Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Россия Федерал миграция хизмати мамлакат қонунчилигини бузганликда айблаб, 1 миллион 400 мингдан зиёд хорижликка ўз чегараларини ёпганини эълон қилди. Идора хабарига кўра, миграция қоидаларини кескинлаштириш амалиёти 2015 йилда ҳам давом эттирилиши кутилмоқда. Идора раҳбари Константин Ромодановский “Россия – истаган кириб-чиқаверадиган каптархона эмас”, деди.
Россиянинг Челябинск шаҳридаги Хориж фуқароларини вақтинчалик сақлаш муассасасида сақланаётган бир гуруҳ ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Озодликка изоляторда ўрнатилган тартиб турмадан ҳеч нима билан фарқ қилмаслигини гапиради.
Озодликка Россиядан мурожаат қилган Наргиз Москва шаҳридаги Динамо метро бекати яқинидаги гипермаркет ёнида ўзбек паспорти ва бошқа ҳужжатларни топиб олганини айтди. Неъматулла Кахаров номига берилган паспорт ва миграция картасидан ҳужжатлар эгаси Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидан эканини билиб олиш мумкин.
Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан пойтахтдаги иккита метро бекатининг номи ўзгартирилди. Таниқли ўзбек геологи, академик Абдуллаевнинг Москвада яшовчи набираси Ҳабиб Абдуллаев Озодлик билан суҳбатда бекатларнинг биридан бобоси номи олиб ташланганига муносабат билдирди.
Ўзбекистоннинг икки фуқароси Тюмень шаҳрида 59 ёшли қозоғистонлик аёлни гаровда ушлашда айбланиб, ҳибсга олинди. Полициячилар аввалига ўзбекистонлик муҳожирлар тадбиркор аёлнинг яқинларидан 1,5 миллион рубль талаб қилгани, кейин “нарх”ни 700 мингга туширганини айтмоқда.
15 июнь куни Донецк шаҳри маҳаллий ҳукумат биноси олдида урушга қарши шиорлар остида тахминан 500 кишилик стихияли митинг ўтказилди. Бу хабарни тарқатган “Новая газета” мухбирларига кўра, норози одамлар олдига ҳассага таяниб чиққан маҳаллий ҳоким Александр Захарченко “ҳозирча урушни тўхтатишнинг иложи йўқлиги” ва “ДНР Украина таркибига кирмасдан, мустақил давлат бўлиб қолиши” тўғрисида сўзлаган.
Россиянинг Орлов вилоятидаги колониядан яна бир ўзбекистонлик қочқиннинг ўғирлаб кетилиши олди олинди. “Фуқаровий кўмак” ташкилоти адвокатлари хабар қилишича, Ўзбекистонда қатор моддалар асосида қидирувда бўлган наманганлик Шаҳобиддин Ўриновга нисбатан Россия Бош прокуратураси томонидан экстрадиция текшируви кетмоқда. 2012 йилнинг сентябридан буён Россия қамоқхонасида қолаётган ўзбек қочқини сиёсий бошпана сўраб Россия ҳукуматига мурожаат қилгани маълум бўлди.
12 июнь - Россия куни байрами арафасида мамлакат пойтахтини муҳожирлардан “тозалаш” амалиётлари бошланди. Озодликка мурожаат қилган бир гуруҳ ўзбекистонликлар ҳужжатлари жойида бўлишига қарамасдан полиция бўлимида ушлаб турилгани ва депортация қилишга ҳужжат тайёрланаётганини билдирди.
Дунё ҳамжамияти томонидан тан олинмаган Донецк ва Луганск республикалари Қрим яриморолини Украина таркибидаги ҳудуд дея Украина Конституциясига киритган ўзгартишларни қайтариб олмоқда. Айирмачилар Қримни Россиянинг бир қисми эканини тан олиб, келажакда “Россия Федерацияси таркибига қўшилиш” истаги борлигини билдирди.
