аввал ҳам бир неча бор жавобгарликка тортилган.
Свердловск вилоятининг Ревда шаҳрида қурилишда ишлаган ўзбек муҳожирлари меҳнат ҳақини оломаётганидан Озодликка шикоят қилди. Ўзбекистонлик ишчилар иш берувчи томонидан таҳдидлар бўлаётгани, улар маош ўрнига мамлакатдан чиқариб юборилиши тўғрисида аллақачон суд қарорини ҳам олишга улгурганини айтди. Иш берувчилар эса ғишт заводидаги қурилишда пудратчи ташкилотлар сони кўплиги туфайли тушунмовчилик юзага келаётганини гапирмоқда.
12 яшар тошкентлик Хушнозабону Мирсоатова Москванинг Каширка онкология марказида икки ойдан буён даволанмоқда. Унга бу ерда Беркет лимфомаси - ичак саратони ташҳиси қўйилди. Бу муддат ичида Хушнозага бир нечта кимё терапияси ўтказилди. Қизалоқнинг ота-онаси терапия жуда яхши натижа бераётгани, аммо даволанишни давом эттириш учун бошқа маблағлари қолмаганидан ўкинаяпти.
Plaques in honor of migrants in Krasnodar
Россиянинг Краснодар шаҳрида янги қурилган биноларда қурувчиларга атаб раҳматномалар битилган тахтачалар пайдо бўлди. “Мардикорлар ҳимоя остида” арт-гуруҳи ташаббуси билан осилаётган хотира лавҳалари шаҳарнинг мигрантлар ёрдамида қурилган деярли барча иншоотларида пайдо бўлиши кераклигини гапирмоқда.
Андижонлик Жаҳонгир Душаев жабрланувчининг квартирасини ремонт қилган, аммо иш ҳақи озлигидан норози бўлгани туфайли бу жиноятга қўл ургани тахмин қилинмоқда. Тергов қўмитасида Душаев аллақачон Ўзбекистонга чиқиб кетганини айтишмоқда.
Cанкт-Петербургда 4 сентябрь куни маҳаллий фуқаро томонидан пичоқлаб ўлдирилган ўзбекистонлик муҳожир йигит яқинларининг Озодликка айтишича, ўлган шахснинг жасади Петербургда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар йиққан ёрдам пули эвазига темир тобутда уйига жўнатилади.
Россия ҳарбийлари Суриядаги жанговар ҳаракатларда иштирок этмоқдами йўқми? Россия парламенти вакили Дмитрий Гудков айни савол билан Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгуга мурожаат қилди. Кремль Сурия Президенти Башар Асад ҳукуматига қурол-яроқ етказиб бераётганини сир тутмаганини билдирмоқда.
Жорий йилнинг биринчи ярмида Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатмалари ҳажми икки баробардан ортиқроққа камайди. Россия Марказий банкига кўра, 2015 йилнинг дастлабки олти ойида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг Россиядан уйларига юборган пул ўтказмалари ҳажми 1,149 миллиард долларни ташкил этган.
Подмосковьенинг Одинцово шаҳрида наркотик модда тарқатаётганликда айбланиб икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. 24 ва 25 ёшли муҳожир аёл ва эркакда 14 ўрам ўта кучли наркотик – героин топилгани айтилмоқда.
"Ўзбеклар қовушмайди", "Бир ўзбек бошқа бир ўзбекни кўрса қочади", "Ўзбек ўзбекни шилади". Бунга ўхшаш гапларни ҳар бир ўзбек эшитган, деярли ҳар бир ўзбек айтган ва бундай гаплар ҳақиқат эканлигига ҳар бир ўзбек ишониб ҳам қолган. Лекин Москвада шу кунларда кечаётган бир воқеа миллатдан ҳали умид борлигига ишонч пайдо қилади...
Россия Украинанинг Қрим минтақасини аннексия қилиши ортидан Ғарб давлатлари қўллаган санкцияларга жавобан Москва ҳам Европада ишлаб чиқарилган озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларига эмбарго жорий этган. Лекин бунда нафақат Россияга кириб келаётган маҳсулотлар, балки бу мамлакат орқали учинчи давлатларга кетаётган товарлар ҳам манзилига етиб бормаётир.
Россиянинг Тула шаҳрида ўзбекистонлик аёл янги туғилган боласини бўғиб ўлдирди. Ҳибсга олинган 28 ёшли бу аёлнинг Тергов қўмитаси ходимларига тушунтиришича, болани ўлдиришга уни оғир иқтисодий аҳволи ундаган. Аёлнинг яна иккита норасида боласи эса тергов якунига қадар Россия ҳукумати томонидан болалар уйига топширилди.
Москвадаги Кўптармоқли миграция маркази меҳнат муҳожирларига патент бериш тизимини янада осонлаштирди. Тузилма матбуот хизматига кўра¸ эндиликда ишга рухсатномани расмийлаштириш учун муҳожирнинг серқатнов бўлишига ҳожат камайган.
Жорий йилнинг 24 июлида Андижон-Ўш чегара постидан Ўзбекистон хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан номаълум томонга олиб кетилган россиялик имом Темур Турсунов Ўзбекистонда Россия фойдасига жосусликда ва диний-экстремистик материалларни тарқатишда айбланмоқда. Россия Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳодисани ўз назоратига олгани маълум бўлди.
Калининградда ўзбекистонлик аёл оғир иқтисодий шароити боис янги туғилган чақалоғини бошқа оилага бериб юборди. Терговчилар ҳозирча шифохонада қолаётган болакай яқин орада Россия фуқаролигини олиши ва уни асраб олган оила аъзоларига қайтариб берилишини айтишмоқда.
Давомини ўқинг