Петербургда 7 яшар болага нисбатан “жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатларини” амалга оширишда айбланаётган 15 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди. Ҳодиса Петербургдаги болалар уйида содир бўлгани айтилмоқда.
Самара вилоятидаги Хориж фуқароларини сақлаш марказининг 3 қаватидан сакраб қочишга уринган ва оёғини синдириб олган 26 ёшли навоийлик Комилжонга тиббий ёрдам кўрсатилди. Тольяттидаги маҳаллий ўзбеклар жамоаси аъзолари ёрдамида Комилжон оёғи гипсланди ва ҳозирда уни Ўзбекистонга депортация қилиш масаласи кўрилмоқда.
6 июнь куни Москвада бошланган “Палов культи” марафонида биринчи ўринни Соҳибжон Улуғов ва “Караван чайхана” ошпазлари эгаллади. Дорогомилово бозорига келган меҳмонлар эса ўз овозларини “Чайхона №1” усталарига берди. Ошпазлик марафони сентябрь бошларигача Россия пойтахтининг бошқа бозорлари ва шаҳарларида ҳам ўтказилиши кутилмоқда.
Россиянинг Тольятти шаҳрида жойлашган Самара вилояти бўйича Хориж фуқароларини сақлаш марказидан қочишга уриниб кўрган 3 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожиридан бирининг оёғи синди. Муассаса маъмурияти оëғи синган бу йигитга ҳозиргача рисоладагидай тиббий ëрдам кўрсатишни пайсалга солмоқда.
Москвадаги Сахарово депортация марказидан 2,5 йиллик тергову тортишувлардан кейин озодликка чиққан тўрт нафар ўзбек қочқини йўқолди. Улар ҳимояси билан шуғулланиб келган “Мемориал” ва “Ёрдам” ташкилоти мутахассислари Ўзбекистонда диний экстремизм ва “ҳизбчилик”да айбланаётган ўзбек муҳожирларини қидирувга берди.
Грознийда маска тақиб олган бир гуруҳ шахслар Чеченистонда фаолият юритаётган “Қийноқларга қарши қўмита” Халқаро жамоатчилик ташкилоти офисини бузиб, ёқиб юборди, қўмита машиналарини вайрон қилди. Полиция бузғунчиларга қаршилик кўрсатмади.
Келаётган шанба, 6 июнда Москванинг Дорогомилово бозорида “Палов культи” марафони бошланади. Унда Россияда ишлаётган ўзбек ошпазлари ва "паловхонтўра"нинг оддий шинавандалари ош тайёрлаш сирлари билан ўртоқлашади, паловнинг хилма-хил турларини пишириб, тадбирга йиғилган меҳмонларга тортиқ қилади.
Россиянинг Тула шаҳрида беш киши, жумладан, уч болани ўлдирганликда гумонланиб, ўзбекистонлик Фарҳод Шералиев ҳибсга олинди.Тула вилоят Тергов қўмитаси маълумотига кўра, Шералиев аввалига жиноятни бўйнига олган, кейинчалик ўз иқрорини маст ҳолатда ва таржимонсиз ёзиб берганини айтиб, сўзидан қайтган.
Суриядан келган Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги учоғи 80 нафар Россия ва МДҲ давлатлари фуқаросини ҳарбий тўқнашувлар рўй бераётган ҳудуддан олиб чиқди. Суриянинг Латакия шаҳридан келиб Домодедово аэропортига қўнган ИЛ-76-дан тушган қочоқлар орасида уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам борлиги айтилди.
Россия президенти Владимир Путин тинчлик вақтида ўтказилган махсус амалиётлар давомида ҳалок бўлганлар тўғрисидаги маълумотларни давлат сирига айлантирди. Илгари “давлат сири”га фақат ҳарбий ҳолатда кўрилган ҳарбий талафотлар киритилган. Ҳуқуқ ҳимоячилари Путиннинг бу қарори хусусида билдирмоқда.
Давомини ўқинг